5. 1-шакл илмий унвон бериш бўйича оакга юбориладиган аттестация иши ҳужжатларининг рўйхати
Download 62.87 Kb.
|
ILMIJ-UNVON-BERISH-BUJICHA-OAKga
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фамилияси, исми
- Абдуллаева Сабина Абдуллаевна
Маълумотноманинг орқа томони
Абдуллаев Ботир Баҳодировичнинг яқин қариндошлари ҳақида МАЪЛУМОТ
Изоҳ:
1 Ушбу шакл бўйича маълумотнома олий таълим муассасаси (ОТМ), малака ошириш таълим муассасаси (МОТМ) ва уларга тенглаштирилган таълим муассасаларидан тавсия қилинган профессор ва доцент илмий унвонларини олишга талабгорлар учун тўлдирилади. 2 Қавс ичида ОТМ, МОТМ номи остида, зарур ҳолларда талабгор ишлаётган тегишли тузилма (филиал, факультет, бўлим ва ҳоказо) кўрсатилади. 3 Қавс ичида кафедра номи остида, зарур ҳолларда, талабгор олиб бораётган асосий курс (курслар) кўрсатилади ёки унинг ихтисослиги аниқланади (масалан, ихтисослик - 01.01.01-математик анализ). Ихтисосий кафедра хулосаси асосида тақдим этилганда унинг номи кўрсатилади ва мана бундай саҳифа изоҳи берилади: (таълим муассасанинг номи) ихтисосий кафедрасининг хулосаси. 4 ОАКда тўлдирилиши учун бўш қолдирилади. 5 Шу ернинг ўзида талабгор лавозимга сайлангандан кейин унинг илмий унвонга тавсия қилишдан олдинги даврдаги лавозимларининг ўзгариши кўрсатилади [масалан, навбатдаги муддатга кафедрадаги лавозимга сайланди, шу кафедрадаги педагоглик ихтисослиги ўзгартирилмасдан бошқа лавозимга сайланди (бу ҳам унга тегишли илмий унвон олиши учун аттестациядан ўтказилишига имкон беради); структуравий ўзгаришлар туфайли муддатидан олдин сайланмасдан тегишли лавозимга янги кафедра штатига ўтказилди; олиб бораётган курси сақланган ҳолда хизмат зарурати туфайли бошқа кафедрага муддатидан олдин тегишли лавозимга ўтказилди ва ҳоказо]. Ҳар бир ҳолда ОТМ, МОТМ чиқарган буйруқлар далил қилиб келтирилади. Штатдаги ўриндошлар тақдим қилинганда: ўриндошлик асосида лавозимга ставка (қисм)га сайланди ёки тайинланди ёҳуд шартнома бўйича қабул қилинди, деб кўрсатилади. 6 Тартиб рақамлари сақланган ҳолда қуйида келтирилган позициялар қатъий изчилликда кўрсатилади. 7 Шу ернинг ўзида зарур ҳолларда аттестациядан ўтказиш қоидалари хусусиятини инобатга олган ҳолда талабгорнинг катта илмий ходим-изланувчилар институтида бўлиши (аниқ қилиб: ўқиган вақти, жойи ва унинг якуний натижалари, ижодий таътил берилганлиги, диссертацияни тугатиш учун илмий ходим лавозимига ўтказилганлиги) кўрсатилади. 8 Шу ернинг ўзида педагогик фаолиятининг бошқа турлари: курс ва диплом ишларига, амалиёт, семинар ва лаборатория машғулотларига раҳбарлик қилиш ва бошқалар келтирилади. 9 Гувоҳномалар, патентлар олинган ихтиролар ҳисобга киради. 10 Ушбу шакл бўйича маълумотнома олий таълим муассасаси (ОТМ), малака ошириш таълим муассасаси (МОТМ) ва уларга тенглаштирилган таълим муассасаларида маданият, санъат ва спорт соҳасида мутахассислар тайёрлашда педагоглик қилувчи илмий-педагог ходимлар учун тўлдирилади. 11 5.4а-шаклга тегишли иккинчи изоҳга қаранг. 12 Қавс ичида кафедра номи остида, зарур ҳолларда, асосий курс (курслар), синф, ижодий мутахассислик (масалан, спорт ўйинлари (бокс...), сольфеджио, режиссёрлик, саҳна ҳаракати ва рақс курси; фортепиано синфи, мусиқали театр актёрларини тайёрлаш синфи, мутахассисликлар: жонли тасвир, пластик безак, бадиий моделлаштириш, дизайн) аниқланади. 13 ОАКда тўлдириш учун бўш қолдирилади. 14 Тартиб рақамлари сақланган ҳолда қуйида келтирилган позициялар қатъий изчилликда кўрсатилади. 15 Талабгорнинг катта илмий ходим-изланувчилар институтида бўлиши (қачон, қаерда ва қандай натижа билан, ижодий таътил берилганлиги, диссертацияни бажариш учун илмий ходим лавозимига ўтказилганлиги) кўрсатилади. 16 Рўйхатда қуйидагилар аниқланади: шогирд, мазкур ўқитувчи қўлида тўла ёки жузъий махсус умумий тайёргарликдан ўтганлиги, ўқишни битиргандан кейин ишлаган жойи, ижодий ютуқлари ва нишонлари. Рўйхат кафедра мудири, ОТМ, МОТМ раҳбари, кенгаш котиби томонидан тасдиқланади ва мазкур таълим муссасасининг гербли муҳри қўйилади. 17 Ижодий ишлар рўйхати кафедра мудири, ОТМ, МОТМ раҳбари, кенгаш илмий котиби томонидан тасдиқланади ҳамда мазкур таълим муассасасининг гербли муҳри қўйилади. Расмли материалларни талабгорнинг ўзи танлайди. 18 Тақриз ва тавсияномалар маълумотномага илова этилади. Уларнинг ўрнига республика ижодий бирлашмаси (ташкилоти) тегишли услубий кенгашининг хулоса сифатидаги илтимосномаси тақдим этилиши мумкин. Download 62.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling