5-мавзу: Microsoft Office дастурларида Wеб-саҳифа яратиш


Download 240.5 Kb.
bet1/8
Sana25.02.2023
Hajmi240.5 Kb.
#1229833
  1   2   3   4   5   6   7   8

Мавзу: Microsoft Office дастурларида Wеб-саҳифа яратиш. Internet провайдерлар орқали Wеб-саҳифа яратиш. (4 соат)


Режа:



  1. Wеб сахифалар яратиш усуллари (Microsoft Office дастурлари ёрдамида).

  2. Front Page wеб сахифа яратиш дастури.

  3. HTML тили.

  4. Internet да провайдерлар орқали Wеб-саҳифа яратиш.



Таянч суз ва иборалар


Wеб сахифа, html, home page, front page, Wеб сахифага расм жойлаш, провайдерлар.

Маьрузаларда айтиб утилганидек, wеб хужжатларни яратиш учун стандартлар яратилган. Айникса HTML тили барча браузерлар учун оммавий хисобланиб, унинг ёрдамида яратилган wеб сахифалар ихтиёрий браузерларда ишлаши мумкин. Лекин бу тилда дастур тузиш ҳамма учун ҳам кулай хисобланавермайди. Сабаби куплаб операторларнинг номларини эсда саклаб колиш бир оз кийинчилик тугдириши мумкин. Шуни хисобга олган холда, хозирги вактда wеб сахифаларни хеч кандай код ёзмасдан ҳам яратиш имкониятини берувчи дастурлар яратилган. Мисол сифатида Front Page, MS Word ва Flash MX ларни келтиришимиз мумкин.


Х озирги замонавий тахрир килувчи дастурлар ёрдамида оддий анимацияларни ва бошка компютер имкониятларини яратиш имконияти мавжуд. Хар бир wеб хужжат учун битта wеб сахифа мавжуд бўлиб, у уй ёки бош сахифа (Home Page) дейилади. Ихтиёрий мурожаат килувчи аввало ушбу сахифа билан богланади (1-рам).

Бу сахифадаги хар хил матн, расм, график ва хоказо куринишдаги гиперишоратлар ёрдамида wеб хужжатнинг бошка кисм сахифаларига мурожаат килиш мумкин. Wеб сахифадаги курсатилган гиперишорат шу компютерга ёки ихтиёрий Интернет га уланган компютерга богланган бўлади.


Б ош сахифа юкорида жойлашган, ундан пастда бош сахифанинг 1.1(1.1,н) лари унинг кисм сахифалари булса, 2.(2.1,м) лар уларнинг яна кушимча кисм сахифалари булиши мумкин. Мурожаат килиш тартиби ва оркага кайтиш куйида (2-расм)гидек бажарилади.
MS Word ва MS FrontPage дастурлари MS Office дастурлари тупламига киради. Хар иккала дастурда матнлар билан ишлаш ва уларни форматлаш айнан бир хилда амалга оширилади.
W еб сахифаларнинг файл кенгайтмаси .щтм ёки .HTML куринишга эгадир. MS Word да ташкил этилган хужжат автоматик тарзда .доc форматида сакланади. Бу файлни wеб сахифа куринишида саклаш учун «Файл» менюсидан «Сохранит как...» буйруги танланади ва хосил бўлган мулокот ойнада «ТIP файла» майдони «wеб-страниса» га узгартирилиб, «Сохранит» тугмаси босилади (3-расм). энди бу файлнинг натижасини wеб браузерлардан бирида очиб куриш мумкин
МС Wорд да яратилган wеб сахифалар анчагина содда булишига карамасдан, уларни форматлаш ва ранглаш хисобига компютер хотирасидан купрок жой олади.
Front Page дастури эса айнан wеб сахифаларни яратиш учун мулжалланган бўлиб, унда wеб сахифаларни яратиш жуда ҳам кулай. Бир ишчи ойнада турган холда матнни худди MS Word даги каби форматлаш, турли матнли анимасия-еффектлардан фойдаланиш мумкин. Шунингдек бир вактнинг узида Front Page автоматик тарзда килинаётган ишларнинг HTML тилидаги дастурини ёзиб боради. Бу ёзилган дастурни Front Page нинг ишчи ойнасининг унг-куйи кисмида жойлашган HTML булимини танлаш билан куришимиз мумкин. Превиеw булимида эса яратилаётган wеб хужжатни браузер ойнасида кандай куринишини курамиз. Ихтиёрий вактда HTML тилида дастурга узгартириш киритиш мумкин. Front Page дастурининг тулик имкониятлари хакида кейинги мавзуларда кенгрок тухталиб утилади.

Download 240.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling