Бизнес этикаси


Download 19.18 Kb.
bet1/2
Sana19.06.2023
Hajmi19.18 Kb.
#1608687
  1   2
Bog'liq



Aim.uz

Бизнес этикаси.
6.1.Ташқи кўриниш.
6.2.Иш юзасидан ёзувлар ва нутк маданияти.
6.1.Ташқи кўриниш.
"Этикет" сузи кўпинча мулойимлик ва катталарга хурмат деб талқин қилиб келинган. Хозирги кунда этикет сўзи нима деган саволни қўйишнинг ўзи ноқулайлик вужудга келтиради, сабаби одамлар онгида янгича тасаввурлар шаклланади. Хаммага маълум бўлдики инсонлар билан мулоқотни тўғри ўрнатилиши жуда катта мувафақият келтирар экан.
Тадбиркорлик фаолиятини ривожланиши инсонлар олдида янгидан - янги вазифалар, ва илгари дуч келинмаган муаммоларни келтириб чиқарди. Масалан қўшма корхоналар тузишда нафакат қонунчиликни билиш балки ишни ташкил этишда ташкилий хулкни билиш ҳам мухим хисобланиб қолди. Телефонда сўзлашишнинг чиройли тартиби вужудга келди. Иш костюмларини хам холатига қараб кийиш зарурати туғилди.
Иш этикетини нафакат тадбиркорлар балки оддий инсонлар билишигача бориб етди. Кўпчилик қийин вазиятларда инсонга иш этикети ёрдам беради. Бизнес этикети деганда биз бизнес қатламидаги ва иш юзасидан имзоланадиган шартномалардаги хулкни тушунамиз.



  1. Ташки кўриниш.

а) Иш юзасидан кишининг кийиниши.
Иш билан юрган одам ким? деган саволга кўпчилик кишилар жавоб беришга қийналадилар, хаттоки у оддий савол бўлиб кўринсада танишларимиздан сўраб кўрсак буниннг гувохи бўламиз.
Лекин иш билан юрган одам қандай кийинади десакчи, унда бошқача жавоб оламиз. Бу жавоблар турли туман бўлиши мумкин. Кўпчилик унинг костюми ёки кийган кийими хақида гапиради. Тўғри бу бир неча омилларга боғлик масалан, иш юзасидан юрган одам ёқимли ва чиройли кийиниши керак. Энг асосийси нимагадир костюмнинг биринчи ўринда туриши хамма учун қизиқарли бўлса керак албатта. Худди шундай бироз иш фаолиятини кенгайтирган ёки бизнеси ривожланиб бораётган бизнесменлар албатта костюмга эътибор берадилар. Ишонч билан айтиш мумкинки бу уларнинг "ишчи кийими" хисобланади. Айлана стол атрофида ўтириб музокара ўтказганда хам, биргаликда ресторанга борганда хам бу энг қулай кийим хисобланади.
Биз костюм инсоннинг "визит карточкаси" десак адашмаган бўламиз. Хамма жойда инсон кийинишига эътибор беришади. Ким билан танишишимиз биланоқ унинг ташқи кўриниши бизни у ҳақида биринчи тасаввур уйғотишга ундайди. Шунинг учун ташқи кўринишга эътибор бермаслик бу кечириб булмайдиган хатодир. Биринчи учрашувда қолдирган тасаввурингизни инсонлар онгидан чиқариб ташлашингиз қийин бўлади. Сизнинг ёкимли ва чиройли кийинишингиз сизга бўлган ишончни янада орттиради. Кийинишда галстукни нотўғри ўраш, ёки қистиргични нотўғри ўрнатиш хам таъсир қилиши мумкин. Сиз нима деб ўйлайсиз бу хақда уйлаб кўрсак бўладими?
Иш костюмида бўлиш яхши лекин мода бўйича кетиш унчалик тўғри дейиш қийин. Яхшиси қуйидаги қоидаларга амал қилганингиз маъқул:
1-қоида. Спорт формаси билан хеч қачон костюм кийиб бўлмайди.
2-қоида. Костюм кийгандан кейин спорт сумкасини кўтариш хам ярамайди.
3-қоида.Қачон костюм кийсангиз хар доим галстук тақинг.
4-қоида. Костюм билан узун енгли куйлак кийилади. Агарда куйлак енги узун бўлса унинг енги костюмникидан 1-1,5 см чиқиб туриши керак.
5-қоида. Кийилган галстукнинг орқа томони олдига қараганда узун турмаслиги керак ёки кўринишига йўл қўймаслик керак.
6-қоида.Иш пайтида кийган кийимингизни ўзгартирманг ёки тўғирламанг. Киядиган костьюмингиз шимингиз билан бир хил рангда бўлгани маъқул. Буни қуйидаги пунктларга бўлишимиз мумкин.

  • жудаям рангли костьюм кийманг, хеч бўлмаганда тўқ кўк ёки тўк кулранг бўлса майли.

  • жудаям қора кўйлак кийманг

  • галстукингизнинг ранги кўйлакка нисбатан ўта кўзга ташланадиган даражада бўлмасин.

  • пайпоқни қора ёки тўқ кўк рангда бўлгани маъкул.

7-қоида. Агарда сиз қандай кўйлак ва туфли танлашни билмасангиз оқ кўйлак ва қора туфли танлаганингиз маъқул.
8-қоида. Куйлакка галстук тақилгандан кейин галстукнинг пастки қисми белингиздаги тасмадан пастда бўлмаслиги керак.
9-қоида. Галстукнинг кенглиги костюм ёкаси билан бир хил бўлиши керак.
10-қоида. Галстук костюмга қараганда кўзга ташланадиган ва кўйлакка қараганда тўқроқ бўлгани маъқул.
Одатда костюмлар камдан-кам холатларда тўрсимон кўринишида матолардан тикилган бўлади. Бундай пайтда галстук танлашда адашманг. Бу жудаям оддий. Агарда чизиқли костьюм киядиган бўлсангиз, чизиқсиз галстук олинг. Агарда буни тескариси бўлса, аксинча . бу юқоридаги 10 қоида сизни қоидадагидек қилиб кўрсатади. Костьюмларнинг ранги бўйича шимларни танлаш хам жудаям мураккаб жараёндир. Тўқ кул ранг шим билан тўқ кўк костьюм кийса бўлади. Бунда қора туфли, қора пайпоқ, кўк галстук, оқ кўйлак кийилади. Агарда костьюм очиқ кулранг ёки очиқ рангда бўлса, қора шим, қора туфли, оқ кўйлак ва қора галстук кийилади.

Б. Имо - ишоралар.


Ўзимизга бир назар ташлайлик. Ўйнаётган қўлларимиз қандай харакат қилмокда. Шуни унутмаслик керакки инсоннинг юз тузилишидаги узгаришлар, қўл харакатлари, унинг қандай кийим кийганлиги, ўзини мулойим тутиши. Музокаралар жараёнида тактик харакатлар қилиш билан боғлиқдир. Имо - ишоралар ва харакатлар бизнинг имиджимизни белгилаб беради. Буни биз асосан юз тузилишимизда ифодалаймиз. Инсоннинг куч - қуввати, тезкорлиги, эркинлиги унинг харакатларидан, юриб туришидан билиниб туради. Бундай пайтда унинг кўзини назардан қочирмаслик керак.

Download 19.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling