5.5.Расм. Нарх давлат томонидан назорат қилинганда эластик бўлмаган талабдаги йўқотишлар.
Энди фараз қилайлик давлат томонидан минимал нарх ўрнатилди дейлик ( - мувозанат нарх), яъни давлат нархни мувозанат нархидан юқори қилиб белгиланади (5.6-расм).
Расмдан кўриш мумкинки ишлаб чиқарувчилар нарх ошганда нисбатан кўпроқ маҳсулотни ишлаб чиқаришга ҳаракат қилади. Истеъмолчилар камроқ ( ўрнига миқдорда) маҳсулот сотиб олишга ҳаракат қилади.
5.6.Расм. Нарх мувозанат нархидан юқори белгилангандаги ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларнинг йўқотишлари.
Агар биз ишлаб чиқарувчилар бозорда қанча маҳсулот сотилса шунча маҳсулот ишлаб чиқаради, деб фараз қилсак, бозорга ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори га тенг бўлади ва бу ерда ҳам ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ортиқчалиги йўқотилади. Бу ерда А тўртбурчакнинг юзи ишлаб чиқарувчиларнинг олган қўшимча ортиқчалигини ифодалайди. Лекин, минимал ( ) нархда маҳсулотни ҳажми миқдордан га қисқаргани учун ишлаб чиқарувчи ортиқчалигининг бир қисми йўқотилади. Натижада ишлаб чиқарувчи ортиқчалигининг ўзгарган қисми қуйидагига тенг:
. (4)
Истеъмолчилар минимал ( ) нархда ҳар бир маҳсулот учун мувозанат нархдан юқори нарх тўлайди ва натижада уларнинг истеъмол ортиқчалигига расмдаги А тўртбурчак юзига тенг бўлган миқдорда камаяди. Нарх ошганлиги муносабати билан баъзи бир истеъмолчилар ушбу бозордан чиқиб кетади ва товарни сотиб ололмайдилар ва бунга мос бўлган ортиқчаликни йўқотади. Бу йўқотиш расмда В учбурчак билан ифодаланган. Демак, истеъмолчиларнинг ортиқчалигининг умумий ўзгариши қуйидагини ташкил қилади:
. (5)
Кўриниб турибдики, бундай сиёсат истеъмолчиларнинг турмуш даражасини тушуриб юборади.
(4)- ва (5)- ифодаларни қўшиб умумий ортиқчаликдаги ўзгаришни аниқлаймиз:
=иғч.+ист.=А-С+(-А-В)=-С-В (6)
Демак, давлат томонидан минимал нарх ўрнатилганда умумий тўлиқ йўқотиш вужудга келади ва у иккита С ва В учбурчаклар юзаларининг йиғиндиси билан ифодаланади.
Энди биз ишлаб чиқарувчилар ортиқчалигини ишлаб чиқариш миқдордан миқдорга кенгайтирилганда қараб чиқамиз. Ҳақиқатдан ҳам минимал нарх мувозанат нархдан юқори бўлганда у ишлаб чиқарувчиларни миқдорга маҳсулот ишлаб чиқаришга ундайди. Лекин, улар бозорда фақат ҳажмдаги маҳсулотни сотиши мумкин холос. Улар миқдордаги маҳсулотни ишлаб чиқаришга кетган харажатларни қоплайдиган даромадни олаолмайди (5.7-расм). Расмда ушбу харажатлар штрихланган D трапеция юзи билан ифодаланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |