Давлат олдида турган ва муайян даврда ҳал қилиниши лозим бўлган вазифаларнинг характерига, мураккаблигига ва кўзланган даврнинг узоқлигига қараб, бюджет сиёсати:
Бюджет стратегияси
Бюджет тактикаси
Бюджет сиёсати
Бюджет стратегияси – ижтимоий ва иқтисодий стратегия белгилаб берган узоқ истиқболга мўлжалланган ва йирик масштабдаги вазифаларни бажаришга қаратилган бўлиб, у ривожланишнинг асосий концепцияларини ишлаб чиқиш, бюджет муносабатларини ташкил этишнинг умумий тамойилларини ишлаб чиқишни, узоқ муддатга мўлжалланган ривожланиш истиқболларини белгилашни кўзда тутади.
Бюджет тактикаси – стратегия белгилаб берган вазифаларни жамият ривожланишининг аниқ босқичида ва конкрет шароитларида молия-бюджет муносабабатларини ташкил этиш усуллари орқали амалга оширади.
1991 йил Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан сўнг барча соҳалардаги каби бюджет тизимида ҳам ўзгаришлар юз берди
Мустақил Ўзбекистоннинг давлат бюджети ўз тараққиёти йўлида уч босқични босиб ўтмоқда. Бу босқичлар:
фискал босқич (1991-1995-йиллар);
ноинфляцион босқич (1996-2002 йиллар);
давлат молиясини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш босқичи (2003-2016 йиллар);
давлат молияси тизимини такомиллаштириш босқичи (2017 йилдан ҳозирги кунгача бўлган давр).
Биринчи босқичда қуйидаги муаммоларни ҳал қилиш масаласи ўртага қўйилди:
бутунлай янги иқтисодий тизимнинг ҳуқуқий негизларини, хусусан янги бюджет қонунчилигини яратиш;
маъмурий-буйруқлик тизимининг оғир оқибатларини енгиш;
тангликка барҳам бериш, иқтисодиётни барқарорлаштириш;
республиканинг ўзига хос шароитлари ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бозор муносабатлари негизларини шакллантириш;
солиқ ислоҳотларини ўтказиш;
бюджетнинг харажатлар қисмини қайта таркиблаш;
бюджет даромадлари ва харажатларини баланслаштиришга эришиш.
Иккинчи босқичда амалга ошириладиган асосий чора-тадбирлар сифатида қуйидагиларни келтириб ўтамиз:
бюджет қонунчилиги шаклланишини давом эттириш;
бюджетнинг харажатлар қисмини қайта ишлаб чиқиш;
бюджет даромад ва харажатларини мутаносиблаштириш;
бюджет харажатларини оптималлаштириш;
бюджет ташкилотларини молиялаштиришнинг янги тартиби амалга жорий этилди;
баланслашган бюджетни шакллантиришга эришилди;
капитал қуйилмалар таркибида чуқур ўзгаришлар кузатилди ва ҳ.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |