5-боб. Банк операциялари ҳисобини автоматлаштириш (2 соат)


Download 1.38 Mb.
bet17/20
Sana16.06.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1504758
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
5-мавзу.Маърузалар матни

Ҳужжатни таҳрирлаш

Ҳужжат реквизитларига ўзгартиришлар киритиш учун журналда тегишли ҳужжатни курсор орқали танлаш, (Изменить текущий элемент F2) тугмасини босиш, ўзгартиришлардан кейин ОКни босиш зарур.




6.2.Касса китоби ва касса ҳисоботи.

Касса китоби нақд пул маблағларининг барча ҳаракатлари акс эттирилган ҳисобот шакли саналади.


Ҳисоботни шакллантириш учун Касса менюсининг Кассовая книга бандини танлаш ёки иш столининг Касса бўлимидаги қуйи қисмда жойлашган ҳаволадан фойдаланиш зарур. Ҳисобот шаклида даврни танлаш, ташкилотни кўрсатиш ва Сформировать тугмасини босиш зарур.

Фойдаланувчи танланган ташкилот ва ихтиёрий давр учун кассир ҳисоботи ва касса китоби варақларини ўз ичига олувчи ҳисобот шаклини босмага чиқариши мумкин
Бунинг кассир томонидан ҳар куни бажарилишини амалдаги “Юридик шаҳслар томонидан касса операцияларини юритиш қоидалари” мажбурлайди, шунинг учун кассир қуйидагича иш тутиши лозим:



  1. Ҳар иш куни охирида кассир тугаган иш куни учун Кассовая книга ҳисобот шаклининг икки варағини босмага чиқаради: касса китоби варағи ва кассир ҳисоботи. Ушбу варақлар таркиби бир хил бўлади.

  2. Кассир иккала варақни ҳам пул ҳужжатларини илова қилган ҳолда бош бухгалтерга беради, у касса китоби варағига қўл қўйиб уни кассирга қайтаради.

  3. Йиғилган варақларни кассир жорий давр касса китобларига тикиб боради.

Касса китобининг ўзига ҳос ҳусусияти шундан иборатки, у сумдаги ва валютадаги касса ордерлари учун якка тартибда расмийлаштирилади. Шунингдек, касса китобига нақд валюта маблағларини қайта баҳолаш бўйича ёзувлар ҳам тушади
Агарда ташкилотда касса валютада юритилса давр бошига ва охирига қолдиқлар кенгайтирилган ҳолда кўрсатилади.


Касса ҳужжатларини рўйхатга олиш журнали


Журнал регистрации кассовых документов кирим ва чиқим касса ҳужжатларини рўйхатга олиш журналининг бирхиллаштирилган шаклини пайдо қилиш учун мўлжалланган. Мазкур ҳисобот ўчириш учун белгиланган ҳужжатлардан ташқари ёзилган барча касса ҳужжатларига асосан ҳисобот созламаларида кўрсатилган ташкилот ва давр учун шакллантирилади.


Ҳисоботни шакллантириш учун Касса менюсидаги Журнал регистрации кассовых документов бандни танлаш ёки иш столининг Касса бўлими пастидаги ҳаволадан фойдаланиш мумкин. Ҳисобот шаклида даврни, ташкилотни кўрсатиш ва Сформировать тугмасини босиш зарур.

Агарда касса китоби ваютада расмийлаштирилган бўлса, Сумма, сум.т. устунига ҳужжат санасидаги курс бўйича қайта ҳисобланган ҳужжат суммаси чиқарилади. Алоҳида сатр билан валюта суммаси чиқарилади, Примечание устунида ҳужжат валютаси кўрсатилади.

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling