5-мавзу: Кредитнинг зарурлиги, моҳияти ва функтсиялари Режа
Download 50.93 Kb.
|
5 Маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Қарзга берилувчи қийматни вақтинча фойдаланишга бериш функтсияси.
- 2. Қайта тақсимлаш функтсияси.
Кредитниг функсиялари
Кредит 3та функсиани бажаради: ҳақиқий пулларни кредит оператсиалари орқали алмаштириш функсиаси. Қайта тақсимлаш функсиаси- кредит воситалари вақтинч бўш турган маблаг`ларни унга мухтожлар фойдасига қайта тақсимланади. Кредит муомула воситасини яратиш функсияси. Кредитнинг 3та муомула воситаси бор. вексел банкноте чек. Кредит функсиаларини тўлақонли амал қилиши учун зарур шарт- шароитлар бўлиши керак. Ана шундай шароитлардан бири риожланган молия бозорининг мавжудлиги хисобланади. Мамлакат иқтисодиётининг барқарорлиги кредитнинг функсиаларини тўлақонли амал қилишига таъсир этувч асосий омиллардан бири хисобланади. Мамлакат кредит тизимининг ривожланганлиги 3-омил хисобланади. Кредитор ва қарз олувчи ўртасидаги муносабат шундай аниқланадики, бунда кредитор қарз олувчига ресурсларни таклиф қилади, қарз олувчи бу ресурсларни ишлатади ва бунда қарзга берилувчи қиймат кредитор ва қарз олувчи ўртасида айланади. Бу эрдан кредитнинг биринчи функтсияси келиб чиқади: 1. Қарзга берилувчи қийматни вақтинча фойдаланишга бериш функтсияси. Кредит ва пул маблағлари ўртасидаги муносабатлардан келиб чиққан ҳолда, кредитнинг ҳақиқий пулларни кредит пуллари билан алмаштириш функтсияси олдинга сурилган. Лекин бу функтсия ҳозирги кунда иқтисодий муносабатлар «саҳнасидан» чиқиб кетган. Кредитнинг ташқи муҳит билан алоқаси унинг иккинчи функтсиясини келтириб чиқаради. 2. Қайта тақсимлаш функтсияси. Кредит такрор ишлаб чиқариш жараёнининг барча фазаларига ишлаб чиқариш, тақсимлаш, муомала ва истеъмолга хизмат кўрсатади. Такрор ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ ҳолда кредит, ишлаб чиқариш, тақсимлаш ёки истеъмол жараёнида кечадиган функтсиялардан фарқли ўлароқ қайта тақсимлаш функтсиясини бажаради. Бозор иқтисодиёти шароитида ссуда капитали бозори вақтинча бўш молиявий ресурсларни бир фаолият жабҳасидан бошқасига йўналтирувчи ва натижада юқори фойдани таъминловчи ўзига хос дастак сифатида намоён бўлади. Қайта тақсимлаш функтсияси ёрдамида корхоналар, ташкилотлар, давлат ва шахсий секторнинг бўш пул маблағлари ва даромадлари ссуда капиталига айлантирилади ва вақтинча фойдаланишга, муайян тўлов асосида берилади. Бу функтсия ёрдамида ишлаб чиқаришдаги пропортсиялар ва пул капитали ҳаракати бошқарилиб турилади. Ўзининг турли тармоқлар ва минтақаларда табақаланиш даражасига таяниб, кредит иқтисоднинг стихияли макробошқарувчиси сифатида намоён бўлади. Бази ҳолларда бу функтсиянинг амалга оширилиши бозор тизимида номутаносибликнинг чуқурлашувига олиб келиши мумкин. Худди шундай ҳолат МҲД давлатларида бозор иқтисодига ўтиш босқичида намоён бўлмоқда. Шунинг учун кредит тизимини давлат томонидан бошқаришнинг муҳим вазифаларидан бири бу иқтисодий устунликни оқилона тавсифлаш ва кредит ресурсларини у ёки бу тармоққа жалб қилишни рағбатлантиришдан иборатдир. Download 50.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling