5-Лабаратория машғулоти. Мавзу: нам материалларнинг спектрал характеристикасини анализ қилиш
Download 199.12 Kb.
|
5-Лабаратория машғулоти. (2)
5-Лабаратория машғулоти. Мавзу: НАМ МАТЕРИАЛЛАРНИНГ СПЕКТРАЛ ХАРАКТЕРИСТИКАСИНИ АНАЛИЗ ҚИЛИШ. Ишнинг мақсади:Нам материалларнинг спектрал характеристикаларини анализ қилиш. Назарий маълумот: Материалларнинг хар хил тузилиши ИК – нурланишнинг қайтишига ва ютилишига хар хил таъсир қилади. Лекин материалларнинг спектрал характеристикасига қараб уларни аниқ система асосида 3 га бўлиш мумкин: 1 – гурухга ютилиш чизиғи сувнинг тўлқин узунлигига ва экстинциясига мос келадиган материаллар киради.Масалан : Жун матох– спектрал характеристикаси кўрсатилган. Бу ерда экстинкцияга боғлиқ нурнинг қайтиши 1,7 мкм да намликнинг юқори даражада (20%) бўлганида кузатилади. Намликнинг кўпайиши натижасида қайтиш нурининг эгри чизиғи тўлқин узунлигининг хамма диапазонида бўлади. Бунинг сабаби шундаки, бутун диапазонда жун тўқималарида капиляр конденсация туфайли тескари нур сочилиши юз беради. 2 – гурух материаллари хам худди 1 чи гурух материаллари характеристикасига эга, фақат нурнинг эгри чизиқли қайтиши сувнинг кам миқдорида хам юз беради. Буларга мисол қилиб кукунли материалларни олишимиз мумкин. Бу холда капиляр конденсация жисмнинг заррачалари орасида бўлади ва шу туфайли тескари нур сочилиши юз беради. Бунга ранг берувчи кукунлар киради. 3 – гурух материаллар 1 чи ва 2 чи гурух материалларига қараганда анча кучли ютилиш чизиғига эга ва намликнинг жуда оз миқдорида қайтиш нурининг эгри чизиғи камаяди (тушади) ва абсорбция 1,45 мкм да кам ифодаланган , кам таъсирга эга бўлади. Намликнинг ютилиш чизиғи материалнинг хусусиятига водород билан боғлиқлигига қараб ютилиш чизиғини ўзгаришига олиб келади. Ютилиш чизиғининг келтирилган интенсивлиги ва қайтган нурлар хар хил ва бу текширилаётган жисмларда уларнинг намлигига қараб ўзгаради. Намликни ўлчашда оптик усуллар жуда қўл келади ва намликни 0 – 30% 1 ва 3 гурух материалларини текширишда жуда қўл келади. Улар кам намликка эга бўлган жисмларни текширишда бошқа услублар яроқсиз бўлганда ягона ва бебазо услуб хисобланади. Жун матохнинг хар хил намликдаги спектрал характеристикаси. Пахтали матохнинг хар хил намликдаги спектрал характеристикаси. Download 199.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling