5 -Модуль (дарс) мавзуси: Одам савдоси жабрланувчиларини ҳимоя қилиш
Давом этиш вақти: 45 дақиқа
Модуль мақсадлари:
• ўқувчиларни одам савдоси жабрланучиларининг ҳимоя қилиш механизмлари билан таништириш;
• берилган билимлар асосида муаммоларни ечиш йўлларини излаш бўйича кўникмаларни ривожлантириш;
• турли хил ҳолатларни таққослашни ўтказиш учун кўникмаларни шакллантириш;
Модуль натижалари:
Ўқувчилар одам савдоси қурбонларини ҳимоя қилиш механизмлари хақида билимга эга бўладилар;
Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам йўлларини ишлатиш бўйича кўникмаларга эга бўладилар
Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳақида ўз ҳуқуқий билимларини оширадилар
Модуль методлари:
Керакли жиҳозлар:
Проектор, ноутбук, колонкалар
Машғулотнинг бориши
1 Сессия – 5 дақиқа
Ўқитувчи болаларга қуйидаги савол билан мурожаат қилади: Нима деб ўйлайсиз, одам савдосига қарши қандай курашиш мумкин? Жавобингизни ўз дафтарингизга қайд қилишингиз мумкин.
Ўқувчилар ўз билганларини, фикрларини бирма-бир ўқиб берадилар ёки айтиб берадилар. Ўқитувчи болалар томонидан айтилган фикр ва жавобларни ёки доскага ёки флипчарт доскага қайд қилади.
2 Сессия – 20 дақиқа
Шундан сўнг Ўқитувчи болаларга олдиндан тайёрлаб қўйган тақдимотни тақдим этади
1 нчи слайд
Ўзбекистон Республикаси “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонунга биноан одам савдосига қарши курашиш — одам савдосининг олдини олишга, уни аниқлашга, унга чек қўйишга, унинг оқибатларини камайтиришга, одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатишга доир фаолият ҳисобланади
.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |