5 мавзу. Ишлаб чиқариш режаси


Download 88.42 Kb.
bet2/9
Sana28.12.2022
Hajmi88.42 Kb.
#1013345
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
маъруза 05 МБР (1)

3. Таннархни таҳлил этиш.
Таннарх ва нарх белгилаш масалаларини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар:
л Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси;
л «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун (30.08.1996 йилдаги 279-И-сон);
л 4-сон Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) «Товар-моддий захиралар» (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган);
л 10-сон Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) «Давлат субсидияларининг ҳисоби ва давлат ёрдами бўйича кўрсатиладиган маълумотлар» (АВ томонидан 3.12.1998 йилда 562-сон билан рўйхатдан ўтказилган);
л Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низом (АВ томонидан 14.01.2004 йилда 1297-сон билан рўйхатдан ўтказилган);
л Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низом (Вазирлар Маҳкамасининг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган);
л Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларасия қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида низом (Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2010 йилдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган).
Компания харажатларини камайтириш имконини берувчи солиқ имтиёзлари белгиланган қонун ҳужжатлари:
л Солиқ кодекси. У республиканинг у ёки бу корхоналарига қўлланиладиган доимий имтиёзларни белгилайди.
Қуйидагилар махсус солиқ имтиёзларини назарда тутади:
Президентнинг «Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармони (18.11.2008 йилдаги ПФ-4053-сон);
Президентнинг «Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори (28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сон);
Президентнинг «Пахта толасини респуб-ликанинг ички истеъмолчиларига сотишни такомиллаштириш ва тўқимачилик саноатини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори (21.11.2007 йилдаги ПҚ-733-сон);
Иқтисодий ночор корхоналарни ауксион
ва танлов савдоларида тижорат банкларига сотиш тартиби (Президентнинг 19.11.2008 йилдаги ф-4010-сон Фармойишига 1-илова);
Президентнинг «2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида» қарори (26.11.2010 йилдаги ПҚ-1438-сон).

ПУХТА ҳисоб сиёсати харажатларни камайтиради


ИШСИЗ туриб қолиш ва иш билан тўлиқ таъминланмаганлик даврларида корхонанинг ҳисоб сиёсати харажатларни камайтиришда каттагина рол ўйнайди. Хусусан, амортизасия ажратмалари усулини танлаш алоҳида эътиборга лойиқ. Тўғри келмайдиган усулни қўллаш зарарларнинг сабабчиси бўлиши мумкин.
5-сон БҲМС «Асосий воситалар»да1 амортизасия ажратмаларининг турли усуллари назарда тутилган. Уларнинг амалиётда қўлланиладиган энг кенг тарқалганлари – ишлаб чиқариш ва тенг маромли тўғри чизиқли усуллар.
Ишлаб чиқариш усулида амортизасия ажратмалари ўзгарувчи харажатлар сифатида, тенг маромли тўғри чизиқли усулда эса доимий харажатлар сифатида таснифланади.
Корхонада амортизасия ажратмалари зарарларга олиб келмаслиги учун амортизасия ажратмаларининг у ёки бу усулини ишлаб чиқаришга нисбатан якка тартибда кўриб чиқиш керак. Чунончи, агар иш билан тўлиқ таъминланмаган ҳолда ишлаётган фабрика улар ҳисобига амортизасия ажратмалари бўйича харажатлар қопланадиган мақсадли солиқ имтиёзларига эга бўлмаса, ишлаб чиқариш усулини қўллаш лозим. Агар у бўшайдиган маблағлар ҳисобига амортизасия ажратмалари бўйича харажатларни қоплашга рухсат бериладиган имтиёзларга эга бўлса, тенг маромли тўғри чизиқли усулни қўллаш ва амортизасияни мақсадли маблағлар ҳисобига ҳисобдан чиқариш тавсия қилинади.

ХАРАЖАТЛАР масаласидаги самарали сиёсатни белгилаш учун ишлаб чиқаришнинг хусусиятларига мурожаат қиламиз. Трикотаж фабрикалари одатда «буюртмага» ишлайди. Уларнинг захираларида калава, хом сурп ва бўялган полотно тарзида ярим тайёр маҳсулотлар мавжуд бўлади, бу эса олинган буюртмаларни тез бажариш имконини беради,


буюртмалар эса, айтиш жоизки, турли-туман бўлади. Масалан:
Трикотаж фабрикаси йирик ишлаб чиқариш комплекси бўлиб, ишлаб чиқариш тўлиқ таъминланган ёки таъминланмаганлигидан қатъи назар, доимий харажатлар қилади. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг таннархи усулларнинг бир бутун комбинасиясини қўллаган ҳолда шакллантирилади. Таннархни белгилашнинг оддий усули бу ерда тўғри келмайди, чунки фабрика буюртма олгандагина ишлайди, буюртма эса, мисол учун, 10 турдаги буюмдан иборат бўлиши мумкин, улар эса 2 ва ундан кўп турдаги трикотаж полотнодан тайёрланади. Яъни бажарилаётган буюртманинг қиймати буюмни идентификасиялаш усулини қўллаган ҳолда белгиланади, бунда харажатлар буюртмалар ва турли хилдаги маҳсулотлар ўртасида тақсимланиши керак. Бу ҳолда маҳсулотнинг ҳар бир турига серия рақами берилади.
Ҳамроҳ бўлувчи товарлар (биргаликдаги (ёрдамчи) маҳсулот) тайёрланганда –
уларга одатда болалар кийими, ички кийи-млар киради – бичиш босқичида биргаликдаги маҳсулот деталлари дарҳол асосий буюртма деталлари ўртасидаги бичиш картасида жойлаштирилади.
Трикотаж буюмларини ишлаб чиқа­ришнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, одатда қайта ишланадиган ярим тайёр маҳсулот усули қўлланади. Таннарх ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичида, яъни ҳар бир қайта ишлашда белгиланади. Ярим тайёр маҳсулотнинг таннархи шакллантирилаётганда ҳар бир сех ўзининг тугалланмаган ишлаб чиқаришига эга бўлган алоҳида корхона сифатида қаралади. Бўяш ва тикув сехларида ҳар бир участка ўзининг тугалланмаган ишлаб чиқаришига эга бўлган алоҳида корхона сифатида қаралади. Тикув сехида буюмлар бичишдан кейин тонна/доналарда ҳисобга олинади.
Ишлаб чиқарувчилар маҳсулот таннархини ҳисоблашда хатоларга йўл қўядилар, оқибатда пировард маҳсулотнинг таннархи асоссиз равишда ошиб кетади.
Чунончи, бухгалтерияда полотнонинг қиймати фақат асосий буюртмага киритилади. Ҳамроҳ бўлувчи товарга у татбиқ этилмайди.
Тегишинча, асосий буюртма маҳсулотининг қиймати сунъий равишда оширилади, ҳамроҳ бўлувчи маҳсулотнинг қиймати эса пасаяди.
Тикув корхоналари иш чиқитлари ва трикотаж полотноси бичилгандан кейин қоладиган қийқиндилар билан ишлаганда кўпинча яна бир хатога йўл қўядилар. Ана шу чиқиндилар, масалан, 1 тоннаси 300 минг сўмдан реализасия қилинади. Корхона уларни омборда сақлайди, бироқ ушбу чиқитларни реализасия нархи бўйича қайтариладиган материаллар қоидаси бўйича баҳолаш тўғри бўлади. Тегишинча, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг таннархи пасаяди.
Ўзбекистон ҳукумати томонидан трикотаж буюмлар ишлаб чиқарадиган хўжалик субектлари учун имтиёзлар берилган, бироқ баъзи корхоналар ўзларига тегишли преференсиялардан фойдаланмайдилар. Бу ҳам маҳсулот таннархи ва компаниянинг молиявий аҳволига таъсир кўрсатади.

ХАРАЖАТЛАРНИ Тўғри тақсимланг


КОРХОНА ишсиз туриб қолиш ва ускуналар иш билан тўлиқ таъминланмаган вақтда қиладиган сарф-харажатларни ҳам алоҳида позисияга ажратиш керак. Бунда «ишсиз туриб қолиш» ва «иш билан тўлиқ таъминланмаганлик» деганда нималар тушунилиши айтиб ўтилиши керак.
Бир суткада сех умуман ишламаган вазиятни ишсиз туриб қолишга киритиш мумкин. Ўз навбатида иш билан тўлиқ таъминланмаганлик сехнинг тўлиқ қувват билан ишламаслигидир, масалан, бир суткада ишлаб чиқариш қуввати 8 тонна бўлган сех фақат 2 тонна маҳсулотни қайта ишлади ва ишлаб чиқарди.
Иш билан тўлиқ таъминланмаганлик ҳолатида харажатларни минималлаштириш учун ускунанинг ишлаш ҳисобини соатлар бўйича юритиш мумкин. Ушбу ҳолда ишлаб чиқариш бошлиғи ҳар куни ишсиз туриб қолиш ва иш билан таъминланиш журналини юритиши ва бухгалтерияга бир ой учун йиғма маълумотнома тақдим этиши лозим. Ана шу маълумотнома асосида бухгалтерлар маҳсулот таннархини шакллантирадилар ва харажатлар таркибида ишсиз туриб қолишдаги харажатлар улушини аниқлайдилар.
Иш билан таъминланиш фоизи қувватларни мақбул тарзда иш билан таъминлаш ва маҳсулотни ўртача бозор нархларида реализасия қилишни ҳисобга олган ҳолда, давр харажатлари, молиявий фаолият харажатлари ва кредиторлар билан ҳисоб-китобларни қоплаш имконини берадиган фойда даражаси билан тузилган бизнес-режанинг кўрсаткичларидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Ишсиз туриб қолишлардан сарф-харажатлар тоифасига қуйидаги харажатлар киради:
л иш ҳақи ва ишчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондига ажратмалар – одатда Меҳнат кодексига мувофиқ ишсиз туриб қолишларда тўланадиган кафолатланган энг кам иш ҳақидир;
л агар фабрика тенг маромли тўғри чизиқли усулдан фойдаланса, ускунанинг ишсиз туриб қолишига тааллуқли амортизасия ажратмалари;
л ёрдамчи сехларнинг харажатлари, қўриқлаш бўлими, тунги ёритиш, юксиз айланиш учун электр энергияси ва ҳоказо.
Таннархни шакллантираётганда ишсиз туриб қолишларнинг харажатларини тайёр маҳсулот таннархини ҳисобга оладиган алоҳида ёрдамчи ҳисобварақда ҳисобга олиш лозим.
Иш ҳақи харажатларини ишсиз туриб қолиш кунлари ва соатлар бўйича иш билан таъминлаш тўғрисидаги ҳақиқатдаги маълумотлар бўйича ҳисобга олган маъқул. Иш ҳақи ишчиларга штат жадвалига кўра тўланадиган ва ишсиз туриб қолиш кунларида сақланадиган мисол келтирамиз.
Бизнес-режада ойига 45 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш белгиланган, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ойига 48 млн сўмни ташкил қилади. 1 тонна маҳсулот учун иш ҳақи бўйича харажатлар меъёри 1,08 млн сўмни ташкил этади. Демак, агар бир ой учун 20 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархига 21 млн сўмни киритиш, 27 млн сўмни эса таннархда, бироқ энди ишсиз туриб қолишлардан харажатлар илова ҳисобварағида ҳисобга олиш зарур. Алоҳида маҳсулот ва буюртмалар ўртасида 21 млн сўм ва 27 млн сўм тақсимлаш базаси бўйича тақсимланади. Одатда у маҳсулот бирлигига сарфланган асосий хом ашё оғирлигидир. Бундай қоида ҳар бир тақсимлашда, ҳар бир сехда қўлланади.
Шунингдек ишсиз туриб қолиш кунлари учун тўланган ходимларнинг иш ҳақини бир ой учун ишсиз туриб қолишнинг йиғма маълумотномаси асосида бевосита усул билан ҳисобга олиш мумкин.
Ишсиз туриб қолишларга тааллуқли билвосита доимий харажатларни қўшимча ишлаб чиқариш харажатларини тақсимлашнинг режали ставкалари асосида, режали кўрсаткичлар ва иш билан таъминлаш тўғрисида сех бошлиқларининг маълумотномаларидан келиб чиқиб ёки бевосита усул билан ҳисоблаш керак. Айни шу харажатларни тақсимлаш қоидаси барча доимий ишлаб чиқариш харажатлари ва хизмат кўрсатадиган сехларнинг қўшимча ишлаб чиқариш харажатларига (2500-ҳисобварақ) нисбатан қўлланади.
Ишсиз туриб қолишлардан зарарларни назорат қилиш учун ишсиз туриб қолишлардан ишлаб чиқариш харажатларини алоҳида, масалан, 2019-илова ҳисобварақда юритиш маъқулдир. Бу маҳсулот нормал таннархини кўриш, ишсиз туриб қолишлардан зарарларни ҳисоблаш, харажатларни таҳлил қилиш ва зарарларни минималлаштириш учун ўз вақтида чоралар кўриш имконини беради.
Харажатларни тақсимлаш учун асос қилиб турли базалар олинади. Харажатлар йирикларидан майдаларига қараб тақсимланади: аввал сехлар ўртасида, сўнгра ҳар бир сехда – буюртмалар ўртасида, кейин ҳар бир буюртмада – маҳсулотлар ўртасида.
Харажатлар маҳсулот бирлигига тақсимланганда улар таркибини аниқлаш зарур: ўзгарувчи-тўғридан-тўғри, ўзгарувчи-билвосита, доимий-билвосита харажатлар.
Ҳисоб сиёсатининг танланган усули, меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ва бошқа омилларга боғлиқ ҳолда харажатларнинг биргина турлари билвосита ёки доимий харажатлар бўлиши мумкин. Масалан, агар корхонанинг ҳисоб сиёсатида ускуна амортизасиясининг ишлаб чиқариш усули белгиланган бўлса, амортизасия ажратмалари ўзгарувчи-билвосита харажатлар, агар тенг маромли тўғри чизиқли усул бўлса – улар доимий-билвосита харажатлар бўлади.
Асосий хом ашё (полотно) сарфи бўйича ўзгарувчи-тўғридан-тўғри харажатлар ёрдамчи хом ашё (масалан, бўяш сехидаги кимёвий моддалар) тўғридан-тўғри харажатлари маҳсулот бирлигини, масалан 1 тонна полотно/маҳсулотни тайёрлаш учун зарур нормалар бўйича белгиланади. Билвосита харажатлар эса (иш ҳақи, электр энергияси ва ҳоказо) оғирликка мутаносиб равишда тақсимланди.
Таъмирлаш, электромеханика ва транспорт сехлари, таъминот бўлими асосий сехларга ускунани таъмирлаш ва хом ашё етказиб бериш бўйича хизматлар кўрсатади, ишнинг узлуксизлигини таъминлайди. Уларнинг харажатлари асосий ишлаб чиқариш сехлари ўртасида тақсимланади: тўғридан-тўғри харажатлар бевосита сехда (масалан, ускуна профилактикасига наряд-буюртма бўйича), билвосита харажатлар – тақсимлаш базаси бўйича.
Ишсиз туриб қолишларга солиқ солганда, Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомнинг 1.5.5-бандига ҳамда Солиқ кодекси 45-моддасининг 40-бандига кўра ички ишлаб чиқариш сабабларига кўра бекор туриб қолишлардан кўрилган йўқотишлар ва ташқи сабабларга кўра (юридик шахс-нинг айбисиз) бекор туриб қолишлардан кўрилган, айбдорлар томонидан компенсасия қилинмайдиган йўқотишлар бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадида таннархга киритилади.

Ишсиз туриб қолишда меҳнат кодекси қоидалари бузилмасиН


Ишсиз туриб қолишларда
фабрикалар раҳбарияти олдида бир қатор саволлар юзага келади: ходимларга иш ҳақи тўлаш керакми, агар керак бўлса, қандай миқдорда тўланади? Ходимларни ҳақи тўланадиган таътилга чиқариш керакми ёки баъзи «маслаҳатчилар»нинг тавсиясига кўра ишдан бўшатиш даркорми? Буюртмалар бўлмаган ва сех бекор турганда ишчиларни ишга чақириш керакми? Ишсиз туриб қолишлардан зарарларни камайтирса бўладими?
Ушбу масалаларни Меҳнат кодекси ва корхонанинг локал ҳужжатлари (жамоа шартномалари, меҳнат тартиби қоидалари) тартибга солади. Меҳнат кодексининг 159-моддасига кўра ходимнинг айбисиз (балки иш берувчининг айбига кўра) бекор туриб қолинган вақтда унга ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ тўланиши керак.
Ходимларни ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқариш Меҳнат кодексини бузиш сифатида квалификасияланади (агар, албатта, иш ҳақи сақланмайдиган таътил ходимнинг хоҳишисиз берилса). Бундан ташқари, бундай усуллар ёрдамида ходимларнинг малакали штатини сақлаб қолиб бўлмайди.
Ишчиларни ишдан бўшатиш корхонанинг молиявий ҳолатига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин: собиқ ходимларга 2 ой учун компенсасия тўлаши лозим, уни тўлиқ тўлагунга қадар буюртма пайдо бўлиши мумкин ва корхонага яна бўш жойларни тўлдиришга тўғри келади. Ишнинг тез бажарилишидан манфаатдор буюртмачи корхона штатининг бутланишини кутиб ўтирмайди, балки худди шундай маҳсулотни ишлаб чиқарувчи бошқа корхонага мурожаат этади.
Бироқ ишсиз туриб қолиш вақтида иш ҳақи тўлашдан зарарларни ҳар ҳолда камайтириш мумкин. Одатда ходимларга, иш ҳақидан ташқари, овқатланиш ва йўл учун компенсасиялар тўланади. Агар улар ишсиз туриб қолиш вақтида ишга чақирилмаса, тегишинча, харажат/зарар ушбу суммага қисқаради. Бундай тартиб меҳнат тартиби қоидалари ва жамоа шарт-номасида ёзиб қўйилиши керак.
Ишлаб чиқариш сехлари тўлиқ қувват билан ишлайдиган, ходимлар буюртмани тезроқ бажариш мақсадида 2 сменада ва дам олиш кунларида меҳнат қиладиган кунлар бўлади. Ишлаб чиқариш тўхтатилиши муносабати билан чиқимларни камайтириш вариантларидан бири – иш вақтидан ташқари иш учун отгул бериш ва, тегишинча, бундай ишга икки баравар эмас, балки бир баравар миқдорида ҳақ тўлаш, ишлаб чиқаришнинг барча ишсиз туриб қолишлари буйруқ билан расмийлаштирилиши ва иш вақтини ҳисобга олиш табелида «ИТҚ» белгиси билан қайд этилиши керак.

Нормал калкулясия


Трикотаж ишлаб чиқариши ҳам, бошқа ҳар қандай ишлаб чиқариш каби, реализасия, маъмурий, бошқа давр харажатлари ва молиявий фаолият харажатларини амалга оширади. Ушбу корхоналар маҳсулот таннархига кирмайди, бироқ режали Нормал калкулясияни тузиш чоғида сотиш нархида ҳисобга олинади.
Реал таннархни белгилаш имконини берадиган мақбул калкулясия сифатида Таннархнинг нормал калкулясиядан (Нормал Костинг) фойдаланиш так-лиф қилинади. У таннархнинг шундай калкулясиясики, бунда харажатларни ҳисобга олиш обектига ишлатилган материаллар ва киши ресурсларининг суммаси, шунингдек нормал қувват базасида тақсимланган қўшимча харажатлар суммаси киради.
Калкулясия шартнома тузилгунга қадар тузилади ва режали ҳисоб-китобдан иборат бўлади. Сотиш нархининг нормал калкулясиясига ишсиз туриб қолишдан харажатлар киритилмайди.
Калкулясия қувватларни мақбул тарзда иш билан тўлиқ таъминлашга мўлжалланган бизнес режаси ва маҳсулотни ўртача бозор нархларида реализасия қилиш кўрсаткичларидан келиб чиқиб, давр харажатлари, молиявий фаолият харажатларини қоплаш ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар қилиш учун зарур суммани олиш имконини берадиган фойда даражаси билан тузилади. Калкулясияни тайёрлашда давр харажатлари ва молиявий фаолият харажатлари тақсимлаш ва бизнес режаси кўрсаткичлари базаси асосида маҳсулот бирлигига киритилади.
Табиийки, меъёрлар бўйича ҳисобланган калкулясия (Нормал калкулясия) ишсиз туриб қолишлар ва иш билан тўлиқ таъминланмаган ҳоллари бўлган корхона бухгалтерия ҳисобининг маълумотлари
бўйича ҳақиқатда шакл-ланган харажатларга биноан тайёрланган калкулясияга мос тушмайди ва тушмаслиги ҳам керак. Масалан, агар 22 иш куни бўлган жорий ойда корхона буюртма бўйича фақат 10 кун ишлаган бўлса, фабрика калкулясияда буюртмачининг ишсиз туриб қолинган 12 кун учун зарарларни тўлашини талаб қилиши мумкин эмас, чунки бу ҳолда маҳсулотни сотиш нархи бозор нархларига қараганда 2 баравар ошиб кетади ва, табиийки, харидор буюртмадан воз кечади.
Бундан ташқари, агар фабрика ишсиз туриб қолса буюртмани олиш ва фақат ишлаб чиқариш харажатлари ва реализасиядан мажбурий ажратмаларни қоплайдиган калкулясияни тайёрлаш мумкин. Яъни фойда ҳам, реализасиядан зарар ҳам бўлмайди. Бу ишсиз туриб қолишдан зарар кўргандан маъқулроқ. Асосийси, сотиш нархлари ўртача бозор нархларига мувофиқ бўлсин.
Харажатлар рўйхати ва калкулясия тузиш қоидалари Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларасия қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида низомда келтирилган. Гарчи ҳужжат монополиячи корхоналар учун мўлжалланган бўлса-да, ундан бошқа корхоналарда ҳам калкулясия тузиш учун намуна сифатида фойдаланиш мумкин.
Ишсиз туриб қолишларга оид харажатлар калкулясияга калкулясиялашнинг ҳар қандай усулида киритилмайди, ишсиз туриб қолишлардан зарарлар эса реа-лизасиядан олинган даромад ҳисобига қопланади. Бироқ калкулясия бир маротаба белгилаб қўйилиши мумкин эмас, у хом ашё, энергия манбалари нархларининг ўсиши ва иш ҳақининг ошиши муносабати билан мунтазам равишда қайта кўрилиши керак.



Download 88.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling