Қарори тошкент шаҳри 2021 йил 24 декабрь
ТДШУ Тил таълими ва консалтинг марказининг
Download 32.01 Kb.
|
6.1. Қарор
- Bu sahifa navigatsiya:
- Низом талабларига зид равишда
- 7% ўзлаштирган
- 812 нафар
- 202 нафари яъни 25 фоизи
- 209 нафар
- 80 фоизга
- ТДЮУ-М (58,3%), БИММ (54,5%), ТТЕСИ-ТМ (47,4%), ТДШУ-ТМ (52,6%), ТКТИ-ТМ (36%), СамВМИ-ТМ (31,3%), БухДУ-ТМ (30,3%)
- ТДЮУ-М (96,6%) ва ТАТУ-ТМ (91,4%)
- ЎзДСМИ-ТМ (24,1%), ТДИУ-ТМ (21,2%), СамДУ-ММ (19,4%), ТДШУ-М (13,3%), ТДПУ-ТМ (12,5%), ТИҚХММИ-ТМ (12,1%), ЎзМУ-ММ (11,3%), ТДТУ-ТМ (10,9%)
ТДШУ Тил таълими ва консалтинг марказининг Филология ва тилларни ўқитиш: корейс тили йўналишига жорий йил май ойида қабул қилинган қуйидаги тингловчилар Г.Ибрагимова (курсни 75% ўзлаштирган), В.Муродова (5% ўзлаштирган), Ғ.Якубов (30% ўзлаштирган), Н.Закирова (курсни ўзлаштирмаган)лар бўйича шу кунга қадар бу тингловчилар бўйича аттестация комиссияси хулосаси тизимга киритилмаган.
СамДУ ҳузуридаги минтақавий марказида фаолият юритаётган аттестация комиссиясининг 2021 йил 30 ноябрдаги 7‑сон йиғилиш баённомасида такрорий малака ошириш курсида ўқиб турган Худоёрова Дилдора Нажмиддиновна ва шу ойларда малака ошириши режалаштирилган аммо курслардан рўйхатдан ўтмаган Содиқов Наим Очиловичлар бўйича Низом талабларига зид равишда бир йил давомида такрорий курслардан ўтиш қарори берилган. ҚҚДУ ҳузуридаги минтақавий марказидаги қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсига қабул қилинган тингловчиси Абдикамалов Бахтияр Абдиразақович курсни 7% ўзлаштирган ҳолда, Аттестация комиссиясининг баённомасида бу тингловчи бўйича қарор ҳеч қандай қарори мавжуд эмас. Бу каби камчиликлар туфайли қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиган бир талай тингловчиларнинг курс якуни бўйича натижалари ноаниқлигича қолмоқда. IV. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ўқув жараёнларига жалб қилинган профессор-ўқитувчи, амалиётчи ва хорижий мутахассислар. 2021 йилда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ўқув жараёнларига жами 812 нафар профессор-ўқитувчилар ва соҳа мутахассислари жалб этилган бўлиб, уларнинг 258 нафари фан доктори, 447 нафари фан номзоди ва 107 нафари мутахассис ўқитувчилар ҳисобланади. Уларнинг 202 нафари яъни 25 фоизини хорижий мамлакатларда малака оширган ва стажировка ўтаган педагоглар ташкил этди. 2021 йилда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ўқув жараёнларига жами 209 нафар хорижий мутахассислар жумладан, Европадан 58 нафар, Америкадан 31 нафар, Осиёдан 43 нафар ва МДҲ давлатларидан 77 нафар жалб этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрьдаги ПФ-5847-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш” Концепциясининг мақсадли кўрсаткичларининг 8-бандида малака ошириш курсларида дарс берувчи хорижда малака оширган профессор-ўқитувчилар улушини 2030 йилгача 80 фоизга (жумладан 2023 йилда 40 фоизга) олиб чиқиш вазифасини босқичма-босқич бажариб бориш мақсадида Илмий-методик Кенгашнинг 2021 йил 23 мартдаги 1/1-сонли қарори билан минтақавий ва тармоқ марказларига малака ошириш курсларида дарс берувчи хорижда малака оширган профессор-ўқитувчилар улушини 2021 йил бўйича 30 фоизга ошириш вазифаси юклатилган эди. Ушбу топшириқ бўйича минтақавий ва тармоқ марказларига малака ошириш курсларида дарс берувчи хорижда малака оширган профессор-ўқитувчилар улуши ТДЮУ-М (58,3%), БИММ (54,5%), ТТЕСИ-ТМ (47,4%), ТДШУ-ТМ (52,6%), ТКТИ-ТМ (36%), СамВМИ-ТМ (31,3%), БухДУ-ТМ (30,3%)ни ташкил қилган ҳолда, ТДТУ-ТМ (14,6%), ТИҚХММИ (15,6%), ҚҚДУ (15,9%), ЎзДСМИ-ТМ, ТДАУ-ТМ, ТДПУ-ТМ (17,1%), ТДИУ-ТМ (18%), ТТА-ТМ (18,5%), СамДУ-ММ (23,7%), ЎзМУ (25%) ташкил этган ҳолда Илмий-методик Кенгашнинг 1/1-сонли қарори бажарилмаган. V. Бош илмий-методик марказнинг Илмий-методик Кенгаш қарорларининг бажарилиш ҳолати. 2021 йилда Илмий-методик Кенгаш қарорлари билан минтақавий ва тармоқ марказларига жами 78 та топшириқ туширилган бўлиб, уларнинг 83 фоизи ўз вақтида бажарилган, 6,4 фоизи ўз вақтидан кечиктириб бажарилган ҳамда 10,6 фоизи ҳалигача бажарилмаган. Жумладан, фақатгина ТДЮУ-М (96,6%) ва ТАТУ-ТМ (91,4%) туширилган деярли барча топшириқларни ўз вақтида бажарганлар ҳолда, ЎзДСМИ-ТМ (62,1%), СамДУ-ММ (68,1%), ТДИУ-ТМ (72,7%) ТИҚХММИ-ТМ (74,2%) топшириқларнигина ўз вақтида бажарганлар халос. Илмий-методик кенгашнинг аксарият топшириқлари ҳалигача бажарилмаганлигини қандай тушуниш мумкин. Жумладан, ЎзДСМИ-ТМ (24,1%), ТДИУ-ТМ (21,2%), СамДУ-ММ (19,4%), ТДШУ-М (13,3%), ТДПУ-ТМ (12,5%), ТИҚХММИ-ТМ (12,1%), ЎзМУ-ММ (11,3%), ТДТУ-ТМ (10,9%) топшириқлар ҳалигача бажарилмаган. Бош илмий-методик марказ директори Т.Шоймардоновнинг “Минтақавий ва тармоқ марказларининг 2021 йилдаги фаолияти таҳлили, марказ директорлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари” тўғрисидаги маърузасидан келиб чиқиб Илмий-методик Кенгаш Download 32.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling