5-мавзу. Махсус фанни ўқитишда қўлланиладиган таълим шакллари


Семинарнинг асосан уч тури бор


Download 28.75 Kb.
bet4/6
Sana08.06.2023
Hajmi28.75 Kb.
#1462745
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
pedagogika

Семинарнинг асосан уч тури бор:

  • Ўрганилаётган фан ёки курсни чуқур ўрганишга ёрдам берадиган семинар дарслари.
  • Айрим муаммо, асосий ёки муҳим мавзуни ўрганиш учун ўтказиладиган семинарлар.
  • Тадқиқот характеридаги семинарлар.
  • Ўқув жараёнини ташкил этишда семинар дарслари алоҳида ўрин тутади. Семинар ўқув жараёнининг талабалар билимларини мустаҳкамлашни таъминловчи, ижодий қобилиятларини намоён қилувчи шаклидир. Семинар машғулотларининг мақсади талабаларнинг чуқур билим олишини таъминлаш, олган билимни реал ҳаётда қўллашга ўргатишдир.
  • Бунинг учун талаба олган ахборотларини таҳлил қилиш, илмий тадқиқот ўтказиш, таққослаш, хулоса чиқаришни билиши керак. Семинар дарсининг олдига қўйилган бош мақсадга эришиш учун дарс олдига қўйилган қатор вазифаларни амалга ошириш керак. Бу вазифалар семинар дарслари бажарадиган функцияларда ўз ифодасини топади.

Семинар дарси қуйидаги функцияларни бажаради:

  • талабаларга профессионал таълим бериш ва тарбиялаш;
  • мустақил ишлаш малакасини ўстириш;
  • мантиқий фикрлашга ўргатиш;
  • нутқини ўстириш, илмий мунозаралар олиб боришга ўргатиш;
  • мустақил фикр юритиш ва ўз фикрини ўртоқлашишга ўргатиш;
  • ўртоқлари фикрини танқидий баҳолашга ўргатиш;
  • талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш;
  • назарий олган билимларини амалиёт билан боғлаш.

Малакали педагоглар томонидан маҳорат дарсларини ташкил этишда қуйидаги вазифалар бажарилади:

  • - муайян муаммо бўйича тажрибали, маҳоратли педагогнинг иш тажрибасининг оммалаштирилиши; - тажрибали, маҳоратли педагог томонидан изчил ҳаракатларнинг тўғридан тўғри ва изоҳли намойиш этиш орқали педагогик фаолиятда самарали шакл, метод ва воситалардан фойдаланиш тартибининг кўрсатилиши; -малакали, маҳорали педагогнинг методик ёндашувларини белгиланган муаммони ҳал этиш усуллари билан ўзаро мувофиқлаштириш; - маҳоратли педагог томонидан ўзининг касбий малакаларининг тарғиб этилиши; Маҳорат дарслари – очиқ дарслар ташкил этилиб, илғор педагогик тажрибаларни тарғиб этишга йўналтирилган самарали ўқитиш шакли шогирд (талаба)ларга ўргатилиши; - тингловчиларнинг касбий такомиллашувлари учун маҳоратли педагог томонидан ёрдам кўрсатилиши; - педагог ходимлар ўртасида инновацион ғоя, технологияларни оммалаштириш; - маҳорат дарслари иштирокчилари (талабалар)нинг касбий компетентликларини ошириш; - маҳорат дарсларнинг ҳар бир иштирокчисида индивидуал ижодий педагогик фаолият услубини шакллантириш

Download 28.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling