Ромитан туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича туман прокурори раҳбарлигидаги 2-секторда ўтказилган


Download 49.5 Kb.
Sana22.04.2023
Hajmi49.5 Kb.
#1380929
Bog'liq
04 10 2022 14-мактаб


Т А С Д И Қ Л А Й М А Н”
Пешку туман ХТБ га қарашли
12-сон мактаб директори
Б.Примов
Пешкў тумани Халқ таълим бўлимига қарашли 12-сон умумий ўрта таълим мактабида “давомат ёшлар ўртасида эрта туғруқни олдини олиш” тадбири муносабати билан ўқувчи ёшлар билан ўтказилган учрашув
БАЁНИ

“1”март, 2023 йил Пешкў туман



Раислик қилувчи:

12-мактаб директори Б.Примов



Иштирок этдилар:



Пешку туман ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика катта инспектори капитан Ф.Самадов, Чибоғони МФЙ раиси Қ.Мубинов.

К У Н Т А Р Т И Б И :



  1. Давомад” тадбири муносабати балан ўқувчилар ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш.

  2. Ўқувчи ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаб, уларнинг дарс машғулотларига қатнашишлари борасида ишларни кучайтириш.

  3. Ёшлар ўртасида “Ёш китобхон” ҳамда турли спорт мусобоқаларини ўтказиш

М А Ж Л И С Н И Н Г Б О Р И Ш И :

Давомад мактабда ўқувчиларга эътиборни, дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар аҳамиятини ўқувчиларнинг ўз ишига ёндашувини кўрсатади. Давомад мактабнинг уриб турган юрагига қиёсланади.


Пешку туман “Чибоғони” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган
12-сон мактабда Ички ишлар ходимлари, халқ таълими бўлими маъсул ходимлари, маҳалла ва Ёшлар етакчиси томонидан “Давомад-Рейд” тадбирларида шу каби салбий ҳолатларнинг олди олинмоқда.
Жорий йилнинг “1”март куни ҳам худи шу каби Давомад-Рейд тадбири ўтказилиб, мактабнинг синф хоналарига кирилиб давомадлар олинди. Шунингдек маҳалла раиси ва профилактика инспектори томонидан ўқувчилар билан турли қизиқарли мавзуларда суҳбатлар олиб борилиб, улар томонидан ўқувчиларга сабабсиз дарс қолдириш жараёнлари кузатилганда унинг келиб чиқиш салбий ҳолатлари тушунтириб ўтилди.
-Давоматни таъминлаш бўйича алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган,-дейди мактаб директори Б.Примов. Агар бирор-бир ўқувчи сабабсиз мактабга келмаса, ўша куни синф раҳбари, директор ўринбосари ва психологдан иборат гуруҳ вазиятга ойдинлик киритади, дарс қолдириш сабабини ўрганади. Бу борада маҳалла фуқаролар йиғини, ота-оналар билан мустаҳкам алоқа ўрнатганмиз. Ҳар бир синфда “Алоқа дафтари” юритилади. Унда ўқувчининг одоб-ахлоқидан тортиб, фанларни ўзлаштириши, бўш вақтларида фан ва спорт тўгаракларидаги иштироки ҳамда бу борада эришган натижалари акс этади. Шу орқали маълумотлардан ўқувчининг оиласидагилар ҳам хабардор бўлиб боради. Бундан ташқари, ота-оналар йиғилишини мумтазам ўтказишга жиддий эътибор қаратганмиз. Юзма-юз мулоқотда фарзандларининг ўқишдаги ютуғи, камчилиги юзасидан самимий фикрлашамиз-дейди мактаб директори ўз нутқида.
Болаларнинг муваффақиятини мустаҳкамлаш учун оилада, мактабда яна нималар қилиш кераклиги аниқланди. Аммо бундай тартиб ҳамма мактабларда ҳам ўрнатилмаган. Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақш кабидир. Бу даврда билмаганини билишга интилмаган киши вақт ўтгач афсусланади. Кейинги пушаймон ёки ҳаракат бесамардир-дейди профилактика инспектори майор Амин Содиқов ўқувчиларга юзланиб, ўз фикрларида.
Шундай экан таълим ходимлари ва ота-оналарнинг бу борадаги масъулиятсизлиги, ўқувчилар давоматининг пастлигини қандай изоҳлаш мумкин! Юқоридаги ҳолатлар мазкур муассасаларда ҳам ИИБ ходимлари ва маҳалла фаоллари кўмагида зарур тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш зарурлигини кўрсатмоқда.Юқоридаги масалалар юзасидан йиғилиш
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
1. Пешкў тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори ва Чибоғони МФЙ раисининг кун тартибидаги масалалар юзасидан берган ахбороти маълумот ва ижро учун қабул қилинсин;
2. Мазкур соҳадаги ишлар янада жонлантирилиб, ёшларни ўқишга, таълим ва билим олишга қизиқтириш борасидаги фаолият устидан доимий назорат ўрнатилсин;
3. Ёшларни таълим олишга қизиқтириш мақсадида улар ўртасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Пешкў туман Кенгаши ва таълим муассасалари билан ҳамкорликда турли таълим йўналишларида танловлар ўтказиб, ғолибларни аниқлаш ва рағбатлантириш каби тадбирлардан самарали фойдаланилсин;
4. Ушбу қарор нусхаси маълумот ва ижросини таъминлаш учун
12-сон мактаб маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари зиммасига юклатилсин.
5. Мазкур йиғилиш қарори ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Баённомани тузувчи
12-мактаб:ММИБДЎ Ш.Нематов


Download 49.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling