5-боб. Ташкилотдаги мулоқот одоби Ўқув мақсади
Download 203.09 Kb. Pdf ko'rish
|
5-Мавзу... (3)
тармоғидан
фойдаланилади, яъни коммуникация жараёнининг қатнашчилари ахборот оқими ёрдамида боғланади. Мазкур тармоқ вертикал, горизантал ва диагонал алоқалардан иборат бўлади. Вертикал алоқалар бошлиқдан қуйи ходимларга қаратиб, горизонтал алоқалар тенг мавқедаги шахслар ёки бўлинмалар ўртасида ўрнатилади. Диагонал алоқалар бошқа бошлиқлар ва бошқа қуйи ходимлар билан алоқалардир. Ана шу алоқалар тармоғи ташкилотнинг тузилмасини ҳосил қилади. Ташкилий тузилманинг вазифаси коммуникациялар оқимини тўғри йўлга солиб туришдан иборат. Турли сондаги ходимлар гуруҳлари учун коммуникация тармоқларининг намуналари вужудга келган. Улар “ғилдирак”, “юлдуз”, “доира”, “занжир”, “паррак” каби номлар билан юритилади ва ташкилотларнинг фаолиятига сезиларли таъсир ўтказади. Масалан, “ғилдирак” тоифасидаги тармоқларда ҳокимиятнинг марказлаштирилган поғоналари ифодаланган. “Ғилдирак”нинг марказида турган шахс хабарларни кўпроқ олади, гуруҳнинг бошқа аъзолари уни етакчи деб тан оладилар, у гуруҳнинг бошқа аъзоларига кўпроқ таъсир ўтказади, одатда иш учун кўпроқ жавоб беради, муаммонинг ҳал этилиши бошқалардан кўра кўпроқ унга боғлиқ бўлади. “Доира” ғоят самарали тармоқдир. У энг кўп ижобий хусусиятларга эга бўлиб, ташкилотда норасмий ҳокимликка асосланган ва уни бошқарувда қўллаш жамоа эришган натижаларни анчагина яхшилайди. Бироқ меҳнат интизоми паст бўлган тақдирда “доира” модели раҳбарга вазифалар ечимини назорат қилиш имконини берувчи “юлдуз”, “пона”, “уй” каби бошқарувчи расмий ички тузилмалар билан тўлдирилиши лозим. “Ялпиканал” тармоғи юқори даражада ишончли бўлса ҳам, амалда қўлланиш жиҳатидан бирмунча мураккаброқдир. Мураккаб муаммоларга нисбатан энг яхши қарорларни ишлаб чиқишда ундан бемалол фойдаланса бўлади. Бироқ вақт ёки рақобат таъсирида бу модел “юлдуз” моделига осон айланиб қолади. 7 Қарор қабул қилишда раҳбарлик услубининг қайси моделини танлаш муаммони ҳал этиш вазифаси қайси тоифада эканига, белгиланган муддатга боғлиқ бўлади, яъни вазиятга қараб иш тутиш керак бўлади. Гуруҳ аъзоларининг ахлоқини тартибга солиш(назорат қилиш) коммуникациялар ёрдамида амалга оширилади: ташкилотларда одат тусига киритилган меъёрлар, тартиб-қоидалар, шунингдек, лавозим табақалари ва ходимлар бўйсунишлари шарт бўлган расмий тобелик ҳам мавжуд бўлади. Мазкур тартиб-қоидалардан андаккина четга чиқишга кўпинча барҳам берилади, баъзида эса жазоланади. Айни вақтда ходимга нималар қилиш кераклиги, ишни қандай қилиб яхшилаш йўллари кўрсатилади. Коммуникациялар гуруҳ аъзоларига рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга ўз муносабатини билдириш, ходимлар ўз фикр-мулоҳазаларини бемалол изҳор этиши имконини беради, ўз ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга кўмаклашади. Қарорларни қиёмига етказиш ва баҳолаш ишларида ҳам коммуникацияларнинг аҳамияти катта. 5.2. Ташкилотдаги новербал коммуникациялар Ташкилотнинг фаолияти ва ташкилий мулоқотда сўз ишлатмай жўнатиладиган ахборотдан фойдаланувчи новербал мулоқотлар ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлади. Улар новербал мактублар дейилади. Имо- ишора, оҳанглар ишдаги мулоқотнинг жуда муҳим қисмидир. Улар суҳбат давомида ахборотнинг 80%ини етказадилар. Баъзан ана шу новербал воситалар орқали сўз билан ифодаланганидан кўпроқ маъно билдириш мумкин. инсоннинг жисмоний хислатлари (бўйининг баландлиги, вазни, сочининг ранги, танасининг ҳиди ва ҳ.к.з.); инсоннинг кийим-боши ва пойабзали; танасининг ҳаракатланиши (қилиқлари, қиёфаси, кўришиши, юз ифодаси, кўзларининг ҳаракати ва ҳ.к.з.); гапириш усули (оҳанглари, саводлилиги, овоз тембри, гапга чечанлиги ва ҳ.к.з.); муҳит (ёруғлиги, шовқини, озодалиги, биноси, жиҳозлари ва ҳ.к.з.); муҳитдан фойдаланиши (ҳаракат одоби, мулоқот масофаси ва ҳ.к.з.); вақти (эрта келиши, тайинланган фурсатда аниқ келиши, кечикиб келиши). Новербал мулоқотлар асосан онгсиз асосга эга бўлади, чунки улар коммуникация жараёни қатнашчиларининг ҳақиқий ҳис-туйғуларидан далолат беради ва изҳор этилаётган ҳис-туйғуларнинг жуда ишонарли индикатори ҳисобланади. Новербал ахборот ёрдамида ҳаракатларни сохталаштириб бўлмайди ва шахслараро коммуникацияларда яшириш хам осон эмас. Кўпгина новербал сигналлар, уларнинг аниқ-равшан аҳамияти инсон “ўсган” инсоний маданият намунаси бўлади. Чунончи, турли халқларнинг новербал ахлоқ-одоби бир-биридан анчагина фарқланади. 8 Масалан, музокара қатнашчилари кўпинча гапирганда қўлларини ҳаракатлантириб турадилар. Аммо ҳар хил имо-ишоралар турли халқларда турлича маънони билдиради. Мисол учун болгарлар “хўп” демоқчи бўлсалар, бошларини сарак-сарак қимирлатадилар, ўзбекларда эса бу ишора “йўқ” деган маънони билдиради. Немислар кўпинча бирор кишининг фикрига қойил қолсалар, қошларини юқори кўтарадилар. Бундай ҳаракат Англияда ишночсизликни ифодалайди. Бармоқни бир томондан иккинчи томонга қимирлатиш АҚШ ва Италияда енгил таъна, дағдаға ёки гапга қулоқ солишга чақиришни, Голландияда инкорни билдириши мумкин. Агар танбеҳ берилмоқчи бўлса, кўрсаткич бармоқ бош олдида бир томондан иккинчи томонга юргизилади. Киши мулоқот тилини билмаганида имо-ишора ва рамзлардан фойдалансам, суҳбатдошим фикримни тушунади, деб ўйласа, ноқулай, ҳатто кулгили аҳволга тушиб қолиши ва ўртада англашилмовчилик келиб чиқиши мумкин. Чунончи, бармоқни баланд кўтариш Россияда юқори баҳо берилишини билдирса, Грецияда “овозингни ” ўчир деган маънони билдиради. Хулоса шуки, ажнабийлар билан мулоқотда имо-ишораларнинг аниқ маъноси маълум бўлмаса, улардан фойдаланмаган маъқул. Демак, новербал ишоралардан одоб намунаси тарзида фойдаланиш ва уларнинг рамзий маъноларини назарда тутиш лозим. Мулоқот қатнашчилари уларнинг маъносини вербал белгилар каби аниқ-равшан англайдиган тақдирдагина новербал ишоралардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. 5.3.Кенгаш – мулоқотларнинг бир тури Download 203.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling