Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, янгидан IT фаолияти бошлаётган дастурчилар томонидан ташкил этилаётган корхона учун бизнес-режа тузишда қуйидаги намунавий таркибий тузилмадан фойдаланиш тавсия этилади: - Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, янгидан IT фаолияти бошлаётган дастурчилар томонидан ташкил этилаётган корхона учун бизнес-режа тузишда қуйидаги намунавий таркибий тузилмадан фойдаланиш тавсия этилади:
- 1.Титул варағи.
- 2. Мундарижа.
- 3. Резюме.
- 4. Корхона тавсифи.
- 5. Дастурий воситалари ва хизматлар.
- 6. Дастурий маҳсулотлар бозоридаги рақобатчилар таҳлили.
- 7. Дастурий маҳсулотлар маркетингининг режаси.
- 8. Дастурий воситаларини ишлаб чиқариш режаси.
- 9. Ташкилий тузилма ва ходимлар.
- 10. Таваккалчиликлар таҳлили.
- 11. Молиявий режа.
- 12. Иловалар.
Бизнесингизни қандай қилиб тўғри бошлаш ва нимага эътибор бериш керак? - Бизнесингизни қандай қилиб тўғри бошлаш ва нимага эътибор бериш керак?
- 1.Бозорни таҳлил қилинг
- Талаб ва таклифларни ўрганинг. Агар маҳсулот ёки хизмат талабга жавоб берадиган бўлса, унда ушбу соҳада бизнес қуриш мантиқан тўғри бўлади. Бошқа томондан, кўп таклиф — кўплаб рақобатчилар дегани. Шунинг учун бозорга янги ва қизиқарли нарсаларни таклиф қилиш керак.
-
- 2.Мақсадли аудиторияни аниқланг.
- Ўзингизга бир нечта саволлар беринг:
- Инсонларнинг қандай эҳтиёжини қондиришингиз мумкин?
- Инсонлар қандай фикрда?
- Харид одатда қаерда амалга оширилади?
- Харидорларнинг фазилатлари/ўзига хосликлари қандай?
- Ушбу саволларга жавоб бериб, сиз мақсадли аудиториянгизни (МА) аниқлашингиз ва унга эътибор қаратишингиз мумкин.
- 3.Қизиқарли нарсаларни таклиф қилинг!
- Ўзингизнинг ноёб савдо таклифингизни (НСТ) яратинг.
- Рақобатчиларни ўрганинг: улар нимани таклиф қилишади? Уларнинг афзалликлари ва камчиликлари нимада? Шундай қилиб, сиз рақобатчилардан қандай фарқ қилаётганингизни, қандай кучли ва заиф томонларингиз борлигини тушунасиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |