5-Маъруза Рискларни таҳлил қилиш босқичлари


Ахборот хавфсизлиги рискини деталли баҳолаш


Download 38.75 Kb.
bet3/5
Sana18.06.2023
Hajmi38.75 Kb.
#1564023
1   2   3   4   5
Bog'liq
5 Рискларни таҳлил қилиш босқичлари

Ахборот хавфсизлиги рискини деталли баҳолаш
Ахборот хавфсизлиги рискини деталли баҳолаш жараёни узига активларни атрофлича идентификациялаш ва баҳолашни, ушбу активлар нисбатан АХ таҳдидларини ва заифликларни баҳолашни ўз ичига олади. Жараен натижалари кейинчалик АХ рискларни баҳолаш ва уларни ишлаш услубларини аниқлаш учун ишлатилади.
Бундай ендашув одатда купрок вақт, катта куч ва малакани талаб қилади ва шунинг учун бу юқори риск остида булган ахборот тизимлари учун куллаш уринлидир.
АХ рискини баҳолашни ушбу жараенининг якуний босқичида АХ рискининг атрофлича баҳоси олинади.
Бунда окибатни бир неча услубллар ёрдамида баҳолаш мумкин, масалан, сонли (пуллик) ва сифатли ўлчовлар ("ўртача" ёки "оғир" каби таърифлар ёрдамида) ёки комбинацияли ендошувлар. АХ таҳдидини амалга ошиш эҳтимолини баҳолаш вакт интервали урнатилади ва унинг давомида актив ташкилот учун қийматга эга бўлади ва уни ҳимоялаш керак булади. АХ муайян таҳдидини амалга ошиш эҳтимоли қуйидаги омиллар билан аникланади:
- активларнинг жозибадорлиги ёки таъсирни кулланилиш имконияти, качонки ходимлар томонидан қасддан қилинувчи АХ таҳдидлар кўриб чиқилганда;
-бузгунчи томонидан бирор бир фойда олиш учун актив заифлигидан фойдаланишнинг оддийлиги, качонки инсон томонидан қасддан қилинувчи АХ таҳдидлар кўриб чиқилганда;
-АХ таҳдидлари манбаларининг техник имкониятлари, качонки ходимлар томонидан қасддан қилинувчи АХ таҳдидлар кўриб чиқилганда;
-заифликларни фойдаланишга сезгирлиги, хам техник хам нотехник заифликларга кулланиладиган.

Амалий рискни бошқаруви


  • Предмет соҳага экспертлар гуруҳининг баҳоси

  • Белгиланган методология бу'йича расмий баҳолаш

  • Норасмий / интуитив баҳолаш

  • Қабул қилинган стандартлар / моделлардан фойдаланиш

Қуйида баҳолашнинг турли ёндашувлари, уларнинг кучли ва заиф томонлари масаласига тўхталамиз.


Тақдим этилган расмда сиз 2 мезондан фойдаланган ҳолда рискни баҳолашнинг 4 та мумкин бўлган ёндашувини кўришингиз мумкин: баҳолаш натижаларининг субъективлиги даражаси ва мураккаблиги / баҳолашнинг ресурсга нисбатан талаби.


  1. Download 38.75 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling