Глоссарий «Аниқ вақтда» (Just in time)


Кадрлар ва кадрлар тизимининг ривожланиши


Download 32.9 Kb.
bet6/9
Sana07.05.2023
Hajmi32.9 Kb.
#1437984
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
portal.guldu.uz-Xalqaro menejment

Кадрлар ва кадрлар тизимининг ривожланиши - уларнинг миқдорий ва сифат жиҳатдан тўхтовсиз юқорига ўзгариши (даражасининг ортиши, янгиланиши), янги мақсадлар, вазифалар, профессионал малака коммуникация кўрсаткичлари, таркиб, ўзаро алоқа, бошқариш ва субъектлари ва усулларига эга бўлган янги ҳолатга ўтишидир.
Кадрлар тизимининг прогресси кадрлар тизимининг кадрлар янгиликларини доимий қидириш, ишлаб чиқиш ва амалга ошириш асосида такомиллашган ва самаралироқ шакллар, мақсадлар, таркиб ва усулларга ўтишидир.
Кадрлар тизимининг регресси кадрлар тизимининг турғунлиги, олдинги даражаси ва фаолиятининг янги вазифаларини таъминлаш имкониятининг пасайиши, кадрлар деградацияси, эскирган кадрлар ва кадрлар билан ишлаш усулларига қайтишдир.
Кадрлар тизими инқирози – кадрлар тизимининг энг муҳим мақсадлари, вазифалари, таркиблари, ишлаш ва ривожланиш шакллари ва усулларининг бузилиши ва нотўғри йўналиши, унинг натижасида асосий кадрларнинг йўқотилиши ёки йўқотиш хавфи вужудга келиши мумкин.
Кадрлар тизими стагнацияси – кадрлар тизимининг айни пайтдаги мақсадлари ва эҳтиёжларига мос келмай ишлаши ва ривожланишининг секинлашиши.
Ходимнинг таъсири - ўз ичига бошқарув усулларини, ишчи иттифоқларини тан олиш даражаси, жамоавий келишувчилик усуллари, ходимлар билан маслаҳатлашиш ва жалб қилиш, коммуникация тизимлари ва бошқаларни олади.
Инсон ресурслари окими инсонларни ташкилот ичида ҳаракатланиши (танлаш, қабул қилиш, ўқитиш, аттестация, ривожлантириш, мартабани ривожлантириш, меҳнат шартномасини бекор қилиш) билан боғлиқ персонални бошқариш фаолият турларини ўз ичига олади.
Мукофотлаш тизими иш ҳақи, нафақалар, бажариш сифати мезонлари тизимларини ўз ичига олади.
Иш жойини ташкил қилиш тизими технологик тизимлар танловини, иш жойи дизайни, назорат ва ахборот тизимлари, шунингдек ахборот технологияларидан фойдаланиш кабиларни ўз ичига олади.
Ижтимоий бозор иқтисодиёти - шундай ижтимоий қурилмаки, бунда давлат эркин рақобатни ривожлантиришни фаол ёқлайди, ёлланма меҳнатчилар ва меҳнат берувчилар ўртасидаги зиддиятларни камайтиришга ёрдам беради, шунингдек ижтимоий ҳимояланмаган фуқароларга кўмаклашишнинг кенг дастурини амалга оширади.
Касаба уюшмаси - бир касб, тармоқ ёки корхона ходимларининг бирлашмаси бўлиб, иш берувчилар билан касаба уюшманинг барча аъзолари учун ягона меҳнат шароитлари ва иш ҳақини келишишда уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун тузилган.

Download 32.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling