Қонунинг 4-моддасида одам савдосига қарши курашишнинг асосий принциплари белгиланган. Улар:
қонунийлик;
одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар жавобгарлигининг муқаррарлиги яъни, жиноятчилар албатта қилмишлари учун жазоланадилар;
одам савдосидан жабрланганларнинг камситилишига йўл қўймаслик;
ижтимоий шериклик
30 июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни деб белгиланган
2 нчи слайд
Ўқитувчи кейинги слайдга ўтишдан олдин ўқувчиларга савол беради. Нима деб ўйлайсиз Ўзбекистон Республикасида Одам савдосигша қарши курашиш бўйича қайси органлар фаолият олиб борадилар?
Ўқувчиларни жавобларини тинглаб бўлиб ўқитувчи кейинги слайдни намойиш қилади.
Ўзбекистон Республикасида одам савдосига курашиш бўйича қуйидаги орган ва ташкилотлар фаолият олиб борадилар:
Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси;
Ички ишлар вазирлиги;
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги;
Давлат хавфсизлик хизмати;
Ташқи ишлар вазирлиги;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари;
шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлар
Ўзбекистон Республикасида одам савдосига қарши курашиш бўйича ишонч телефон рақами
+99899 311 01 01
|
Ўқитувчи кейинги слайдда Ўзбекистондаги одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси йиғилишидан репортажни намойиш қилади
(99) Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси йиғилиши - YouTube
Ўқитувчи видеорепортаж тугаганида ўқувчиларга қуйидаги саволларни беради:
Видеорепортаж орқали қандай маълумот олдингиз? Ўқувчилар ўз фикр ва мулоҳазаларини айтиб бўлишганларидан сўнг ўқитувчи кейинги слайдни намойиш қилади ва тушунча беради
3 нчи слайд
Do'stlaringiz bilan baham: |