5-мавзу. Махсус фанни ўқитишда қўлланиладиган таълим шакллари


Маҳорат дарсларини ташкил этиш натижаси сифатида қуйидаги маҳсулотлар яратилиши мумкин


Download 28.75 Kb.
bet5/6
Sana08.06.2023
Hajmi28.75 Kb.
#1462745
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
pedagogika

Маҳорат дарсларини ташкил этиш натижаси сифатида қуйидаги маҳсулотлар яратилиши мумкин: - машғулотлар учун тарқатма материаллар; - педагогик адабиёт ва манбалар картотекаси; -таълим ва тарбиянинг янги шаклларини методик жиҳатдан асослаш; - янги педагогик технологияларни шакллантириш; - малака ошириш курслари, семинарлар, практикумларнинг дастурлари;

Олий таълим тизимини модернизациялашнинг устувор йўналишлари.

  • Таълим сифатини таъминлаш - битирувчиларнинг касбий тайёргарлик даражаси билан бирга ўқув жараёнининг қандай ташкил этилиши ва унинг белгиланган сифат мезонларига жавоб беришида кўринади. Ушбу вазифа бир қатор қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларда, хусусан, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида кадрлар тайёрлаш тизими ва мазмунини мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти истиқболларидан, жамият эҳтиёжларидан, фан, маданият, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқларидан келиб чиққан ҳолда қайта қуриш мисолида аниқ мақсадларга йўналтирилган кўрсатма ва тамойиллар кўринишида ўз аксини топган. Шу боис, ҳозирги даврда таълим самарадорлигини ошириш, мутахассисларнинг касбий компетентлик даражасини ривожлантириш, раҳбар ва педагог кадрларнинг инновацион фаолиятга йўналтириш, олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёнига инновацион таълим ва ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш, илғор хорижий тажрибаларни ўзлаштириш ва мақсадли йўналтириш олий таълим тизимини модернизациялашдаги долзарб масаласидир.

Таълимни модернизациялашдан мақсад таълимнинг тараққиётини таъминлаш ва тизимда XXI асрда яшаётган жамиятнинг эҳтиёжлари, иқтисодий ва ижтимоий эҳтиёжлари, ҳар бир шахснинг ва оиланинг эҳтиёжлари акс этиши лозим.

  • Таълимни модернизациялашдан мақсад таълимнинг тараққиётини таъминлаш ва тизимда XXI асрда яшаётган жамиятнинг эҳтиёжлари, иқтисодий ва ижтимоий эҳтиёжлари, ҳар бир шахснинг ва оиланинг эҳтиёжлари акс этиши лозим.
  • Бундай тараққиёт тизимини яратиш учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш лозим:
  • - давлат томонидан тўлиқ таълим олиш ҳуқуқини таъминланиши; - таълим тизимининг барча босқичларида замонавий таълим сифатини таъминлаш; - таълимнинг хуқуқий-меъёрий базасини такомиллаштириш ва ташкилий иқтисодий механизмларни янги ресурсларини аниқлаш ва жалб этиш; - педагог кадрларнинг касбий-инновацион компетентлигини ривожлантириш ва рағбатлантириш; - таълим тизимига ахборот-коммуникация технологияларининг сўнгги ютуқларини кенг жорий этиш; - фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги консорциумни ривожлантириш; - узлуксиз таълим тизимида ёшларнинг креатив кўникмаларини, интелектуал сифатларини ривожлантиришга йўналтирилган инновацион таълим технологияларини татбиқ этиш.

Таълим шакллари
Узлуксиз таълимнинг ҳамма босқичларида таълимнинг ўзига хос ташкилий шакллари мавжуд. Буларга; маърузалар, семинар ва амалий машғулотлар, кафедра ўқитувчиларининг очиқ маърузаларида қатнашиш, маъруза матнини тайёрлаш ва муҳокама қилиш, ўқув курслари бўйича дастурлар тайёрлаш ишлари киради.
Семинарлар
Семинар машғулотлари назарий муаммоларни фаол ўрганиш шакли ҳисобланади.Таълим муассасаларида семинарлар қуйидагича ўтказилади; Семинар учун мавзу танланади; мавзу бўйича режа, кўрсатмалар берилади; тайёргарлик учун етарли вақт ажратилади; асосий манбалар, уларнинг бетлари ажратилади; маслаҳатлар берилади.Семинарнинг охирида ўқитувчи якунловчи суҳбат ўтказиб, келгуси семинарда қилинадиган ишларни белгилайди.

Download 28.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling