Глоссарий «Аниқ вақтда» (Just in time)


Раҳбарликнинг демократик услуби -


Download 32.9 Kb.
bet9/9
Sana07.05.2023
Hajmi32.9 Kb.
#1437984
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
portal.guldu.uz-Xalqaro menejment

Раҳбарликнинг демократик услуби - бўйсинувчиларга уларнинг малакаси ва иш хусусиятларига мос бўлган мустаккиликни бериш, ишлаб чиқариш масалаларини уларнинг бевосита иштирокида ёки ҳеч бўлмаганда улар билан муҳокама қилингандан сўнг ҳал қилиш, уларнинг ишлаши учун зарурий шароитларни яратиш, уларнинг ҳаракатларини холис баҳолаш, инсонларга ижобий муносабатда бўлиш ва уларнинг эҳтиёжлари ҳақида ўйлаш кабиларни кўзлайди.
Либерал услуб - буни кўпинча раҳбар ишни ўз ҳолига ташлаб қўйганда албатта самарасиз сифатида кўрадилар.
Бошқарма қарори - раҳбар томонидан бажарилаётган мувофиқлаштириш чоралари кўзга ташланадиган асосий ҳужжатлардан бири.
Рағбатлантириш - маҳсулотни керакли хажмда ишлаб чиқараётган ёки исталган ишлаб чиқариш даражасини таъминлайдиган ишчиларга нақд тўловлар.
Мукофот - одатда иш ҳақи ва ойлик устидан, эришилган ютуқларга ҳақни ифода этувчи нақд тўловлар.
Фойдаларда қатнашиш - компания ўз ишчиларига мукофот сифатида компаниянинг фойдасидан маълум бир улушини ажратиш тизими.
Мақсадларга эришишда қатнашиш - ишчиларга умумий фойдасига эмас, балки ишлаб чиқариш ҳажми ошиши билан боғлиқ бўлган ушланиб қолишларни иқтисод қилиш суммасидан мукофот тизими.
Ишлаб чиқариш тўлови - ишлаб чиқариш меъёрлари ёки бошқа мақсадларга эришилгани учун мукофот тўлаш шарти билан ишчига паст иш ҳақи миқдорининг белгиланиши.
Малака тўлови-ишчилар томонидан олинган малакага боғлиқ бўлган тўловлар.
Имтиёзлар - компаниянинг энг яхши ва ҳурматга сазовор ишчиларига берилган қўшимча рағбатлантириш тоифаси ҳисобланади.
Ишчиларга қўшимча тўловлар ва хизматлар - ойлик маош, рағбатлантиришнинг турли кўринишларидан ташқари компания томонидан амалга ошириладиган қўшимча тўловлар.
Ташкилот маданияти - шахс ёки кишилар гуруҳининг ўзига хос жиҳатдларини акс эттирувчи хулқ-атвори.
Технология - қимматбаҳо нарса. Ходимлар ёши даражасининг кўтарилиши ва ёшлар сонининг қисқариши менежерни ишчилар ўрнини босувчи технологиялар ҳақида ўйлантиради. Маълумотларнинг йиғилиш фазаси фаолият йўналишларини таърифлаш, мақсад ва вазифаларни кўрсатган ҳолда маълумотлар йиғиш режасини тайёрлаш ва унинг амалиётда амалга оширилишига жавоб берувчи шахслар ва муассасалар бўлишини ўз ичига олади.
Қадриятлар - нисбатан умумий иқрорлик бўлиб, нима тўғри, нима нотўғри эканлиги билан белгиланади.
Download 32.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling