5-мавзу саноатда фан-техника тарақҚиёти режа


Download 0.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana17.02.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1207397
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Индустриал иқтисодиёт 5 мавзу

Электронизациялаш 
деганда, 
ишлаб 
чиқариш 
жараёнларида 
электроникадан кенг фойдаланиш, яъни ишлаб чиқариш жараёнида 


фойдаланиладиган ахборотни комьпютерларда йиғиш, ўтказиш ва ишлаш 
тушунилади. Электрониканинг макро ва микро турлари мавжуд бўлиб, улар 
саноат ишлаб чиқариш бошқарувида алоҳида ўрин тутади. Айниқса, лаҳзали 
бизнес борасида жуда қўл келади. 
Автоматлаштириш - илгари одам бажарадиган, бошқариш ва назорат 
қилиш вазифалари асбоблар, автоматик қурилмалар зиммасига юкланадиган 
машинали ишлаб чиқаришни ривожлантириш жараёни. Автоматлаштириш 
жараёнида инсон фақат операторлик вазифасини адо этади. Саноат ишлаб 
чиқаришини автоматлаштиришдан мақсад - меҳнат унумдорлигини ошириш, 
маҳсулотлар сифатини яхшилаш, ишлаб чиқаришнинг барча ресурсларидан 
фойдаланишнинг оптимал шароитини яратиш. 
Фан-техника тараққиётининг энг замонавий йўналишларидан бири – бу 
ишлаб чиқаришни модернизация қилишдир.
Модернизациялаш – бу барча воқеа, ҳодиса ва жараёнларни, жумладан 
ишлаб чиқаришни замонавий талабга мослаб ўзгартириш, яъни 
замонавийлаштириш 
ва 
яшартиришдир. 
Модернизация 
(франсузча 
модернисатион, модерне – янги, замонавий) жамият ҳаёт фаолиятининг 
барча соҳаларида кечадиган мураккаб глобал жараён бўлиб ҳисобланади.
Модернизациялашнинг бош мақсади – амалдаги ишлаб чиқариш 
аппаратини фан-техника тараққиёти талабларига мувофиқлаштириш, асбоб-
ускуналар ва ходимларнинг меҳнат унумдорлигини ошириш, ишлаб 
чиқарилаётган маҳсулот ҳажмини кўпайтириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот 
сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, меҳнат шароитларини максимал 
д
а
р
а
ж
а
д
а
я
х
ш
и
л
а
ш
и
ш
л
а
б
ч
Саноат ишлаб чиқаришини модернизациялашнинг бир қатор асосий 
йўналишлари ва инструментлари мавжуд. Уларни 6-чизмада кўриш мумкин. 
Кейинги 20 йил ичида саноат ишлаб чиқаришини модернизациялаш 
туфайли саноат корхоналарининг бино ва иншоатлари реконструкция 
қилинди. Эскирган машина-механизмлар, асбоб – ускуналар, узатувчи 
қурилмалар, агрегат ва аппаратлар, транспорт воситалари ва бошқа асосий 
фондлар янгилари билан алмаштирилди. Маҳаллий ресурсларга асосланган 
иннаватсион технологиялар жорий этилди, тайёрланаётган маҳсулотларнинг 
номенклатураси ва ассортименти кенгайтирилди. Экологик тоза маҳсулотлар 
ишлаб чиқариш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Ишлаб 
чиқариш харажатларини камайтириш ва ресурсларни тежаш тизими юзага 
келди. Сифатни бошқариш тизими, стандартлаш ва сертификатлаш 
муаммолари оқилона ҳал этилди. Мустақиллик даврида ишлаб чиқаришни 
модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта қуришга бир неча 
трилион капитал маблағ сарфланди. 
2
Махмудов Э., Рахмонова Ф. Модернизация – стратегический курс страны / Деловой партнер. 8-14 ноября, 
2012 г. 


6-чизма. Ишлаб чиқаришни модернизациялашнинг асосий йўналишлари 
ва инструментлари. 
Барқарор иқтисодий ривожланишни узлуксиз таъминлаш учун, ишлаб 
чиқаришини замонавий талаб ва дидга мослаб яшартириш учун саноат ишлаб 
чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш 
ишларини янада жадаллаштириш керак бўлади. Шуларни назарда тутган 
ҳолда Ўзбекистон хукумати 2009-2014 йилларда ишлаб чиқаришни 
модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича энг муҳим 
лойиҳаларни амалга ошириш дастурини ишлаб чиққан. Бу дастурга умумий 
қиймати 42,5 миллиард доллардан ортиқ 300 дан зиёд лойиҳа киритилган. 
Бугунги 
кунда 
комьпютер 
ва 
ахборот 
технологиялари, 
телекоммуникациялар тармоқларини, маълумотлар узатишни, Интернет 
хизматларига кириб боришни ривожлантириш ва замонавийлаштириш 
республикамизда устуворлик касб этмоқда. Бу ўринда Ўзбекистон 
Республикаси Биринчи Президенти И.Каримов томонидан 2002 йилнинг 30 
майда имзоланган «Комьпютерлаштиришни янада ривожлантириш ва 
ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида»ги Фармон 
алоҳида аҳамиятга моликдир. Ушбу ҳужжатга мувофиқ Республикада 
комьпютерлаштириш 
ва 
ахборот-коммуникация 
технологияларини 
ривожлантириш соҳасидаги вазифаларни мувофиқлаштирувчи кенгаш 
тузилган. Унинг зиммасига мазкур соҳани ривожлантиришнинг замонавий 
халқаро тенденциялари ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш 

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling