Қарори тошкент шаҳри 2021 йил 24 декабрь


Download 32.01 Kb.
bet5/5
Sana22.02.2023
Hajmi32.01 Kb.
#1221280
1   2   3   4   5
Bog'liq
6.1. Қарор

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Бош илмий-методик марказ директори Т.Шоймардоновнинг “Минтақавий ва тармоқ марказларининг 2021 йилдаги фаолияти таҳлили, марказ директорлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари” тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.


2. Жорий йилнинг 30 декабрига қадар ЎзМУ, ТИҚХММИ, ТДШУ, ТДИУ ҳузуридаги минтақавий ва тармоқ маркази директори ўқув-услубий мажмуаларни тўлиқ шакллантириб, Бош илмий-методик марказ электрон кутубхонасига жойлаштирилсин.
3. ЎзМУ, СамДУ, ФарДУ, ТДЎТАУ, СамВМИ, ТДШУ, ЎзДСМИ ҳузуридаги минтақавий ва тармоқ марказлари аттестация комиссиялари баённомалари ҳамда электрон тизимга киритилган маълумотлар бўйича йўл қўйилган камчиликларни 2 кун муддатда бартараф этсин.
4. Барча минтақавий ва тармоқ маркази директорларига:
- ҳар бир чақирув бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари режасини бажарилиш чораларини кўриш;
- малака ошириш курсларида дарс берувчи хорижда малака оширган профессор-ўқитувчилар улушини 2022 йил бўйича 40 фоизга етказиш;
- жорий йилнинг 30 декабрига қадар Илмий-методик Кенгаш қарорлари билан туширилган топшириқлар ижросини тўлиқ таъминлаш вазифалари юклатилсин.
5. Белгиланган муддатларда барча топшириқлар бажарилиши бўйича ахборотларни “Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим жараёнини мониторинг қилиш ва сифатини баҳолаш” бўлимига тақдим этиш вазифаси юклатилсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош илмий-методик марказ директори ўринбосари И.Исомов зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси Т.Шаймардонов


Кенгаш котиби М.Инназаров
Download 32.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling