5-маъруза. Ярим ўтказгичли диодни


Download 81.27 Kb.
bet1/3
Sana14.03.2023
Hajmi81.27 Kb.
#1268043
  1   2   3
Bog'liq
5-Ma`ruza

5-маъруза. Ярим ўтказгичли диодни




Мақсад: Ярим ўтказгичли диоднинг хоссаларини ўрганиш, унинг вольт-ампер характеристикаларини олиш, амалиётда қўлланилиш билан танишш.


Бошланғич маълумотлар

Диод бир томонлама ўтказувчанликки эга ва асосан ўзгарувчан токни тўғрилаш учун ишлатилади. Тўғри йўналишда уланган диодда ўзгармас кучланиш тушиш мавжуд бўлади, унинг қиймати германийли диодлар учун 0,3 В ва кремнийли диодлар учун 0,6 В. Ушбу кучланиш тушиш диод тўғри йўналишда улангандаги кучланиш тушиш ёки диоднинг тўғри кучланиш деб аталади.


Диоднинг электр схемаларда ишлаши унинг вольт-ампер характеристикаси (ВАХ) билан аниқланади.
Тўғри йўналишда уланган ясси диоднинг вольт-ампер характеристикалари 1-расмда кўрсатилган.

1-расм. Тўғри йўналишда уланган германийли ва кремнийли диодларнинг характеристикалари
Силжитиш кучланиш потенциал тўсиқнинг қийматидан катта бўлганда диоддан ўтаётган ток кескин ортади. Бунда силжитиш кучланишнинг кичик ўзгариш ҳам диоддан ўтаётган токнинг катта ўзгаришга олиб келади. Диоднинг тўғри кучланишдан качик бўлган кучланишларда диоддан, одатда ҳисобга олинмайдиган, жуда кичик (микроамперлар) ток ўтади.
Тескари йўналишда уланган ясси диоднинг характеристикаси 2-расмда кўрсатилган. Тескари уланган диоддан асосий бўлмаган ташувчилар ҳосил қиладиган жуда кичик тескари ток ўтади (микроамперлар).




2-расм. Тескари йўналишда уланган ясси диоднинг характеристикаси


Тескари токнинг қиймати, кучланиш pn-ўтишнинг пробой кучланиш деб аталувчи максимал қийматга етгунча амалда ўзгаришсиз қолади. Кучланиш пробой кучланишдан катта бўлса пробой юз беради ва тескари ток кескин ортиб диоднинг ишдан чиқишга олиб келади. Шунинг учун диод уланаётган схемада диодга қўйилиш мумкин бўлган тескари кучланиш диоднинг пробой кучланишдан ортиб кетмаслиги керак. Тескари уланган германийли диодларнинг қаршилиги кремнийли диодларникига нисбатан качикроқ, тескари (силқиш) токлари эса каттароқ бўлади.
Иш Electronics Workbench дастуридан фойдаланиб бажарилади.



Download 81.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling