Глоссарий «Аниқ вақтда» (Just in time)


Мотивациянинг амал қилиш механизми


Download 32.9 Kb.
bet4/9
Sana07.05.2023
Hajmi32.9 Kb.
#1437984
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
portal.guldu.uz-Xalqaro menejment

Мотивациянинг амал қилиш механизми – меҳнат фаолияти орқали амалга ошириладиган эҳтиёжлар (қизиқишлар)дан меҳнат хулқ-атворига ўтишни аниқловчи қонуниятли алоқалар ва муносабатлар йиғиндиси
Меҳнат фаолияти мотивлари – меҳнат жараёнида инсон хулқини аниқловчи сабаблар.
Эҳтиёж (Need; Requirement) – бирор-бир нарсадан руҳий ёки функционал етишмовчиликни сезиш ҳолати.
Мотивация назарияси – инсонни меҳнат фаолиятига ундовчи сабабларни илмий ўрганиш тизими.
Коммуникация – бу икки ва ундан ортиқ шахслар ўртасида ахборот алмашиш жараёни
Вербал коммуникация – сўз ва символлар ўрдамида ахборот алмашиш
Новербал коммуникация – сўз ва символлардан ташқари барча воситалар ёрдамида ахборот алмашиш жараёни
Расмий гуруҳлар - бу ташкилот томонидан кўзда тутилган гуруҳлардир.
Норасмий гуруҳлар - ташкилотларда одамларнинг умумий қизиқишлари, дўстона алоқалари ёки бошқа ижтимоий эҳтиёжлари асосида юзага келган гурухлар
Меъёрлар - гуруҳда гуруҳ аъзоларининг хулқ-атворига оид баъзи қонуниятлар бўлиб, барча гуруҳ, аъзолари томонидан тан олинган хулқ-атворга хос тасаввурларни ифодалайди.
Корхонани бошқариш (менежмент) - бир кишининг ёки кишилар гуруҳининг (бошқарувчилар, менежерлар) бошқа кишиларга (бошқарилувчилар) мақсадга йўналтирилган ҳаракатларини уйғотиш учун таъсир кўрсатиш.
Бошқарув стили (услуби) - менежер хулқининг типик манера ва усуллари
Ҳокимият - бу ҳаракат килиш имконияти, бошқа одамларнинг хулқига ёки холатига таъсир этиш қобилияти, имконияти.
Таъсир - бу бир шахснинг иккинчи шахс хулқи, муносабатлари ва ҳиссиётларига ўзгартириш киритувчи ҳар қандай харакатидир.
Зиддият - бу аниқ шахслар ёки гуруҳлардан иборат бўлган икки ва ундан ортиқ томонлар ўртасидаги келишмовчиликлардир.
Стресс (инглизча stress - зўриқиш) - бу организмнинг жисмоний ва асосан психологик зўриқишидир.
Темперамент (мижоз) - нерв системасининг туғма кўрсаткичи бўлиб, нерв жараёнларининг кучи, вазминлиги ва ҳаракатчанлигини белгилайди.

Download 32.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling