5 Адабиётлар тахлили
Тажрибанинг иқтисодий самарадорлик
Download 92.08 Kb.
|
Помидор диплом
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7. Меҳнат ва атроф мухитни муҳофаза қилиш
5. Тажрибанинг иқтисодий самарадорлик..........................................46
6. Корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ва юксак технологияларга асосланган янги ишлаб чиқаришни ривожлантириш борасида юритилган фаол инвестиция сиёсати........................................................................................48 7. Меҳнат ва атроф мухитни муҳофаза қилиш..................................52 Хулоса ва ишлаб чиқаришга тавсиялар..............................................66 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.....................................................68 КИРИШ Республикамиз Президентининг “Қишлоқ хўжалигида ислоҳатларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида”ги фармони халқимиз ҳаётини яхшилаш билан бевосита боғлиқ бўлиб ушбу тарихий ҳужжат тармоқда иқтисодий ислоҳатларни янада чуқурлаштириш, ишлаб чиқариш муносабатларини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини бошқаришнинг бозор талабларига мос келадиган ташкилий тузилмасини тадбиқ этиш, маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг мустақиллигини кенгайтириш, ҳамда уларнинг мустақиллигини кенгайтириш, ҳамда уларнинг ишончли, ҳуқуқли муҳофазасини таъминлаш йўлида муҳим омил бўлиши шубҳасиздир. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида Президентининг ушбу фармонлари кейинги йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун чиқарилган қарорлари ва 2010 йил 27 январ куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлсининг Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида “Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш устувор мақсадимиздир” мавзусидаги маърузаларида мамлакатимизда иқтисодий соҳада амалга оширилаётган таркибий ўзгаришларни, қулай инвецтицион муҳитни шакллантириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, фермерлик ҳаракатини мустаҳкамлаш ва техник қайта жиҳозлаш, банк-молия тизимини режалаштиришни норматив ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш масалалари алоҳида ўрин эгаллайди. Сабзавот экинлари мамлакатимизнинг ҳамма жойида етиштирилади. Сабзавотлар – бу серсув, этли ва мазали инсон истемол қиладиган ўтсимон ўсимликлардир. Буларни етиштиришни ташкил қилувчи сабзавоткорлар аҳолини озиқ-овқат яъни сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини қондиришга хизмат қилади. Аҳолини сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини қондириш учун уларни етиштириш ҳажмини ошириш керак бўлади. Ҳосилдорликни ошириш, қўл мехнатини камайтириш, маҳсулот таннархини пасайтириш ҳисобига ва сабзавотчиликни йириклаштириш, ихтисослаштириш, механизацияни ишлаб чиқаришга жорий этиш аҳоли эҳтиёжини қондиришга замин яратади. Сабзавот маҳсулотларининг асосий қисми ёзнинг охири ва кузда етиштирилади. Лекин аҳолини сабзавот билан таъминлашдаги бундай мавсумийликни йўқотиш учун ҳимоя қилинган сабзавотчилик майдонларини кўпайтириш, уларда сабзавот етиштириш ҳажмини ошириш, очиқ ерда сабзавот етиштириш мавсумини узайтириш, маҳсулотни яхши холатда ва узоқ сақлашни таъминлашга эришиш керак. Сабзавотлар озиқ-овқат сифатида организмнинг энергияга талабини қондира олмасада, витаминлар билан таъминловчи асосий маҳсулот ҳисобланади. Улар таркибида кўплаб дармондорилар учрайди. Сазавотлар таркибида 50 дан ортиқ кимёвий моддалар мавжуд. Сабзавотлар таркибида инсон организми учун зарур ва осон ўзлаштириладиган тузлар: натрий, калий, калций, фосфор, магний, темир, марганец, хлор, йод мавжуд. Сабзавотлар таркибидаги органик кислоталар, ферментлар, эфир мойлари ва бошқа хушбой моддалар инсон иштаҳасини яҳшилаб, углеводлар ва мойлар сўрилишини яхшилайди. Сабзавотлар шифобахш ҳусусиятлари қадимдан маълум бўлиб, улар асаб тизими фаолиятини нормаллаштиради, асабий-руҳий ҳолатларни олдини олади. Бир қатор сабзавот ўсимликлари (пиёз, помидор, қалампир, саримсоқ, турп) таркибида бактерицид ҳусусиятга эга бўлган фитонцид мавжуд. Баъзи сабзавотлар қувватни ошириш ҳусусиятига эга. Соғлом инсоннинг озиқ-овқати таркибида турли забзавотлар миқдори, суткалик рациони ¼ қисмидан кам бўлмаслиги керак. Ҳар куни тахминан 300 гр картошка, 400 гр башқа сабзавотлар истемол қилиши керак. Маълумотларга кўра, аҳоли жон бошига сабзавотлар истемол қилишнинг йиллик меъёри ўртача – 146 кг карам, гулкарам, 25-32 кг помидор, 20 кг полиз маҳсулотлари, 6-10 кг пиёз. Сабзавотлар маҳсулотлари йиллик меъёрини 164 кг гача ошириш кўзда тутилган. Сабзавотлар таркибидаги органик (айниқса олма, лимон, помидор, вино, шовул) кислоталар, ферментлар, эфир мойлари ва бошқа хушбўй моддалар киши иштаҳасини кўзғатиб оқсиллар, углеводородлар ва мойларнинг сўрилиши яхшилайди. Инсоннинг овқат ҳазм қилиш аьзолари серҳажм маҳсулотларга одатланган. Уларни нормал ишлашлари учун овқатлар таркибида ҳазм бўлмайдиган балласт – чиқинди моддалар ҳам бўлмоғи лозим. Бундай моддаларни ҳам организмга сабзавотлар етказади. Сабзавотларнинг шифобахш хусусияти ҳам қадимдан маьлум. Улар асаб қўзғалишини нормаллаштириш ва асабий – руҳий ҳолатларни олдини олиш имконини беради. Бир қатор сабзавот ўсимликлари (пиёз, саримсоқпиёз, помидор, қалампир, петрушка, хрен, турп таркибида бектерицид (емирувчи) хусусиятига эга бўлган, фитонцидлар мавжуд. Баьзи сабзавотлар (сельдерейлар ва саримсоқпиёзлар) қувватни ошириш хусусиятига эга. Соғлом одамнинг озиқ – овқатида турли сабзавотлар миқдори суткалик рационнинг ¼ қисмидан кам бўлмаслиги лозим. Ҳар куни тахминан 300 грамм картошка ва 400 грамм сабзавот, 300 грамм помидор шарбати истеьмол қилиш зарур. Маълумотларга қараганда аҳоли бошига сабзавотлар истеъмол қилишнинг ўртача йиллик меъёри 146кг, жумҳуриятлар ва минтақалараро 128 кг дан 164 гача, жумладан: оқ бошли карам – 32 – 50 кг, гулкарам, брюссель ва савай карамлар – 3 – 5, помидор – 25 – 32. Полиз маҳсулотлари – 20, сабзи – 6 - 10, бодринг – 10 – 13, қизилча – 5 – 10, пиёз – 6 – 10, қовоқча ва бақлажон – 2 – 5, чучук қалампир – 7 – 13, кўк нўхат – 7 - 8, ҳушбўй сабзавотлар – 1 – 2 ни ташкил қилади. Download 92.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling