5-маъруза. Кириш. Иқтисодий географик тадқиқотлар методологияси. Тадқиқот усуллари
Download 143.52 Kb.
|
1-маъруза
5-маъруза. Кириш. Иқтисодий географик тадқиқотлар методологияси. Тадқиқот усуллари Режа
2.Иқтисодий ва ижтимоий географиянинг замонавий тузилиши, объект ва предмети. 3. Иқтисодий географик тадқиқотларнинг мақсад ва вазифалари. 4. Иқтисодий географик тадқиқотларнинг ўзига хос хусусиятлари. 5. Ижтимоий - иқтисодий жараёнлар ва уларни ўрганишнинг географик жиҳатлари. 6. Географик тадқиқотларнинг принциплари. 7. Тадқиқот усуллари ва уларни қўллаш масалалари. Иқтисодий ва социал география ҳам бошқа фанлар қатори замонамизнинг муҳим ва катта илмий -амалий аҳамиятга молик болган фанларига айланмокда. Ушбу фаннинг бетакрор ҳусусиятлари, яъни турли ҳудудий кўламда фикр юритиш ва мулоҳаза қилиш, умумийлик билан ҳусусийлик, глобаллик билан регионаллик, комплекслик билан системаликни, уйғунлаштириш, айни пайтда замонавий иқтисодий билим ва юксак географик маданиятга эга бўлиши унинг барча фанлар тизимида мустақиллигини асослаб беради. Тажриба шуни кўрсатадики, талаба ва аспирантларимиз кўп ҳолларда мазкур фаннинг ана шундай жозибали ҳусусиятларини тўла англаш қобилятига эга эмаслар. Айниқса, кичик ҳудудларда кенг ва комплекс тадқиқотлар олиб боришда, ноананавий (тор маънодагн социал география) соҳалар билан шуғулланиш, системали ва экологик ёндошув, картография ва статистик методларни самарали қўллашда анчагина етишмовчиликлар ёки камчиликлар мавжуд. Ушбу фан доирасида ўрганиладиган мавзулар сони ва йўналишлари жуда кўп ва серқиррали. Чунки бундай тадқиқотлар алоҳида соҳалар (иқтисодий, демографик, ижтимоий, сиёсий, тарихий ва ҳ.к) бўлиши билан бирга улар ҳудуд миқёсида олиб борилиши мумкин. Чунончи, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва уларнинг тармоқлари, аҳоли, унинг табиий ва меқаниқ ҳаракати, шаҳар ва қишлоқ жойлар, аҳолига хизмат кўрсатиш соҳалари географияси кабиларнинг ҳар бири алоҳида географик тадқиқот объекти ва предмети бўла олади. Шу билан ҳозирча унча анъанавий тус олмаган дин, тиббиёт, урф - одат, ҳаёт тарзи, жиноят географиясига ўқшаб долзарб йўналишларни ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, маданий, тарихий, сиёсий географияга доир мавзулар ҳам махсус тадқиқотларини талаб қилади. Алоҳида - алоҳида туркум соҳалардан ташқари уларнинг ҳудудий бирикма ва мажмуалари, турли даражадаги иқтисодий районлар тарихи, тавсифи ва такдири географик тадқиқотларнинг аввалги қаторларида туради. Айни пайтда мамлакатимизнинг геосиёсий мавқеи ва жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни, ташқи иқтисодий ва маданий алоқалари, ягона иқтисодий минтақаларнинг шаклланиш муаммолари, қорижий давлатлар билан қўшма корхоналар қуриш географиясини ўрганиш ва бошқалар изланувчилар учун қизиқарли тадқиқот объекти бўлиши шубҳасиздир. Соҳавий ва ҳудудий географик изланишлар, албатта, ҳозирги иқтисодий ва сиёсий вазият ҳамда мамлакатимиз олдида турган муҳим вазифаларни ҳам ҳисобга олган ҳолда бажарилиши керак. Бу борада, айниқса, Ўзбекистон Республикасининг сиёсий мустақиллиги, миллий иқтисодиётнинг шаклланиши ва унинг бозор муносабатларига ўтиш ҳусусиятларини ўрганиш катта аҳамиятга эга. Мамлакатнинг ёқилғи, дон ва йўл мустақиллигига эришуви, қишлоқ жойларида ижтимой инфраструктурани жорий этиш ва бу ерларга саноатни олиб кириш, экологик муҳитни яхшилаш, инсон манфаатларининг устуворлигини таъминлаш каби дастурий вазифалар ҳам эътибордан четда қолмаслиги лозим. Иқтисодий ва ижтимоий география замонавий география фанлари тизимида бевосита жамиятнинг ривожланиши билан боғлиқ, унинг худудий ташкил этилиши ва ривожланиши қонуниятларини ўрганувчи, ва шу билан бирга тез ривожланиб бораётган қанотидир. Мазкур фан доирасида илмий тадқиқотларни ташкил қилиш ва бажариш билан боғлиқ холда талабаларда алмий амалий услубий кўникма ва малакаларни шакллантириш иқтисодий географик тадқиқот усуллари курсининг бош мақсадидир. География йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабалар ўқиш даврида кўплаб иқтисодий географик фанларни ўрганадилар ва назарий билимларга эга бўладилар. Олинган ушбу билимлар ва уларни амалиётга қўллай билиш ўртасида амалий кўникма ва малакалар ҳосил қилишда иқтисодий географик тадқиқот усуллари курси боғловчи вазифасини бажаради. География таълимининг турли босқичларида талабалар иқтисодий география туркумига кирувчи фанларнинг (Аҳоли географияси, саноат географияси, қишлоқ хўжалиги географияси, транспорт географияси ва б.) асосларини ўрганадилар. Иқтисодий географик тадқиқот усуллари курсини ўрганиш жараёнида эса улар илмий тадқиқотларнинг метологик асослари билан танишадилар, юқорида олинган билимлар асосида иқтисодий ва социал географияда илмий тадқиқотларни ташкил қилиш, бажариш ва якунлаш бўйича билмлар оладилар, илмий тадқиқот усулларини ўрганадилар, ҳудудий ижтимоий-иқтисодий тизимларни географик ўрганиш услубиёти блан танишадилар. Download 143.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling