Компенсациялаш тизими:
Компенсация пакетининг самарасизлигига уни ишлаб чиқиш қоидаларининг бузилиши ҳамда қуйидаги ҳолатларнинг ўрин тутиши сабаб бўлиши мумкин:
- энг малакали ва тажрибали мутахассисларнинг ишдан бўшаши билан тавсифланувчи кадрлар қўнимсизлигининг ортиши, чунки уларнинг манфаатларига, одатда, биринчи навбатда, улар ўрнининг паст малакали ходимлар томонидан эгалланиши даҳл қилади;
- меҳнатга ҳақ тўлашда тенглаштирувчи тамойилнинг устунлик қилиши, бу ҳол ходимларни шахсий ютуқларга рағбатлантирмайди ва фақатгина натижага йўналтирилмаган паст малакали ходимлар томонидан ижобий қабул қилинади;
бизнес-жараёнларини тавсифловчи кўрсаткичларнинг ёмонлашиши: ялпи айланма, маржинал даромад, меҳнат унумдорлигининг пасайиши;
- жамоада маънавий-руҳий муҳитнинг ёмонлашиши, низоли вазиятларнинг кескинлашуви, компания нуфузига путур етиши.
Компенсация пакетини моделлаштиришни амалга оширган ҳолда қуйидаги умумий қоидаларга риоя этиш лозим.
Компенсациялаш тизими ходимни корхона учун натижага эришишга йўналтириши керак,
Компенсациялаш тизими пулли мукофотни белгилаш қоидаларининг қатъийлигини ҳамда ташқи ва ички вазиятнинг ўзгаришига муносабат билдиришдаги мослашувчанликни ўзида уйғунлаштириши лозим,
- Жорий этилаётган компенсациялаш тизими корхонанинг иқтисодий қодирлигига ва рақобатбардошлилигига путур етказмаган ҳолда ходимларга амалдаги тизимга қараганда пулли мукофотни ошириш имкониятини яратиши лозим.
- Компенсациялаш тизимининг жорий этилиши компенсация пакети самарадорлигининг доимий мониторинги натижаларидан ҳамда ходимларни пулли мукофотлашнинг янги қоидалари ҳақида хабардор қилиш механизмидан фойдаланишни назарда тутиши зарур.
- Ходимларнинг корхонадаги меҳнати натижалари учун уларни ташқи мукофотлашни ўз ичига олувчи компенсациялаш тизими корхонани ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олувчи компенсация сиёсатига мувофиқ қурилиши лозим.
Компенсациялаш тизимининг асосий маъноси – ходимларнинг ишлаб чиқариш хатти-ҳаракатини ташкилот олдида турган стратегик вазифаларга эришишга йўналтирган ҳолда уларни рағбатлантиришдан иборат
Do'stlaringiz bilan baham: |