Қарори тошкент шаҳри 2021 йил 24 декабрь
СамВМИ институти ҳузуридаги тармоқ маркази
Download 32.01 Kb.
|
6.1. Қарор
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Давлат ва ҳуқуқ асослари”
- ЎзМУ ҳузуридаги минтақавий маркази
СамВМИ институти ҳузуридаги тармоқ марказида жорий йилнинг сентябрь ойида режалаштирилган “Зооинженерия” йўналиши мутахассислик модулларини ўқув ресурслари тизимга кирилл ва лотин алифбосида аралаш киритилган ҳолда ўқув режада белгиланган кўчма машғулот бўйича тизимга бирорта маълумот киритилмаган.
ЎзДСМИ ҳузуридаги тармоқ марказида жорий йилнинг сентябрь ойида режалаштирилган “Амалий санъат” йўналишининг 3.2. “Амалий санъатнинг эволюцион ривожлантириш ва замонавий инновацион ёндошувлар” модулининг 5- мавзулари ҳалигача электрон тизимга киритилмаган. Шунингдек, “Чолғу ижрочилиги” йўналиши 3.1. “Ихтисослик фанларини ўқитишнинг замонавий методикаси” ҳамда 3.4. “Ижро санъати маркетинги стратегиялари” модулларида кўпгина мавзуларда киритилган расм шаклидаги контентларни ўқиш имкониятлари мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги ПФ-6012 сон Фармони билан “Инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш, жумладан бу борада ахборот тарқатиш, таълим бериш фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича устувор йўналишлар” белгиланган ҳамда академик лицейлар педагог кадрларининг малакасини ошириш курсининг “Давлат ва ҳуқуқ асослари” йўналиши намунавий дастурининг мутахассислик модуллари мазмунига Давлат ва ҳуқуқ асослари фанига оид умумий тушунчалар, фуқаролик жамияти тушунчаси ва моҳияти, инсон ҳуқуқлари, шахс эркинлиги ва ҳуқуқи тизими, инсон ҳуқуқларига оид халқаро ва миллий қонунчилик номли мавзулар киритилган ҳолда, тайёрланган ва ЎзМУ ҳузуридаги минтақавий маркази томонидан электрон тизимга жойлаштирилган маълумотларда мазкур мавзулар ўз аксини топмаган. Киритилган материаллар ўқув дастури мазмуни мутлақо мос келмайди. Энг ачинарлиси бу йўналишда 22 нафар тингловчи малака ошириб кетганлар. Шунингдек, олий таълим муассаслари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг методик таъминоти (битирув иши мавзулари, курсни тамомлагандан кейинги онлайн тест саволлари базаси, тингловчилар учун тарқатма материаллар) йўналишлар хусусиятидан келиб чиққан ҳолда мунтазам такомиллаштилириб борилмоқда. Шу билан бирга айрим марказлар томонидан тингловчиларни курсни тамомлагандан кейинги онлайн тест саволлари чуқур таҳлил қилинмасдан тузилганлиги, экспертезадан эса номигагина ўтказиланлиги учун тингловчиларда қатор муаммолар келтириб чиқармоқда. Жумладан, ЎзМУ-ТМ, СамДУ-ММ ва ФарДУ-ММ мазкур масалага жиддий эътибор қаратмаганлиги сабабли тингловчилардан ўринли мурожаатлар келиб тушмоқда. Юқоридаги ҳолатлар шундай хулосага олиб келадики, марказ раҳбарлари яратилган ўқув-услубий мажмуалар ва тизимга киритилаётган электрон ресурслар мазмуни билан умуман танишмаган ёки бу материалларни таҳлил қилишга салоҳияти етарли эмас. Download 32.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling