5 -модуль (дарс) мавзуси: Одам савдоси жабрланувчиларини ҳимоя қилиш


Одам савдоси қурбони бўлган ҳар бир Ўзбекистон фуқароси давлат ҳимоясидадир!


Download 67.66 Kb.
bet3/4
Sana17.06.2023
Hajmi67.66 Kb.
#1543193
1   2   3   4
Bog'liq
5- дарс

Одам савдоси қурбони бўлган ҳар бир Ўзбекистон фуқароси давлат ҳимоясидадир!


Ўзбекистон Республикасида 2008 йил “Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация маркази ташкил этилган бўлиб, ушбу марказга одам савдосидан жабрланган инсонларга:

  • озиқ-овқат, доривор воситалар ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш;
    кечиктириб бўлмайдиган тиббий, психологик, ижтимоий, юридик ва бошқа ёрдам кўрсатиш;

  • хавфсизлигини таъминлаш;

  • қариндошлари билан мулоқот ўрнатишида кўмаклашиш;

  • уларнинг қариндошларига ва васийларига одам савдоси жабрдийдаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари тўғрисида ахборот бериш;

  • ижтимоий реабилитация қилишда кўмаклашиш;

  • шахсий хаёти ва шахси маҳфийлигига риоя қилиш;
    ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш ва реабилитация қилиш соҳасида хорижий мамлакатларнинг илғор методикаларини ўрганиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш;

  • нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда одам савдоси жабрдийдаларини тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ёрдамлари кўрсатилади

Ўқитувчи слайддаги маълумотларни тушунтириб берганидан сўнг, одам савдосидан жабр кўрган инсонларга кўрсатилаётган саъй – ҳаракатлар хақидаги видеорепортажни намойиш этади.


https://youtu.be/nh9Kd82HsWI

4 нчи слайд
Ўқитувчи кейинги слайдни намойиш этиб Одам савдоси жинояти ва уни содир этганлик учун жавобгарлик хақида тушунча беради




Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасига мувофиқ, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.
Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади
Одам савдоси Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан оғир ва ўта оғир жиноят ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135- моддасига асосан, одам савдоси жинояти учун 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.


Шунингдек, ушбу қилмиш оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилса, 5 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.








Download 67.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling