5-МАВЗУ. ПЕРСОНАЛНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИ
1
Персонални бошқариш тамойиллари ва услублари
2
Персонални бошқариш хизмати вазифа ва функциялари
3
Персонални бошқаришнинг чет эл тажрибалари
5.1. Персонални бошқариш тамойиллари ва услублари . Персонални бошқариш қуйидаги қоидаларга асосланади: Персонални режалаштиришни корхонани ривожлантириш стратегияси билан узвий алоқасини таъминлаш. Персонал харажатларини миқдорий баҳолаш ва унинг ишлаб чиқариш иқтисодий кўрсаткичларига таъсири. Меҳнат бозорида самарали иш олиб бориш учун зарур компенсацияларни аниқлаш.
1
2
3
Тамойил (принцип) — қарор қабул қилишда ҳисобга олиниши ёки амал қилиниши зарур бўлган илмий асос, қоида ҳисобланади.
Персоналга раҳбарлик бошқарув функцияси сифатида бошқа барча функцияларни ягона бирликка бирлаштириши, мувофиқлаштириши, ўзаро боғлаши керак.
Бунга персонал билан ишлаш тамойилларини амалга ошириш орқали эришилади.
Раҳбар персонални бошқарар экан, ўзига бўйсунувчиларга фақат буйруқ бериш билан чекланмасдан, улар куч-ғайратларини аниқ мақсадга йўналтириб туриши, ўз салоҳиятларини намоён эта олишларига кўмаклашиш атрофида маслакдошларини бирлаштириши, яъни персоналга раҳбарлик қилиш тамойилларидан фойдалана билиши зарур.
Инсон ресурсларидан корхона ва ходим манфаатларини мувофиқлаштирган ҳолда фойдаланишни таъминлайдиган шахсни ривожлантириш устуворлигини эътироф этиш персонални бошқаришнинг энг асосий тамойилидир. Бунда ёлланма ишчи ва мулк эгаси, раҳбар ва ижрочи ўртасида тенг ҳўқуқлилик таъминланади.
Персонални бошқаришда уч хил ёндашувни кузатиш мумкин.
Персонални бошқаришга „инсон капитали" усулида ёндашиш ишчи кучини ташқаридан ёлламасдан корхонанинг ўз меҳнат салоҳиятини ривожлантиришга асосланган.
Ушбу ёндашув „яратиш ёки сотиб олиш" фалсафасининг бир кўринишидир: айрим компаниялар ўз маҳсулотларини бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришдан кўра сотиб олиш фойдалироқ деб ҳисоблайдилар, бошқалари малакали персонални ўзлари тайёрлаш ва ривожлантиришга пул сарфлашдан кўра, тайёр ходимни четдан ёллашни афзал биладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |