Чирчиқ давлат педагогика институти математика ва информатика факультети кенгаши
Download 18.6 Kb.
|
Ижодий таътил олиш учун1
- Bu sahifa navigatsiya:
- КУН ТАРТИБИ
- Кенгаш раиси
- Сўзга чиқди
- ҚАРОР ҚИЛИНДИ
- Кенгаш раиси А.Р. Кутлимуротов Кенгаш котиби М.Н. Солаева
ЧИРЧИҚ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ математика ва информатика ФАКУЛЬТЕТИ КЕНГАШИ № 6А БАЁННОМАСИДАН КЎЧИРМА 2021 йил 08 феврал Чирчиқ шаҳри. Йиғилиш раиси: А.Р.Қутлимуротов Йиғилиши котиби: М.Н.Солаева Қатнашдилар: Кенгаш аъзолари КУН ТАРТИБИ: Алгебра ва математик анализ кафедра доценти Сейтов Айбек Жумабаевичга докторилик диссертациясини тугаллаш учун ижодий таътил бериш ҳақида (Кенгаш раиси ва кафедра мудирлари) Кенгаш раиси: А.Р.Қутлимуротов “Алгебра ва математик анализ” кафедраси доценти Сейтов Айбек Жумабаевичнинг ижодий таътил олиш бўйича берган аризаси ва бошқа ҳужжатлари билан кенгаш аъзоларини таништирди ва ушбу масала юзасидан кенгаш аъзоларининг фикрини сўради. Мазкур масала юзасидан кафедра мудири Э.М.Маҳкамов сўзга чиқиб, “Алгебра ва математик анализ” кафедраси доценти Сейтов Айбек Жумабаевич ўз иш фаолиятини 2017 йилдан бошлаб Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг “Аниқ фанлар” факультетида ўриндошлик асосида “ўқитувчи” лавозимида ишлай бошлаган. 2018 йил 05.01.02-ихтисослиги бўйича техника фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини мувоффақиятли ҳимоя қилган. Ҳозирда Алгебра ва математик анализ кафедрасида доцент лавозимида ишлаб келмоқда. Институтдаги фаолияти давомида 50 дан ортиқ хорижий ва республика нашрларида илмий мақола, тезислар, иккита ўқув қўлланма ва иккита монографияларга муаллифлик қилган. Кафедрадаги фаолияти давомида намунали устоз ва мураббий бўлиш билан бир қаторда, “Насос станциялари каскадли йирик магистрал каналлардаги сув ресурсларини оптимал бошқариш” мавзусида 05.01.02-Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотларни қайта ишлаш ихтисослигида фан доктори (DSc) диссертация ишини якунламоқда. А.Ж.Сейтовнинг ушбу ютуқларини хисобга олиб кенгаш аъзоларидан, унга икки ой муддатга, 2022 йил 28 февралдан 28 апрелгача ижодий таътил беришни қўллаб қувватлашингизни сўрайман. Сўзга чиқди: мазкур масала юзасидан т.ф.д., проф. Б.Раджабов Сейтов Айбек Жумабаевич ўзининг илмий ва педагогик ишлари билан институтда намунали фаолият кўрсатиб келаётганлигини, шу билан бир қаторда халқаро нуфузли журналларда илмий мақолалар чоп қилиб, институт миқёсидаги тадбирларда мунтазам иштирок этиб келаётганлигини таъкидлади. А.Ж.Сейтовга икки ой ижодий таътил бериш масаласини институт кенгашига тавсия этишни Кенгашнинг барча аъзолари бирдек қўллаб қувватлади. ҚАРОР ҚИЛИНДИ: 1. Кенгаш раиси А.Р.Қутлимуротов ҳамда “Алгебра ва математик анализ” кафедра мудири Э.М.Маҳкамов ва “Математика ўқитиш методикаси ва геометрия” кафедра профессори Б.Ш.Раджабовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. “Алгебра ва математик анализ” кафедраси доценти Сейтов Айбек Жумабаевичга 05.01.02-Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотларни қайта ишлаш ихтисослиги бўйича “Насос станциялари каскадли йирик магистрал каналлардаги сув ресурсларини оптимал бошқариш” мавзусида фан доктори (DSc) диссертация ишини якунлаб ҳимоя топшириш учун 2022 йил 28 февралдан 28 апрелгача ижодий таътил олиш масаласини институт Илмий Кенгашида кўриб чиқилишига тавсия этилсин. Кенгаш раиси А.Р. Кутлимуротов Кенгаш котиби М.Н. Солаева Download 18.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling