Лаборатория


Download 72.42 Kb.
Pdf ko'rish
Sana28.09.2023
Hajmi72.42 Kb.
#1689012
Bog'liq
14020 лаборатория



Лаборатория иши 
 
Мавзу: Пассив радиоэлементлар R, L, С ларнинг тузилишини ўрганиш ва 
катталигини аниқлаш 
 
Ишни бажаришдан мақсад. Радио ўлчаш асбоблари ёрдамида физик ва техник 
катталикларини, асбоблардан фойдаланиш қўлланмасига қараб, ўлчов ва текшириш 
ишларини бажаришдан иборат. 
Қисқача назарий маълумот. 
Бу асбоб ёрдамида индуктивлик ва сиғимни ўлчаш резонанс методига асосланган 
бўлиб, тепкили тебранишларни қайд этиш усули билан аниқланади. Асбобнинг 
функционал блок схемаси 1-расмда келтирилган. 
1-Расм. Асбобни функционал блок схемаси. 
Г1 генераторининг тебраниш контурига ўзгарувчан сиғимли конденсатор уланган Г2 
генератор контурига эса уланиши керак бўладиган индуктивлик ёки сиғим уланади. 
Ўлчаш ишларини бажаришга киришишдан олдин асбоб олд қисмига жойлаштирилган Lх 
ва умумий нуқта деб номланувчи қисқичлари бирорта калта ўтказгич ёрдамида қисқа 
туташтирилади. Сўнгра С
I
C
II
ларни бураб (О) нольга келтирилади. Шундан сўнг 
“бошланғич ҳолат” (начальная установка) деб номланувчи муруватни бураб асбоб 
созланади. Созлаш тепкили тебранишлар ҳосил бўлганга қадар давом эттирилади бунда 
телефондаги товуш йўқолиши ва рангли индикатор секциясига ёруғ соҳа қисқариб 
ингичка вертикал чизиқча ҳосил бўлишига эришилади. муруватни салгина ўнг ёки чапга 
бураб чизиқ ёпилиб кетишига олиб келиши керак. 
Агарда генератор контурига ўлчаниши керак бўладиган сиғим уланса мувозанат 
бузилади. Мувозанатни тиклаш учун С
I
C
II
ёки С
III
буралиб яна тепкили тебранишлар 
ҳосил бўлишига эришилади. 
Бундай ҳол ўлчаниши керак бўлган индуктивлик уланса ҳам содир бўлади. Бунда 
мувозанат С нам. ни бураб амалга оширилади. 
(Снам + С
I
) L
1
=C
2
(L
2
+L
X

Снам
–намунавий, маълум. 
Бундан L
2
=
2
1
C
L
=Cнам=КСнам
Охирги тенгликдан кўринадики L
1
ва С
1
лар доимий бўлганда Снам 
ни L 
индуктивлик бўйича даражалаш мумкин. 
Г1 ва Г2 генераторларда ҳосил қилинган сигнал катод такрорлагичлар (КТ) орқали 
аралаштиргич (сместитель) га берилади. Бунда катод такрорлагичлар генераторлар 
орасида ўзаро алоқа ҳосил бўлмаслиги учун қўлланилади. Аралаштиргич чиқишидан 
чиққан генератор сигналлари фарқига тенг бўлган 4,5 кГц ли сигнал паст частотали 
фильтр (ПЧФ) орқали кучайтиргичга узатилади. Кучайган сигнал қайд қилувчи асбоб 
оптик индикаторга узатилади. Частоталар фарқи камая боргани сари индикаторда ёруғ 
чизиқ кузатилади. Индикатор сифатида юқори Ом ли телефондан ҳам фойдаланиш 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


мумкин. Бунинг учун телефон Т деб номланувчи улагичга уланади. Частоталар фарқи 
камая борган сари телефондаги товуш секинлашиб охирида эшитилмай қолади. 
 
Керакли асбоблар: 
1. Е 12–I А ўлчов асбоби. 
2. телефон. 
3. индуктив ғалтак ва сиғимлар тўплами.
Ишни бажариш тартиби. 
1. Электр сиғими ўлчаш ишларини бажаришдан олдин асбобнинг олд қисмига 
жойлаштирилган L

ва умумий нуқта деб номланувчи қисқичлари қисқа ўтказгич 
ёрдамида қисқа туташтирилади. Сўнгра “бошланғич ҳолат” деб номланувчи муруватни 
бураб асбоб созланади. Асбоб созланганлиги оптик индикаторда ингичка ёруғ вертикал 
чизиқ ҳосил бўлиши билан белгиланади. 
Муруватни сезилар-сезилмас ўнг-чап томонга бураш чизиқнинг ёйилишига олиб 
келиш керак. Шундан сўнг Сх қисқичларига ўлчаниши керак бўладиган сиғим уланади. 
Сиғим уланиши ёруғ чизиқнинг экран бўйлаб ёйилишига олиб келади. С


II
, С
III
, деб 
номланувчи муруватларни бураб экранда яна ингичка чизиқ ҳосил бўлишига эришилади. 
Унда аниқланиши керак бўладиган сиғим формула ёрдамида аниқланади.
С
х

I
+C
II
+C
III 
(пФ) 
2.Индуктивликни аниқлаш. Қисқичга уланган калта ўтказгич олиб ташланиб
унинг ўрнига ўлчаниши керак бўладиган индуктивлик уланади. “Множитель К” деб 
номланувчи муруватни навбатма–навбат 0,01,0,1;1;10;100: ҳолатларига қўйилиб С
II
муруват буралади ва оптик индикаторларда ингичка вертикаль ёруғ чизиқ ҳосил бўлишига 
эришилади. Бу ҳолда аниқланиши керак бўладиган индуктивлик 
Lx=K

C
II
(мкГн) га тенг бўлади. 
Ўлчаш ишларини L, С тўпламларидан фойдаланиб бир неча бор такрорланг. 
 
Назорат саволлар
1. 
R.L.С ларни вазифаси, саноатда ишлаб чиқариладиган турларини айтинг. 
2. 
Пассив радиоэлементларнинг схемадаги ифодаларини кўрсатинг. 
3. 
R.L.С ларнинг занжирга уланиш усулларини айтинг. 
4. 
Пассив радиоэлемент R.L.С ларни ҳисоблаш усулларини айтинг.
Адабиётлар. 
 
1. Турдиев Н. «Радиоэлектроника асослари» Т.Ўқитувчи, 1992. 
2. Нигматов Х. «Радиоэлектроника» Т.Ўқитувчи, 1994. 
3. Ганин Ю.А. Тухтасинов Э.М. «Радиотехника» Т.Ўқитувчи, 1984. 
 
 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com

Download 72.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling