Бошқариш объектларининг вақт характеристикаларини олиш ва ишлаш. Режа


Download 93.08 Kb.
bet1/3
Sana14.10.2023
Hajmi93.08 Kb.
#1701982
  1   2   3
Bog'liq
Амалий машгулот


Бошқариш объектларининг вақт характеристикаларини олиш ва ишлаш.


Режа:
1. Ростлаш объектларининг ўтиш характеристикалари ҳақида.
2.Системаларнинг ўтиш характеристикалари ва узатиш функсиялари ҳақида
3.Ўтиш характеристикаларини олиш усуллари.
4.Туртки реакцияси
5.Ўтиш жараёнини чизикли ифодалари.

Амалий иш.
ТОПШИРИҚ - ЗАДАНИЕ.
Технологик жараёнларни автоматлаштиришда Ростланувчи объектларининг ўтиш характеристикаларини анализини тушинтиринг.
Ўтиш характеристикаларини олиш усулларини. Ўз-ўзини тўғирловчи бир сиғимли ростлаш объектларининг ўтиш характеристикаси. Ўз-ўзини тўғирламайдиган бир сиғимли ростлаш объектларининг ўтиш характеристикаси. Кўп сиғимли ростлаш объектларининг ўтиш характеристикалари. Ростлаш объектининг импульс характеристикаларини тушинтиринг.

Ростланувчи объектнинг асосий хусусиятлари: ўз-ўзидан тўғриланиш; сиғим, юк, тарқалиш вақти, тезлиги ва кечикиш.


Ростлаш системаларининг элемент таркибини, ростлаш қонунини танлаш, ростлаш жараёнининг талаб этилган сифатини таъминлаш кўп жиҳатдан АРС элементларининг ва асосан ростлаш объектининг динамик хусусиятлари орқали аниқланади. Ростлаш объектининг динамик хусусиятларини аниқлаш учун объектнинг ўтиш характеристикаси, импулс характеристикаси, частота характеристикалари каби характеристикаларидан фойдаланилади.
Динамик характеристикалар одатда тажриба натижасида аниқланади. Агар тажриба характеристикаларини олишга имкон бўлмаса АРСнинг ўзини тутишини дифференциал тенглама орқали характеристикалаш орқали тузилган математик моделлаш усулидан фойдаланилади.
Бошланғич шартлар нолга тенг бўлганда киришига бериладиган бирлик поғонали сигналга объектнинг кўрсатадиган реакциясига ўтиш характеристикаси дейилади. Ростлаш объектининг ўтиш характеристикасини олиш учун бирлик поғонали сигнал ростлаш объектига ёки ростлагичга берилиши мумкин.
Ўтиш характеристикаси ўтиш характеристикаси тугаши учун қиймати ва вақт бўйича давомийлиги етарли бўлган таъсир бериш мумкин бўлган синовлар ёки созлаш вақтида олинади. Ўтиш характеристикасининг тугаши деганда ростланаётган параметрнинг стабиллашуви ёки унинг ўзгариш тезлигининг стабиллашиши тшунилади.

Download 93.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling