Қарори тошкент шаҳри 2021 йил 24 декабрь


II. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари бўйича ўқув-услубий мажмуларнинг яратилган ҳолати


Download 32.01 Kb.
bet2/5
Sana22.02.2023
Hajmi32.01 Kb.
#1221280
1   2   3   4   5
Bog'liq
6.1. Қарор

II. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари бўйича ўқув-услубий мажмуларнинг яратилган ҳолати.
Жорий йилда олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрлари учун ташкил қилинган 212 та қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари бўйича жами 857 та модулдан ўқув-услубий мажмулар яратилиб, Бош илмий-методик марказнинг электрон кутубхонаси (lib.bimm.uz) ва масофавий курслар электрон платформасига жойлаштирилди.
Марказлар кесимида ўқув-услубий мажмуаларни тайёрлаш ва тизимга жойлаштириш таҳлил қилинганда ТДТУ 116 та, ТАҚИ 63 та, ТДАУ 42 та, ТАТУ 40 та, ЎзДЖТУ 36 та, ҚҚДУ 33 та, БухДУ 32 та, ФарДУ 32 та, ТТА 28 та, БИММ 19 та, ТДЎТАУ 18 та, ТКТИ 15 та, ТТЕСИ 13 та, ЎзРСТВ 8 та, ТДЮУ 6 та мажмуаларни ўз вақтида тайёрлаган бўлса, ЎзДСМИ 75 та, ТДПУ 52 та, СамДУ 37 та, СамВМИ 12 та мажмуаларни муддатидан кечиктириб тизимга жойлаштирган. ЎзМУ 92 тадан 82 та (89%), ТИҚХММИ 40 тадан 35 та (87%), ТДШУ 22 тадан 18 та (82%) ва ТДИУ 67 тадан 45 та (67%) ўқув-услубий мажмуаларни тайёрлаган холос.
Энг ачинарлиси, ўқув-услубий мажмуалар яратилмаган йўналишларда малака оширган тингловчи ўқув-услубий материалларни еттарли даражада таъминланмаганлиги оқибатида малака ошириш курсларини тўлиқ якунлай олмаган вазиятлар кузатилди.
Жорий йилда академик лицей раҳбар ва педагог кадрлари учун ЎзМУ ҳузуридаги минтақавий марказда 17 та, СамДУ ҳузуридаги минтақавий марказда 9 та, БухДУ ҳузуридаги минтақавий марказда 8 та, ФарДУ ҳузуридаги минтақавий марказда 7 та ва ҚҚДУ ҳузуридаги минтақавий марказда 3 та йўналишлар бўйича малакасини ошириш курслар ташкил этилган. Мазкур малака ошириш курсларининг умумий блок модуллари бўйича Бош илмий-методик марказ ҳамда минтақавий марказлар томонидан 5 та модул ўқув-услубий мажмуаси яратилган.
Шу билан бирга 78 соатга мулжалланган “Мутахассислик фанлари” модулларининг ишчи дастурлари, ўқув-услубий мажмуалари мутлақо қониқарсиз ҳолда тайёрланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 январдаги “Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4965-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бош илмий-методик марказ Илмий меттодик Кенгашининг 5-сон йиғилишида муҳокама қилиниб ТДТУ, ТАТУ, ТДАУ, ТИҚХММИ ва СамВМИ ҳузуридаги тармоқ марказларининг тегишли йўналишлари бўйича намунавий ўқув режа ва дастурларига илғор хорижий тажрибалар асосида интеллектуал мулк соҳасига оид модуллар киритилиб ўрнатилган тартибда тасдиқдан ўтказиш учун тайёрлаш вазифаси берилган. Шу кунга қадар мазкур топшириқ якунига етмаган.
III. Масофавий малака ошириш курслари ўқув-методик таъминоти ҳамда марказларда фаолият юритаётган аттестация комиссиялари баённомалар ва шу асосда электрон тизимга киритилаётган маълумотлар таҳлили бўйича.
Жорий йилда олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрлари учун ташкил қилинган 212 та қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари бўйича масофавий малака ошириш курслари ташкил этилган бўлиб, уларда жами 5518 нафар тингловчи малака оширди. Жумладан жорий йилда масофавий малака ошириш курсларида 128 нафар уч ёшга тўлмаган ёш боласи бўлган аёллар, 802 нафар пенсия ёшидаги ва 23 нафар ногиронлиги бўлган педагоглар ўз малакаларини оширдилар.
Шу билан бирга, Бош илмий-методик марказ электрон ахборот платформасига киритилган маълумотлар ҳамда аттестация комиссиялари баённомалари таҳлил этилганида қуйидаги камчиликлар борлиги аниқланди:
Илмий-методик Кенгашнинг 2021 йил 8 сентябрь 4-сон йиғилиши қарорининг 3.2 бандида минтақавий ва тармоқ марказлари директорларига икки ҳафта муддатда қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари бўйича электрон тизимга киритилган ўқув ресурсларини қайта экспертизадан ўтказиш ҳамда кузатилган камчиликларни бартараф этиш вазифалари юклатилган бўлсада, баъзи камчиликлар ҳали-ҳануз бартараф этилмаган.

Download 32.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling