Глоссарий «Аниқ вақтда» (Just in time)


Download 32.9 Kb.
bet7/9
Sana07.05.2023
Hajmi32.9 Kb.
#1437984
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
portal.guldu.uz-Xalqaro menejment

Меҳнат шартномаси - иш берувчи ва ёлланма ишчининг шахсий музокаралари натижасида меҳнат мазмуни ва шароити, шунингдек иш ҳақи ва уларнинг бошқа мажбуриятлари ҳақидаги келишуви.
Жамоавий шартнома - ёлланма ишчиларнинг меҳнат шароити ва ҳаёти, шунингдек улар меҳнат қиладиган ташкилотнинг фаолияти билан узвий боғлиқ кенг масалаларни тартибга солади. Мотивациянинг классик назарияси – меҳнат фаоллигининг ягона рағбати пуллар деб ҳисоблайдиган назария.
Низо - ишлаб чиқаришда, жамият ёки шахсий ҳаётда мавжуд бўладиган карама-қарши мақсадлар, иштиёқлар, фикрлар ва мулоҳазаларнинг тўқнашуви.
Низо шароити - жанжалдан илгари рўй берадиган, жанжалнинг сабаблари ва шартлари тўплами.
Амалий низо одатда қатъий принципал тортишувларда мавжуд бўлади. Амалий низо кишиларни аҳиллаштиради, муҳим муаммоларни ечишга ёрдам беради ва ҳар ерда соғлом руҳий муҳит яратади. Амалий низо фойдали рақобатчиликни ривожлантиради ва очиқдан-очиқ принципиал танқидлар ва ўзини-ўзи танқид қилишга асосланади. Амалий низо кўпинча демократик бошқариш усули ва ишлаб чиқаришга оид бўлган тортишувларда учрайди.
Вайронавий низо кўпинча гaп чувлашишидан, арзимас майда гап ғaвғолар оқибатида рўёбга келади. Бу ҳолда оппонентлар иш манфаатини кўзламайди. Уларнинг бутун хаёли курашга жалб этилади ва рақибига қанчали кўпроқ зарба беришга қаратилади. Шахслараро можароларда ва авторитар услубдаги бошқарувда одатда вайронавий низолар кўп учрайди.
Ишнинг қулай жадвали — ишчи-ходимлар иш боши ва якунини мустақил белгилай оладиган иш тартиби.
Телекоммуникация — уй шароитида офисга уланган телефон, компьютер модеми ва факс орқали иш юритиш.
Вазифа миқдорининг бўлиниши (ўриндошлик) - бир иш жойидаги тўлиқ иш вақтининг, қулайлик учун, икки хизматчига бўлиб берилиши.
Хизмат доирасини кенгайтириш — ишчи-ходимларга компаниянинг кундалик ишларида иштирок этишлари учун катта имкониятларнинг берилиши.
Мақсадларга эришишдаги иштирок — команда ишидаги муваффақиятли натижалари эвазига мунтазам равишда пул мукофотларининг олиниши.

Download 32.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling