5. 4а-шакл1 олий таълим муассасаси, малака ошириш таълим муассасаси номи м а ъ л у м о т н о м а


Download 27.3 Kb.
bet2/2
Sana07.03.2023
Hajmi27.3 Kb.
#1245109
1   2
Bog'liq
5.4a-shakl

Изоҳлар:


1. Аттестация ишининг тартиб рақами ОАКда қўйилади.
2. Маълумотнома сатрлари оралиғи бир интервал қилиб босилиши, айни чоқда чизиқлар ва сатр ости изоҳлари босилмаслиги лозим.
3. Маълумотномада тарқатилиши чекланган маълумотлар бўлмаслиги керак.



1 Ушбу шакл бўйича маълумотнома олий таълим муассасаси (ОТМ), малака ошириш таълим муассасаси (МОТМ) ва уларга тенглаштирилган таълим муассасаларидан тавсия қилинган профессор ва доцент илмий унвонларини олишга талабгорлар учун тўлдирилади.

2 Қавс ичида кафедра номи остида, зарур ҳолларда, талабгор олиб бораётган асосий курс (курслар) кўрсатилади ёки унинг ихтисослиги аниқланади (масалан, ихтисослик - 01.01.01-математик анализ). Ихтисосий кафедра хулосаси асосида тақдим этилганда унинг номи кўрсатилади ва мана бундай саҳифа изоҳи берилади: (таълим муассасанинг номи) ихтисосий кафедрасининг хулосаси.

3 Шу ернинг ўзида талабгор лавозимга сайлангандан кейин унинг илмий унвонга тавсия қилишдан олдинги даврдаги лавозимларининг ўзгариши кўрсатилади [масалан, навбатдаги муддатга кафедрадаги лавозимга сайланди, шу кафедрадаги педагоглик ихтисослиги ўзгартирилмасдан бошқа лавозимга сайланди (бу ҳам унга тегишли илмий унвон олиши учун аттестациядан ўтказилишига имкон беради); тузилмавий ўзгаришлар туфайли муддатидан олдин сайланмасдан тегишли лавозимга янги кафедра штатига ўтказилди; олиб бораётган курси сақланган ҳолда хизмат зарурати туфайли бошқа кафедрага муддатидан олдин тегишли лавозимга ўтказилди ва ҳоказо].
Ҳар бир ҳолда ОТМ, МОТМ чиқарган буйруқлар келтирилади.
Штатдаги ўриндошлар тақдим қилинганда: ўриндошлик асосида лавозимга ставка (қисм)га сайланди ёки тайинланди ёҳуд шартнома бўйича қабул қилинди, деб кўрсатилади.

4 Тартиб рақамлари сақланган ҳолда қуйида келтирилган позициялар қатъий изчилликда кўрсатилади.

5 Шу ернинг ўзида зарур ҳолларда аттестациядан ўтказиш қоидалари хусусиятини инобатга олган ҳолда талабгорнинг катта илмий ходим-изланувчилар институтида бўлиши (аниқ қилиб: ўқиган вақти, жойи ва унинг якуний натижалари, ижодий таътил берилганлиги, диссертацияни тугатиш учун илмий ходим лавозимига ўтказилганлиги) кўрсатилади.

6 Шу ернинг ўзида педагогик фаолиятининг бошқа турлари: курс ва диплом ишларига, амалиёт, семинар ва лаборатория машғулотларига раҳбарлик қилиш ва бошқалар келтирилади.

7 Гувоҳномалар, патентлар олинган ихтиролар ҳисобга киради.



Download 27.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling