5-Мавзу: Ресторан бошқарувида кадрларни танлаш ва жойлаштиришни ташкил этиш Режа
Download 95.32 Kb.
|
Ресторанда кадрлар бошкариш
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.Кадрларни танлашда ресторанда хизмат кўрсатиш бўйича менежернинг вазифалари.
5-Мавзу:Ресторан бошқарувида кадрларни танлаш ва жойлаштиришни ташкил этиш Режа: 1.Кадрларни танлашда ресторанда хизмат кўрсатиш бўйича менежернинг вазифалари. 2.Ишлаб чиқариш бўйича менежер вазифаси. 3.Ресторанда кадрларга қўйиладиган талаблар. 4.Ресторанда кадрларни танлаш ва синовдан ўткзиш жараёнлари. 5.Ресторанда кадрларни ишга қабул қилишда менежернинг лидерлик ҳислати. 1.Кадрларни танлашда ресторанда хизмат кўрсатиш бўйича менежернинг вазифалари. Умумий овқатланиш корхоналари томонидан ресторанларни бошқариш жараёни ишчи кучи, моддий ва молиявий маблағларни мувофиқ равишда мослаштиришни таъминлашга қаратилган. Ресторанда бир маромда маҳсулотлар тайёрлаш, хизматнинг олий даражада бўлиши фақат рестораннинг техник ҳолатига, бинонинг шинамлигига ва залларнинг технологик жиҳозланишига боғлиқ бўлибгина қолмай, балки раҳбарларнинг ишчанлик қобилиятига ҳам боғлиқдир. Қуйидагиларни бажариш умумий овқатланиш корхоналарини бошқаришга киради:
Умумий овқатланиш корхоналари томонидан ресторанларни бошқариш жараёни ишчи кучи, моддий ва молиявий маблағларни мувофиқ равишда мослаштиришни таъминлашга қаратилган. Ресторанда бир маромда маҳсулотлар тайёрлаш, хизматнинг олий даражада бўлиши фақат рестораннинг техник ҳолатига, бинонинг шинамлигига ва залларнинг технологик жиҳозланишига боғлиқ бўлибгина қолмай, балки раҳбарларнинг ишчанлик қобилиятига ҳам боғлиқдир. Қуйидагиларни бажариш умумий овқатланиш корхоналарини бошқаришга киради: -умумий овқатланиш корхонаси ва унинг филиаллари устидан умумий раҳбарлик; -ишлаб чиқариш ва хизматчи ходимларни технологик ва техник жиҳатдан тайёрлаш; -техник-иқтисод бўйича режалаштириш; ҳисоб ва молия фаолияти; -техник ва ишлаб чиқариш таъминоти. Бошқаришнинг энг муҳим қисми бу меҳнатни ташкил қилиш бўлиб, бунга ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш киради. Маъмурият — меҳнат жамоасининг бир қисмини ташкил қиладиган директор, бошлиқ, мансабдор шахслардир. Маъмурият ўз ҳуқуқ ва мажбурияти доирасида жамоа фаолияти устидан раҳбарликни амалга оширади, меҳнат жамоаси номидан иш қилади, уларнинг манфаатини ҳимоя қилади ва бурчларини бажариши учун жавоб беради. Меҳнат жамоаси маъмурият билан бир қаторда ресторан бошқарувида қатнашади. Умумий овқатланиш корхоналари меҳнат жамоасининг бутун мақсад ва вазифалари битта — биргаликда меҳнат қилиб маҳ-сулот тайёрлаш ва уни истеъмолчиларга етказиб беришдир. Меҳнат жамоаси хўжалик масалаларини муҳокама қилиш, қарорлар қабул қилиш, меҳнат жараёнини режалаштириш ва тартибга солиш ҳуқуқига ҳам эгадирлар. Ресторан меҳнат жамоаси таркибига бригадалар, зве-нолар киради. Ресторанларда ташкил этиладиган ошпазлар бригадаси ва официантлар меҳнат жамоасининг асосий қисми ҳисобланади. Бригадалар мажмуали ва махсус бўлиши мумкин. Мажмуали бригадалар ошпазларни, ошхона ёрдамчи ишчиларини, идиш-товоқ ювувчиларни бирлаштиради. Бундай ишчилар сонини кўпайтириб режали ишлатилса, унумли натижаларга эришиш мумкин. Download 95.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling