50 Гц дан паст частоталар қуйидаги холларда ишлатилади. - 1).0.5-1.5 Гц - электр печларида суюқ пўлатни электромагнит усулида аралаштириш учун;
- 2).2-5 Гц - контактли пайвандлаш учун;
- 3).10-40 Гц - электр моторлари тезлигини ростлаш учун.
- 50 Гц дан юқори частота қуйидаги холларда ишлатилади:
- 1).175-220 Гц частоталар тезкор моторлар ишлатиладиган, кичик габаритли электр асбоблари учун;
- 2).100-200 Гц-сунъий тола саноатидаги центрофугаларнинг электр юритмаси учун Гц;
- 3).400 Гц частота-тезлиги 20000 айл/мин бўлган моторли ёғочини қайта ишловчи станокларда;
- 4).500-1000 Гц частота - қайноқ штамповкада ва тоблашда ишлатиладиган металларни индукцион қиздириш қурилмаларида.
Юқоридаги 4 та холда электр энергияси 10000 Гц гача частотада тарқатилади. Ундан ташқари металлар юзасини қиздириб тоблаш ва қайта ишлаш учун 2000 Гц дан 106 Гц гача, сопол, пластмасса ва ёғоч буюмларини 100103100106 Гц гача частотада электр қиздириш қурилмалари мавжуд. Буларда индивидуал частота ўзгарткичлар ишлатилади. - Юқоридаги 4 та холда электр энергияси 10000 Гц гача частотада тарқатилади. Ундан ташқари металлар юзасини қиздириб тоблаш ва қайта ишлаш учун 2000 Гц дан 106 Гц гача, сопол, пластмасса ва ёғоч буюмларини 100103100106 Гц гача частотада электр қиздириш қурилмалари мавжуд. Буларда индивидуал частота ўзгарткичлар ишлатилади.
- Электр таъминоти узлуксизлиги даражаси бўйича ЭИ ларнинг 3 та тоифаси мавжуд:
- 1. I - тоифали ЭИ ларининг электр таъминотидаги узилишлар натижасида одамлар хаётига хавф солинади ёки халқ хўжалигига катта моддий зарар етказилади. Бу зарарлар жихозларнинг шикастланиши, маъсулотнинг брак бўлиши ёки технологик жараённинг узоқ муддатга бузилиши оқибатида хосил бўлади. Бунга мисол қилиб, кўмир шахталаридаги подъемник ва бош вентилятор, домна печларидаги сув бериш насослари, кимё корхоналаридаги санитария-техника вентиляцияси, электролиз қурилмаларини кўриш мумкин.
- 2. II-тоифага металл қирқиш станоклари, штамповка машиналари ва пресслар, электр ёй печлари, тўқимачилик станоклари ва бошқалар киради. Уларнинг электр таъминотидаги узилишлари махсулот чиқаришни камайишига, бракларга, ишчилар ва механизмларнинг бекор туриб қолишига сабаб бўлади.
- 3. III-тоифага I ва II-тоифаларга кирмайдиган қолган ЭИ лар (ёрдамчи цехлар, қўшимча ишлаб чиқаришлар ва х.к.ва бошқалар) киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |