5-Мавзу: Ресторан бошқарувида кадрларни танлаш ва жойлаштиришни ташкил этиш Режа
Ресторан директори қуйидагиларни бажариши шарт
Download 95.32 Kb.
|
Ресторанда кадрлар бошкариш
Ресторан директори қуйидагиларни бажариши шарт:
-корхонани хомашё, маҳсулотлар, чала тайёр маҳсулотлар, моддий-техника анжомлари билан ўз вақгида изчил ва режали таъминлаб туриш; -корхонанинг ҳамма тармоқ ишларини назорат қилиш, савдо қоидаларига риоя қилиш, санитария-гигиена ва техника хавфсизлиги талабларига риоя қилиш; -меҳнатни илмий асосда ташкил қилиш; -ҳамма ходимларнинг ички тартиб-интизомни аниқ ва тўлиқ бажаришларини таъминлаш; жамоада тарбиявий ишларни олиб боришни ташкил этиш. Юқоридагилар билан бир қаторда ресторан директорининг ихтиёрида моддий пул маблағлари бўлади, ресторан учун мулк ва анжомлар сотиб олади, шартномалар, битимлар тузади, меҳнат қонунчилигига асосан ходимларни бир ишдан иккинчисига ўтказади, бўшатади, ходимларни рағбатлантиради, интизомий жазо беради. Юқоридагилар билан бир қаторда ресторан директорининг ихтиёрида моддий пул маблағлари бўлади, ресторан учун мулк ва анжомлар сотиб олади. Юқоридагига ўхшаш талаблар директор муовинига ҳам қўйилади, чунки унинг ҳуқуқи ҳам белгиланган соҳа бўйича директорникига ўхшайди. У директор топширган соҳа учун масъулдир. Рестораннинг ишлаб чиқариш бўйича мудири вазифасига:
Ишлаб чиқариш бўйича мудир ишлаб чиқариш цехлари ишига раҳбарлик қилади, цехлар йўқ жойларда бригадирлар орқали иш олиб боради. Ишлаб чиқариш бўйича мудир технология қоидаларига биноан таом тайёрлаш, санитария-гигиена қоидалари-га риоя қилиш, ходимларни мутахассисликлари бўйича иш ўрнига қўйиш, цех бошлиқлари ва бригадирларнинг нотўғри буйруқларини бекор қилиш ҳуқуқига эга. Цех бошлиқлари ўз бўлимларида ишлаб чиқариш мудирлари эга бўлган ҳуқуқлар ва масъулиятга эга. Хизмат кўрсатувчи тоифага қуйидаги ходимлар киради: зал маъмури, бош официант, официантлар, ошпазлар, овқат тарқатувчилар, буфетчи, кассир, кийим илувчи, швейцар ва овқат магазини сотувчиси. Умумий талаб бўйича ҳамма соҳа хизмат қилувчилари махсус маълумотга ёки касб-ҳунар тайёргарлигига эга бўлишлари шарт. Хизмат қилувчилар бир хил шаклдаги санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган кийим кийишлари керак. Шу савдо маскани учун белгиланган бир хил пойафзалда хизмат қилишлари шарт. Швейцарлар, кийим илувчилар, бош официант, официантлар учун бир хилдаги “ Униформа” кийимлар бўлиши лозим. Бир хил кийимларда юрувчи ходимлар кийимининг кўкрагида эмблемали нишонлар бўлиши лозим. Download 95.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling