5 Адабиётлар тахлили
Download 92.08 Kb.
|
Помидор диплом
Ботаник таърифи. Помидор томатдошлар (Solanaceae) оиласига мансуб Lycopersicum авлодига киради. Академик Д.Д.Брежнев (1970) гуруҳлашича бу авлодга кирувчи помидорлар уч турга бўлинади:
1. Перу помидори (L. peruvianum Mill.). Бу тур кўп йиллик, майда мевали, ётиб ўсувчи ёввойи ўсимлик. 2. Тукли помидор (L. hirsutum Humb. et Bonp). Пояси сертук, меваси майда ва тахир, бир йиллик ёки кўп йиллик ёввойи ўсимлик. 3. Оддий помидор (L. esculentum Mill.). Бу тур ўз навбатида учта кенжа турга бўлинади: 1) Ёввоий помидор (L. esculentum supsp. spontaneum Berzn. ). Бунга сершох, ётиб ўсадиган, майда мевали ва мевасининг таркибида кўп миқдорда қуруқ модда (8-10 %) ва шакар сақлайдиган смородинасимон помидорлар киради. 2) Ярим маданий помидор (L. esculentum supsp. Subspon taneum Berzn.). Бу кенжа тур ўсимликлари пояси ётиб ёки тик ўсади, меваси майда (20-30 г). улар меваларининг йириклиги ва шаклиги қараб бир-биридан фарқланадиган олчасимон, ноксимон, олхўрисимон, узунчоқ ва кўп уяли хилларга бўлинади. Ярим маданий помидор хилларининг яхши хусусияти шундаки, улар иқлим ва тупроқ шароитига талабчан эмас, юқори ҳароратга, қўрғоқчилик ва замбуруғли касалликларга чидамли. Меваси таркибида қуруқ модда кўплиги ва пўстининг қаттиқлиги, яъни ёрилиб кетмаслиги билан характерланади. У ўзининг шу хусусиятлари ҳамда меваларнинг майдалиги туфайли бутунлигича консерва қилиш (мариновкалаш, тузлаш) учун жуда мос. Шунинг учун консервалаш ва узоқ ташишга яроқли селекцион навлар яратишда ярим маданий помидор хиллари бошланғич материал бўлиб хизмат қилади. 3) Маданий помидор (L. esculentum subsp. cultum Brezn.). Бу кенжа тур навлари хилма-хил шаклда бўлиши билан характерланади. Улар морфологик белгилари ва биологик хусусиятлари билан бир-биридан фарқланади. 1. Ҳақиқий помидор хили. Пояси ётиб ўсади, қайчи баргли. Экиладиган навлар кўпчилиги шу хилга оиддир. 2. Тик ўсувчи (штабли) помидор хили. Пояси паст бўйли. Лекин, жуда бурмадор, ўртача катталикда. 3. Йирик баргли помидор хили. Пояси тик ёки ётиб ўсади. Барглари йирик, четлари бутун, яъни қирқилмаган. Тропик иқлимда помидор кўп йиллик ўсимлик. Меваларини кўтараолмай ерга ётиб, поялари нам тупроққа тегиши билан илдиз отабошлайди ва янги поялар чиқаради. Улар ўсимликнинг қариган, аста-секин қуриб йўқ бўладиган қисмларининг ўрнини босади. Вегетатив кўпайиш билан бирга, помидор асосан уруғлари орқали - жинсий йўл билан кўпайтирилади. Чунки, мўътадил иқлимда помидор бир йиллик экин бўлиб, кузда дастлабки совуқ тушиши билан ўсимликнинг ўсув даври тугайди. Download 92.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling