Ишчи гуруҳ Қарор қилади
Download 80.5 Kb.
|
48- сон баённома
- Bu sahifa navigatsiya:
- КУН ТАРТИБИ
- ИШЧИ ГУРУҲ ҚАРОР ҚИЛАДИ
- Комиссия раиси: Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор
- А.А.Насуллаев
АБУ АЛИ ИБН СИНО НОМИДАГИ БУХОРО ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ БОШҚАРУВ ХОДИМЛАРИ, ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАРИ ВА ИШЧИ ХИЗМАТЧИЛАРИГА УСТАМА, РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА МУКОФОТ ПУЛЛАРИНИ ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА ИШЧИ ГУРУҲИНИИГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШ МАЖЛИСИ 48-СОНЛИ БАЁННОМАСИ 18.03.2020 й Раислик қилувчи: А.А.Насуллаев - Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор Қатнашчилар: Г.Ж.Жарилкасинова Н.А.Нуралиев Қ.Т.Юлдашев Ф.А.Мухсинова О.Б.Рахматов М.Ф.Жумаев КУН ТАРТИБИ Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан 2020 йил март ойидаги №719, №721, №733, №748, №490,№786 сонли жами 6 та билдиришларни кўриб чиқиш. Лавозим мажбуриятларини ўз вақтида бажараётган, ўз вазифаларини виждонан ва сифатли бажараётган институт ходимларига устама тайинлаш, рағбатлантириш масалаларини муҳокама қилиш. ИШЧИ ГУРУҲ ҚАРОР ҚИЛАДИ 1. Юқори касб маҳоратига эга бўлган ҳамда ўз меҳнат вазифасидан ташқари қўшимча меҳнат вазифасини бажариб келаётган, иш сифати ва унумдорлиги билан мехнат жамоасига намуна бўлиб келаётган, билдиришларда таъкидланган алоҳида жиҳатларни инобатга олиб, жумладан тиббиёт ва биология фанлари бўйича фалсафа докторлари (PhD) илмий даражаларида тасдиқланган институтимиз бир гуруҳ ходимларига 2020 ўқув йилининг март ойида бир ойлик маош миқдорида рағбатлантирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори 2 иловаси билан тасдиқланган “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисидаги Низом” нинг 3-боб, 34-бандига асосан энг кам иш ҳақининг (2019 йил 1 августдан энг кам иш ҳаки 223 000 {Икки юз йигирма уч минг} сўм) 15 (ўн беш) баробар миқдорида рағбатлантирилсин.
3. Институт ҳузурудаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш ва илмий семинарлар фаолиятини ташкил этиш, юритиш, ҳимояларга тайёрлаш, ҳужжатларни тайёрлаш ва ЎзР ОАК га тақдим этиш бўйича Илмий кенгаш аъзоси ва илмий семинар илмий котиби сифатида жонбозлик кўрсатгани учун мукофатлансин.
4. Тиббий биология кафедраси катта ўқитувчиси кафедранинг ўқув, ўқув –услубий, илмий ва ҳалқаро ишларида фаоллигини инобатга олган ҳолда шунингдек 8-март хотин қизлар куни байрами муносабати билан мукофотлансин.
5. Шунингдек, Хирургик касалликлар ва реанимация кафедраси профессори кафедра фаолиятини самарали юритиши, устоз-шогирд услубида бевосита ёш жарроҳларга амалий кўникмаларни ўзлаштиришда амалий ёрдам кўрсатиб келаётганлиги инобатга олган ҳолда рағбатлантирилсин.
6. IELTS сертификати учун 6.0 балл натижасини қўлга киритгани учун квитанцияга кўрсатилган сумма тўлаб берилсин.
Комиссия раиси: Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор А.А.Насуллаев Комиссия аъзолари: Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор Г.Ж.Жарилкасинова Илмий ишлар ва инновация бўйича проректор Н.А.Нуралиев Ишлар бошқармаси бошлиғи Қ.Т.Юлдашев Ходимлар бўлими бошлиғи Ф.А.Мухсинова Мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғи О.Б.Рахматов Касаба уюшмаси раиси М.Ф.Жумаев Download 80.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling