Биринчи босқичи. Пул тизимининг биринчи босқичи 1991 йил сентябрдан 1993 йил ноябр ойигача бўлган даврни ўз ичига олади. Иккинчи босқич 1993 йил ноябрдан 1994 йил июн ойига тўғри келади. Ушбу даврда, яъни 1993 йил 15 ноябрдан муомалага оралиқ «сўм – купон»лар киритилди. Пул тизимининг учинчи босқичи 1994 июлдан то ҳозирги кунгача бўлган даврни ўз ичига олади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 122 – моддаси ва «Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг асослари тўғрисида»ги қонуннинг 11 – моддаси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1993 йил 3 сентябрдаги 952 – ХI – сонли қарорига мувофиқ 1994 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси бўлган миллий валюта «Сўм» муомалага киритилди. «Миллий валюта – миллий ифтихор, давлат мустақиллигининг рамзи, суверен давлатга хос белгидир. Бу республикага тегишли умумий бойлик ва мулкдир» - «Миллий валюта – миллий ифтихор, давлат мустақиллигининг рамзи, суверен давлатга хос белгидир. Бу республикага тегишли умумий бойлик ва мулкдир»
- Ҳар бир жамиятда пулга юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилиши иқтисодий ва ижтимоий ўсишни рағбатлантиради, пул қадрининг тушиши эса тартибсизликка, жамият ривожланишида бошқа тўқинликлар бўлишига олиб келиши мумкин.
- Пулнинг барқарорлиги деганда, пулнинг сотиб олиш қийматининг ўзгармаслиги ва валюта доимийлиги тушунилади.
2-босқич. 1993 йил ноябрдан 1994 йил июль ойигача бўлган даврни ўз ичига олади.
Миллий валютани мустаҳкамлашнинг яна бир шарти – инфляцияга қарши пухта ўйланган сиёсат юритишдир. Муомалага чиқарилган ҳар бир сўм муайян миқдордаги товар ва хизматлар билан таъминланган бўлиши зарур. Мустақил пул тизими жорий қилиниши, 1993 йилдан бошлаб «сўм купон»ларнинг муомалага чиқарилиши ҳисобланади. Миллий валютани мустаҳкамлашнинг яна бир шарти – инфляцияга қарши пухта ўйланган сиёсат юритишдир. Муомалага чиқарилган ҳар бир сўм муайян миқдордаги товар ва хизматлар билан таъминланган бўлиши зарур. Мустақил пул тизими жорий қилиниши, 1993 йилдан бошлаб «сўм купон»ларнинг муомалага чиқарилиши ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |