ГЛОССАРИЙ
«Аниқ вақтда» (Just in time) – товарларни йўқотишсиз ва тайёр маҳсулотни омборда сақлаш харажатларини камайтиришга қаратилган операция фалсафаси.
Байналмилаллашув (Internationalization) – компаниянинг миллий чегаралардан ташқарига ўсиши.
Бевосита хорижий инвестициялар – бевосита сармоядор компания ва қабул қилувчи фирма ўртасида узоқ муддатли ишга оид муносабатларга мўлжалланган капитал қўйилмалар.
Бостон консалтинг гуруҳи матрицаси (BCG matrix – Boston Consaltung Group matrix) – маркетинг улуши ва маркетинг ўсиши асосида маҳсулотлар ва фирмалар классификацияси.
Вертикал интеграция – халқаро компаниянинг турли мамлакатларда ишлаб чиқариш жараёнининг айрим босқичларини жорий этиши.
Глобаллашув – компаниянинг энг юқори экстенсив ривожланиш босқичи бўлиб, бунда компания манфаатлари бутун дунё бўйлаб ёйилади.
Горизонтал интеграция (Horizontal integration) – рақобатчи билан қўшилиш ёки уни ютиб юбориш.
Диверсификация – компаниянинг янги бозорлар учун янги маҳсулотлар ишлаб чиқариши ҳисобига ўсиши.
Интеграциялашув – компанияларнинг қўшилишлар ва сингишлар ҳисобига бирлашуви.
Ишбилармонлик этикаси – фирмаларнинг бир-бири ва жамият билан ўзаро муносабатлар олиб боришнинг турли маънавий жиҳатларини ўрганувчи изланиш соҳаси.
Кўлам самараси, яъни ишлаб чиқариш кўлами ўсиши орқали иқтисод қилиш. (Economies of scale) – маҳсулот бирлигича узоқ муддатли ўртача ишлаб чиқариш харажатлари билан характерланувчи самара.
Лицензиат – лицензияни харид қилувчи.
Лицензиар – лицензияни сотувчи.
Маданият – компанияда хулқ-атвор меъёрлари, характери ва алоқаларининг мажмуаси.
Мутлақ устунликлар – бошқа давлатларга нисбатан меҳнат унумдорлиги юқори ва ишлаб чиқариш харажатлари паст бўлган мамлакатда товар ва хизматларни ишлаб чиқаришни ташкил этишни назарда тутувчи тамойил.
Нисбий афзалликлар – мамлакатда бир неча хил товарлар орасидан энг кўп фойда келтирувчи товар ва хизматлар ишлаб чиқаришга ихтисослашувни назарда тутувчи концепция.
Do'stlaringiz bilan baham: |