Глоссарий «Аниқ вақтда» (Just in time)


Оператив (жорий) мақсадлар


Download 32.9 Kb.
bet2/9
Sana07.05.2023
Hajmi32.9 Kb.
#1437984
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
portal.guldu.uz-Xalqaro menejment

Оператив (жорий) мақсадлар - қисқа муддатли (стратегик мақсадлардан фарқли ўлароқ) мақсадлар.
ПЭСТ – таҳлил (PEST analysis) – макроиқтисодий таҳлилнинг асосий қисми бўлиб, у сиёсий (р), иқтисодий (э), ижтимоий-демографик (с) ва технологик (т) омилни ўз ичига олади.
Самарасиз ишлаб чиқариш – компания учун фойда ва даромад келтирмайдиган нарсаларнинг барчаси (машина ва ускуналардаги камчиликлар, ёмон сифат ва б.)
Стратегик альянслар (Strategic alliances) – одатда иккита компаниянинг ўзаро манфаатли стратегик мақсадларни амалга ошириши учун бирлашиши.
Синергизм (Synergy) – компаниялар йириклашувида кузатилувчи самара. Бунда умумий натижа алоҳида компаниялар натижасидан юқори бўлади ва баъзан 2+2=5 формула билан ифодаланади.
Тадбиркорлик(entepeneurship) – инглизча ёки французчадан таржима қилинганда “имкониятларни амалга ошириш, қўллаш ёки новаторлик фаолияти ёҳуд корхона тузиш йўли билан эҳтиёжлар ва истакларни қондириш” маъноларини англатади.
Ташқи муҳит таҳлили – ташқи макроиқтисодий ва микроиқтисодий кўрсаткичларнинг таҳлили.
Ташқи муҳит таҳлили тузилмаси – ташқи иқтисодий, хуқуқий, маданий ва сиёсий муҳитлар таҳлилининг мажмуаси.
Фискал сиёсат (Fiscal policy) – миллий иқтисодиётни давлатнинг даромадлари ва харажатлари тизими орқали тартибга солиш.
Франчайзинг (Franchising) - компания томонидан унинг маркаси билан маҳсулот ишлаб чиқариш ёки сотиш учун ҳужжат (франшиза) берилиши.
Халқаро менежмент – хорижда ташқи иқтисодий алоқаларнинг барча шаклларидаги жамоа фаолияти шароитларида корхоналарни тўғри бошқариш назарияси ва амалиётидир.
Халқаро горизонтал интеграция даражаси – тахминан ТМК филиалларининг бошқа ундан мустақил фирмаларга экспорт ҳажми.
Хорижда атроф-муҳитга мослашишнинг объектив омиллари – фирма таъсир эта олмайдиган ва фақат мослашишга мажбур бўлувчи ташқи муҳит омиллари.
Қўшиб олиш, ўзлаштириш (поглощение) – Acquisition) – бир компаниянинг жами акцияларини бошқа компания томонидан сотиб олиниши. Қўшиб олинган бизнес ўзлаштирувчи компаниянинг шуъба корхонасига айланади.

Download 32.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling