5-маъруза ток ва кучланиш ва диференсиал релелари


Download 1.16 Mb.
Sana07.03.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1243796
Bog'liq
SKET 1111


5-МАЪРУЗА
ТОК ВА КУЧЛАНИШ ВА ДИФЕРЕНСИАЛ РЕЛЕЛАРИ


Режа:
1. Ток ва кучланиш релелари
2. Оралиқ релелари

Релели ҳимоя ва электр автоматикасида электромеханик релелар, ярим ўтказгич ускуналар ёрдамида қурилган релелар ва тўйинувчи магнит системали релелар кенг ишлатилади. Булардан энг кўп тарқалгани электромеханик релелардир.


Электромеханик релелар катта ўлчамга эга, улар уланадиган ток ва кучланиш трансформаторлари билан биргаликда кўп қувват истеъмол қиладилар. Релени ярим ўтказгич асосида қурилиши уларнинг параметр ва характеристикаларини яхшилашга олиб келади. Шунинг учун улар тажрибада борган сари кўпроқ қўлланилмоқда.
Электр катталикларга таъсир жавоб берувчи, билвосита шикастланиш ва нонормал режимларни пайдо бўлишидан ишловчи релелар кенг жорий этилмоқда.
Масалан, газ ёки босимнинг ошишига таъсир кўрсатувчи, мойли трансформатор ва реакторларда қўлланилувчи, температурани сезувчи релелар кўп ишлатилмоқда.
Электр катталикларга таъсир жавоб берувчи релеларни 3 гурухга бўлиш мумкин:
- бир электр катталикка (ток ёки кучланиш) таъсир жавоб берувчи релелар;
- икки электр катталикларга (ток ва кучланиш, иккита кучланиш);
Биринчи гурухга ток ва кучланиш релелари, иккинчи гурухга бир фазали релелар (қувват ва қаршилик релелари) киради.
Ток релелари.
Электромагнит реленинг чулғамини линия токига тўғридан-тўғри ёки ток трансформатори орқали улаганда унинг электромагнит моменти га тенг. Бу хил релелар ток релелари дейилади, чунки уларнинг ишлаши линия токи IЛ га боғлиқ.
Ток трансформаторларида бўладиган юкни камайтириш учун ток релелари иложи борича кам қувват истеъмол қилишлари керак. Ток релеларининг чулғамлари юк токининг узоқ вақт ўтишига, қисқа туташув токининг қисқа вақт ичида ўтишига мослаб ҳисобланган бўлиши керак.
Реленинг ишлаш токи пружинанинг тортиш кучини ўзгартириш билан текис ўзгартирилади. Реленинг чулғами 2 та секциядан иборат, бу секцияларни параллел ва кетма-кет улаш ҳисобига ишлаш токининг чегарасини 4 маротаба ўзгартириш имконини беради. ЭТ-520 ва шу маркали релеларга нисбатан РТ-40 релеларда контакт системаси яхшиланган ва тескари таъсир қилувчи момент оширилган. Бунинг натижасида реле қабул қиладиган қувват кўп. Кичик уставкаларда РТ-40 релесининг ҳар хил сезгирликларида қабул қилаётган қувват миқдори 0,2 дан 8 ВА гача ўзгаради.


Кучланиш релелари
Реле чулғамини тўғридан-тўғри ёки кучланиш трансформаторлари орқали линия кучланишига (UЛ) уласак, линия кучланишининг катталигига таъсир жавоб берувчи релени ҳосил қиламиз.
Биламизки, ва
Бу ерда ZР – реле чулғамининг қаршилиги,
UР – реле чиқишидаги кучланиш.
, UР=UЛ/пН ҳисобга олсак, Бундан келиб чиқадики, реле ҳаракати линия кучланиши билан характерланади.
Якор ҳаракат қилиб, ҳаво оралиғи  нинг ўзгартириши оқим Ф ва куч FЭ ни ўзгаришига олиб келмайди. Бу кучланиш релесининг ток релесидан фарқ қилувчи белгисидир.
Буни сабаби,  камайганда реле чулғамининг индуктив қаршилиги ортади бу эса реле токи ни камайишига олиб келади. Бу билан бир вақтда реле занжирининг магнит қаршилиги ҳам камаяди.
Шунинг натижасида IР токининг ўзгаришини таъсири Rм магнит қаршиликнинг ўзгаришини компенсациялайди, натижада магнит оқим ўзгармасдан қолади. ва лардан кўриниб турибдики, реленинг қайтиш коэффиценти кичикдир.
Дифференциал – лотинча «айирма» деган маънони англатади. Дифферциал токли ҳимоя эса токларининг айирмасига боғлиқ равишда ишлайдиган ҳимоя ҳисобланади. Дифференциал ҳимоялар абсолют танловчанликка эга, улар линиянинг ҳамма узунлиги бўйича тез ўчириш учун қўлланилади.
Аввалги кўриб чиқилган токли ҳимоя (ТК) линиянинг бир қисмини ҳимоя қилар эди, яъни ҳимоя зонаси бор эди.
Дифференциал ҳимояларнинг иккита тури бор:
Бўйлама дифференциал ҳимоя.
Кўндаланг дифференциал ҳимоя.


Бўйлама дифференциал ҳимоялар.
Бундай ҳимоялар алоҳида элементларни ҳимоялаш учун қўлланилади.
Ҳимояланаётган элементнинг бошидаги ва охиридаги токлар солиштирилади.
Бу турдаги ҳимояларни икки хил схема орқали йиғиш мумкин.
а) айланувчи токлар билан;

б) мувозанатланган кучланиш билан;

Назорат саволлари:


1. Электромеханик релеларнинг турлари
2. Электромагнит ишлаш принципини тушунтиринг
3. Электромагнит реленинг конструкцияси қандай?
Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling