Муомала қоидалари - энг юқори тадбиркорлик ютуқларини таъминлашни амалга оширувчи ишбилармончилик муомалаларининг йўл-йўриқларидан фойдаланиш маҳорати.
Этикет - қабул қилинган аҳлоқ тартиби.
Ишбилармонлик этикети, бизнес этикаси - бу бизнес соҳаси ва ишбилармонлик учрашувларида қабул қилинган ҳатти -ҳаракат қоидаларидир.
Персонални бошқариш – ташкилотнинг бошқарув аъзолари, персонални бошқариш тизими бўлимларини бошқарувчилари ва мутахассисларининг аниқ мақсадга йўналтирилган фаолияти.
Кадрлар маркетинги – кадрларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва қоплашга қаратилган бошқарувчиларни фаолиятининг бир кўриниши.
Меҳнат ресурсларини бошқариш – ҳокимиятнинг барча тармоқлари ва бошқарувнинг ҳамма даражаларидаги давлат органларининг аниқ мақсадга йўналтирилган фаолияти.
Меҳнат бозори – мамлакат хўжалигида ишчи кучи ҳаракатини тартибга солиб турадиган асосий вазифани бажарувчи, иш берувчилар ва ишчиларга таъсир этувчи динамик тизим.
Меҳнат шартномаси - ишчилар ва муассаса-ташкилотлар ўртасидаги келишув. Бунда ишчи маълум бир мутахассислик лавозимидан келиб чиқиб, ишлаб бериш мажбуриятини олади, муассаса ташкилот эса, ишчига иш ҳақи тўлаш ва иш ўрни билан таъминлаш мажбуриятини олади.
Кадрлар малакасини ошириш - кадрлар билимини, малакасини, кўникмасини замонавийлаштириш мақсадида уларни тайёрлаш ҳисобланади. Бу касбга бўлган талабнинг ошиши ёки лавозимга боғлиқ бўлади.
Кадрларни излаш ва танлаш - ташкилотнинг бошқарув аъзолари амалага ошрадиган бошқарув даврининг муҳим вазифалари.
Кадрлар ротацияси (лот. Rotatio - доиравий ҳаракат) – «керакли ишчига зарур жойни топиш керак тамойиллига асосан кадрларнинг иш ўрнини доимий ўзгартириб туриш ҳисобланади.
Кадрлар тизими (КТ) - ижтимоий-иқтисодий тизимнинг (ташкилотнинг) марказий ва энг мураккаб ташкилий кичик тизими (ядроси) бўлиб, унинг меҳнат салоҳиятини (унинг миқдорий, сифат ва таркибий кўрсаткичлари), унинг турли қисмлари – кадрларни, шунингдек, мақсадлар, қоидалар, уларни ишлаши ва ривожланишининг механизмини қамраб олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |