5-мавзу: Microsoft Office дастурларида Wеб-саҳифа яратиш


Download 240.5 Kb.
bet2/8
Sana25.02.2023
Hajmi240.5 Kb.
#1229833
1   2   3   4   5   6   7   8
Flash MX технологияси
Flash MX технологияси Shockwave Flash (SWF) форматидаги вектор графикадан фойдаланишга асосланган. Албатта бу формат энг кучли форматлардан булмасада, SWF яратувчиларига графикани имкониятлари, графика билан ишловчи воситалар ва натижани Wеб-сахифаларга кушиш механизмларини бирлаштириш уртасида энг кулай ечими топилган. SWF ни кушимча имкониятлардан яна бири бу унинг мослашувчанлигидир, яьни бу формат барча платформаларда (MacOS системали Macintosh компютерлари ёки Windows системали IBM компютерларида) ишлатилиши мумкин. SWF нинг яна бир кулай имконияти унинг ёрдамида яратилган тасвирлар нафакат анимасияли булиши, балки интерактив элементлар ва товуш билан бойитилиши мумкин.
Мослашувчанлик ва интерактив мултимедия дастурларини яратиш имконияти SWF форматининг Wеб-дизайнерлар уртасидаги машхурлигини ошишига имкон берди. Шунинг учун бу формат яратилиши билан бир вактда Маcромедиа фирмаси томонидан икки асосий тармок браузерлари, Интернет эхплорер ва Нецcапе Cоммуниcаторлар учун компонентлар (Plug-In) яратилди. Бу эса, уз навбатида SWF ни Интернетда яна ҳам кенг таркалишига олиб келди. Натижада ушбу браузерлар яратувчилари SWF форматини уз дастурларини асосий форматлар базасига киритишди. Бу юлни бошка йирик дастурий таьминот яратувчилар (масалан, Adobe фирмаси ) ҳам тутишди.
Яна бир бор айтиш керакки, агар Macintosh SWF форматини жуда оддий ва кулай ускуналар билан таьминламаганда бу формат шунчалик куп мухлис орттирмаган буларди. Хозирги вактда ушбу ускуналарни бир канча тулик тупламлари мавжуд.
Ушбу ускуналарни бир тури (Macromedia Director Shockwave Studio) мультимедияли презентасиялар яратиш, бошкалари (Macromedia FreeHand ва Macromedia Fireworks) график тасвирлар, учинчилари эса (Macromedia Authorware ва Macromedia CourseBuilder) интерактив ургатувчи курсларни яратиш имкониятини беради. Лекин Wеб-яратувчилар орасида энг куп ишлатиладигани бу Маcромедиа Flash дир, чунки ушбу дастур хар кандай сайтга машхурлик олиб келувчи Wеб-сахифалар яратиш имконини беради. Балки шунинг учундир SWF форматини оддий килиб Flash деб аталиши одатга кириб колган. Шундай килиб Flash-технологиялари куйидагилардан иборат:
векторли графика; анимасияни бир канча турларида ишлаш имконияти; интерфейсни интерактив элементларини яратиш имконияти; синхрон овоз кушиш имконияти; HTML формати ва бошка Интернетда ишлатилувчи барча форматларга экспортни таьминлаш; платформали мустакиллик; Flash -филмларни автоном режимда ҳам, Wеб-браузер ёрдамида ҳам куришнинг имконияти мавжуд.
Визуал яратиш ускуналари мавжудлиги Flash-филм яратувчиларини куплаб мураккаб операсиялардан халос этади, шунингдек Flash-технологияларнинг техник аспектларини урганиш зарур булмайди. Flash- бугунги кунда бу технологияни кулланилишининг асосий юналиши бу чиройли ва динамик Wеб-сахифалар яратишдир.
F lash -филмни браузерда намойиш этилишини икки усули мавжуд: уни SWF форматида саклаш, сунг сичконча ёрдамида файл белгисини шу файл сакланадиган каталогдан браузер ойнасига утказиш (4-расм); Flash-филмни HTML форматига экспорт килиш, сунг оддий усул билан браузерда очиш.

Flash-филмни HTML -кодга утказиш механизми АcтивеХ элементларини ишлатиш ёки Плуг-ин компонентларини кушишга ухшашдир. Интернет эхплорер браузери учун HTML-кодига утказиш теги ёрдамида Нецcапе браузери учун эса теги ёрдамида амалга оширилади. Ушбу икки браузер ҳам Flash-филмни тушуниши учун, Flash уз филмларини HTML сахифага конвертасия килганда бу икки тегни кушади. Шу билан бирга дастурчи тегларнинг курсаткичларидан фойдаланиши ёки узининг курсаткичларини бериши мумкин.


Flash-филмларни Wеб-сахифа элементлари сифатида ишлатиш турли тумандир. Булардан айримлари куйида келтирилган: сахифани эстетик куринишини ошириш учун мулжалланган «оддий» анимация; фойдаланувчи харакати (сичкончани силжитиш, тугмачани босиш)га боглик бўлган анимасиялашган тугма, бундай тугма гиперишорат сифатида ишлатилиши мумкин ёки бирор-бир вазифани бажариш мумкин (масалан, браузерни янги ойнасини очиш, ташки файлни юклаш ва б.); Wеб-сахифа фойдаланувчиларидан бирор-бир маьлумотни кабул килишга мулжалланган форма куринишида; Зарурат тугилганда Flash ни оддий, «статик» факат гиперишоратлар куринишидаги интерактив элементларни аньанавий куринишидаги HTML-сахифалар яратиш учун ҳам ишлатиш мумкин. Бундай вариант Flash ни ҳам матн билан ҳам алохида тасвирлар билан ишлаш имкониятидан келиб чикади.
MS FrontPage дастури ёрдамида wеб хужжатларни ташкил килиш жуда оддий, яьни дастур ишга туширилгандан кейин хосил бўлган ишчи мухит айнан MS Word га ухшаб кетади. Файл автоматик тарзда wеб сахифа куринишида сакланади.
Wеб сахифа яратишдан аввал битта каталог ташкил килиш ва шу wеб сахифага тегишли барча файлларни (расмли, мултимедияли) айнан шу каталог ичида саклаш максадга мувофик бўлади.
Шунинг учун MS FrontPage да матнлар билан ишлаш ва хужжатларни ташкил килиш хакида тухталиб утирмасдан, бу ишлар HTML тилида кандай амалга оширилишини куриб чикайлик.

Download 240.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling