5-маъруза электр таъминоти. Электр истеъмолчиларининг тоифалари режа


Юқоридаги кўрсаткичларнинг асосийларини кенгроқ кўриб чиқамиз


Download 141 Kb.
bet2/3
Sana02.01.2023
Hajmi141 Kb.
#1074785
1   2   3
Bog'liq
5-МАЪРУЗА

Юқоридаги кўрсаткичларнинг асосийларини кенгроқ кўриб чиқамиз.

  • Юқоридаги кўрсаткичларнинг асосийларини кенгроқ кўриб чиқамиз.
  • Электроэнергия истеъмолчиларининг характерли кўрсаткичларидан бири уларнинг номинал қувватлари хисобланади. Электр юритмаларидаги асинхрон ва ўзгармас ток моторлари (АД ва ЎТМ) учун кВт да ўлчанувчи актив номинал қувватлари Рн паспортларида ёки маълумотномаларда берилади. Синхрон моторлар (СМ) учун актив номинал қуввати Рн ва номинал қувват коэффициенти cоsн ишлатилади. Металл эритувчи электр печлари ва электр пайвандлаш машиналарининг номинал (қўйилган) қуввати сифатида уларни таъминловчи трансформаторларнинг кВА да ўлчанувчи тўла қувватлари қабул қилинади (Sн=Sт).
  • Қаршилик печлари, электролиз ванналари ва ёритиш асбоблари учун қўйилган қувват - бу шу қурилмаларнинг тармоқдан истеъмол қиладиган қувватларига тенг (Рн=Рист). Такрорланувчи - қисқа муддатли иш режимли ЭИларнинг паспортида берилган қувватини узоқ муддатли иш режимига келтириб, номинал қувват сифатида қабул қилинади.
  • Саноат корхоналарининг электр қурилмаларида асосан ўзгарувчан ток ишлатилади. Ўзгармас ток ишлатувчилари электр энергиясини ўзгарувчан токни ўзгармас токга айлантирувчи тўғрилагичлардан олгани сабабли, ўзгармас ток доимо қимматроқ булади. Тўғрилагичлар сифатида "Синхрон мотор - ўзгармас ток генератори" (СМ-ЎТГ) тизимини, бошқарилувчи симобли тўғрилагичлар (БСТ), тиристорли тўғрилагичлар (ТТ) ишлатилади.

Ўзгармас токнинг асосий ишлатувчиларига умумий тармоқдан таъминланувчи кўтариш-транспорт механизмларининг ва прокат станларидаги ёрдамчи механизмларнинг стандарт кучланишли моторлари киради. Электролиз қурилмалари ностандарт кучланишли истеъмолчиларга киради. Электр энергиясини тарқатиш тизимида электролиз қурилмалари, ўзгармас токда ишловчи ёй печлари, пайвандлаш машиналари ўзгарувчан ток истеъмолчилари хисобланади. Ўзгармас ток ишлатувчилар 5 % дан (машинасозликда) 85-90% гача (алюминий электролизи бўлган рангли металлургияда) электр энергиясини истеъмол қиладилар.

  • Ўзгармас токнинг асосий ишлатувчиларига умумий тармоқдан таъминланувчи кўтариш-транспорт механизмларининг ва прокат станларидаги ёрдамчи механизмларнинг стандарт кучланишли моторлари киради. Электролиз қурилмалари ностандарт кучланишли истеъмолчиларга киради. Электр энергиясини тарқатиш тизимида электролиз қурилмалари, ўзгармас токда ишловчи ёй печлари, пайвандлаш машиналари ўзгарувчан ток истеъмолчилари хисобланади. Ўзгармас ток ишлатувчилар 5 % дан (машинасозликда) 85-90% гача (алюминий электролизи бўлган рангли металлургияда) электр энергиясини истеъмол қиладилар.
  • ЭИ ва И лар қуйидаги стандарт кучланишларга эга: 12 В, 36 В, 127 В, 220 В, 380 В, 660 В, 6 кВ, 10 кВ, - ўзгарувчан токда ва 220 В, 440 В, 825 В - ўзгармас токда.
  • Токнинг частотаси бўйича саноат частотасида ишловчи, ундан ортиқ ва ундан кам частотали электр ишлатувчилари мавжуд. Саноат частотаси 50 Гц га ёки 60 Гц га тенг бўлиб, 60 Гц га чиқарилган моторлар 50 Гц частотали тармоқдан ишлаши мумкин, аммо бунда кучланишни 380 В дан 460 В га кўтариш лозим. 50 Гц ли моторларни 60 Гц ли тармоқга улаб бўлмайди, бу холда 60 Гц ни 50 Гц га пасайтувчи ўзгартиргич ўрнатиш керак. 50 Гц частотага чиқарилган трансформатор ва электр аппаратлари 60 Гц да ишлатилиши мумкин.

Download 141 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling