Лойиҳа
“Минтақавий ва тармоқ марказларининг 2021 йилдаги фаолияти таҳлили, марказ директорлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари” тўғрисида Бош илмий-методик марказ 6-сон Илмий-методик Кенгашининг 6/1-сонли
ҚАРОРИ
Тошкент шаҳри
2021 йил 24 декабрь
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 августдаги «Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида» ПФ-5789-сонли Фармони ҳамда 2017 йил 26 сентябрдаги “Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ‑3290-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йилда минтақавий ва тармоқ марказлари ташкил этилган олий таълим муассасалари ва академик лицейлар раҳбар ва педагог кадрларининг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ҳамда марказлар фаолияти таҳлил қилинганда қуйидаги ҳолатлар аниқланди.
I. Марказларда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари режасини бажарилиш ҳолати.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 23 декабрдаги “2021 йилда ўтказиладиган олий таълим муассасалари, академик лицей раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари режаси ва тингловчилар контингентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 670-сонли буйруғи билан 2021 йилда олий таълим муассасаларининг 8343 нафар ҳамда академик лицейларнинг 861 нафар раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиши белгиланди.
2021 йилда олий таълим муассасаларининг 790 нафар раҳбар ва 6806 нафар педагог жами 7596 нафар (режага нисбатан 91 фоиз) ҳамда академик лицейларнинг жами 877 нафар (режага нисбатан 101,9 фоиз) раҳбар ва педагог кадрлари 212 та йўналишлар бўйича малака ошириш курсларига қабул қилиндилар.
2021 йилда малака ошириш курсларига қабул қилинган олий таълим муассасаларининг жами 7596 нафар раҳбар ва педагог кадрларининг 2068 нафари муқобил шаклда, 4785 нафари масофавий шаклда, 743 нафари эса марказда бевосита ўқиш шаклида ўз малакаларини оширдилар.
Муқобил шаклда малака ошириш курсларидан ўтган 2068 нафар тингловчилардан 699 нафарини якка муаллифликда дарслик ёки ўқув қўлланма чоп этганлар, 149 нафарини иккита фалсафа доктори (PhD) ёки битта фан доктори (DSc) даражасини олиш учун ҳимоя қилинган диссертация ишларига илмий раҳбарлик қилганлар, 1030 нафарини фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилганлар, 186 нафарини эса хорижда малака оширган ёки стажировка ўтаганлар ҳамда 4 нафар академик илмий унвонига эга бўлганлар ташкил этади.
Шунингдек, жорий йилда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш якунлари бўйича аттестациядан ўтмаган олий таълим муассасаларининг 733 нафар раҳбар ва педагог кадрлари шартнома асосида такрорий малака ошириш курсларидан ўтдилар.
Жорий йилда минтақавий ва тармоқ марказларида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари режасини бажарилиши таҳлил қилинганда: олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари бўйича БухДУ-ММ (105,6%), ТТА-ТМ ва ТИҚММИ-ТМ (102,9%), ТАҚИ (102,8%), ҚҚДУ-ММ (102,3%), ФарДУ-ММ (101,3%), ТТЕСИ-ТМ (100,9%), СамДУ-ММда (100%) режа ортиғи билан бажарилган ҳолда, ТДЮУ-ТМ (87,7%), ТКТИ-ТМ (91,5%), СамВМИ-ТМ (91,8%), ЎзДСМИ-ТМ ва ЎзРТСВ-М (93,2%), ЎзМУ-ММда (93,3%) эса йиллик режа бажарилмаган.
Академ лицейлар раҳбар ва педагог кадрларини малака ошириш курслари бўйича БухДУ-ММ (115%), ФарДУ-ММ (107,5%), СамДУ-ММ (103,2%) ҚҚДУ-ММ (103,1%) режа ортиғи билан бажарилган ҳолда, ТДШУ-М (83,3%), ЎзМУ-ММда (95,8%) эса йиллик режа бажарилмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |