Глоссарий «Аниқ вақтда» (Just in time)


Download 32.9 Kb.
bet8/9
Sana07.05.2023
Hajmi32.9 Kb.
#1437984
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
portal.guldu.uz-Xalqaro menejment

Бошқарув услуби деганда менежер хулқининг одатий кўриниши ва ўзини тутиш усуллари тушунилади.
Қабул қилинадиган қарорлар - бошқарувчиларнинг иштирокига кўра бошқарувнинг идеал-типик авторитар, алоқадорлик ва автоном (мухтор) услублари ажратилади.
Бошқарувнинг авторитар услуби менежер учун ҳокимият мавжуд бўлганда ироданинг якка шахслилиги ва марказлашганлигини намоён бўлиши билан ажралиб туради. Менежер ҳал қилади ва буюради, ходимлар бу фармойишларни бажаришлари лозим.
Буйруқбозлик услуби - менежер бошқарилувчиларнинг иштирокисиз ҳал қилади ва катъий буюради, ходимлар жазолар хавфи остида унга эргашишга мажбурлар.
Автократик услуб - менежер ихтиёрида ҳокимият учун катта аппарат мавжуд.
Бюрократик услуб - менежер обрўси бу ерда расмий табақавий тартиблардан келиб чиқади. Менежерлар ва ходимлар битта батафсил қоидалар тизимига бўйсинадилар.
Бошқарувнинг алоқадорлик услуби - қарорлар қабул қилиш жараёнида ходимларнинг иштироки билан ажралиб туради.
Коммуникация услуби - менежер ўз қарорини қабул қилинганини айтишга кийналади ва шунинг учун ходимларга маълум қилгандан кейингина қарор чиқаради, ходимлар саволлар беришлари, ўз фикрларини билдиришлари мумкин, бироқ фармойишларга риоя қилишлари керак.
Маслаҳат услуби - менежер қарорларни фақат батафсил ахборот ва бахслашувдан сўнггина қабул қилади, шунингдек ходимлар томонидан қарор ва муаммонинг оптимал ечимлари тўғрисида киритилган таклифларни инобатга олади. Ходимлар, муҳокамавий иштирок этиб, қабул қилинган қарорларни бажарадилар.
Қўшма қарорли бошқариш услуби - бунда менежер муаммони ўртага қўяди ва уни ҳал қилиш учун чекланган шарт-шароитларни ўрнатади, ходимлар келишилган чегараларда ўтказиладиган тадбирлар тўғрисида мустақил қарор чиқарадилар, менежер рухсат беради, лекин вето (таъқиқлаш) ҳуқуқини сақлаб қолади;
Автоном услуби - менежер ҳал қилиш жараёнида ўз зиммасига модератор (яъни ўзини четга олувчи) ролини олади ва ечимларни жамлашга кийналади, ходимлар мустақил чегаралар белгиланмаган ҳолда, одатда кўпчилик билан қарор қабул қиладилар.

Download 32.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling